UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Франция. ПСЖ Месси ва Рамоснинг клубдаги сўнгги учрашувида мағлубиятга учради  0 02:32"Лацио" сўнгги турда ғалаба қозонди ва А Серия кумуш медалларига эга чиқди  0 02:23Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади"  0 02:05Улуғбек Бакаев: "Учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик"  0 01:33"Лейпциг" "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи йил Германия кубогини қўлга киритди  0 01:25U-20 ЖЧ. Исроил экстра-таймда камбэк амалга ошириб, Бразилияни мағлуб қилди ва ярим финалга йўл олди  23 01:04Иван Бошкович: "Арал" билан бирга кейинги босқичга чиқишга лойиқ эдик"  6 00:51"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш"  0 00:06Денис Бушуев: "Бугун кўрсатган ўйинимиз учун мухлислар ва раҳбариятдан узр сўрайман"  1 23:31А Серия. "Интер" сўнгги турда ғалаба қозонди. Кейинги рақиб – "Манчестер Сити"  6 23:24Франция. ПСЖ – "Клермон": Месси Париж клубидаги сўнгги учрашувини бошланғич таркибда бошлайди  2 23:17Расман: Эден Азар мавсум охирида "Реал"ни тарк этади  6 23:11Тен Хаг: "Мағлуб бўлдик, ҳафсаламиз ҳам пир бўлди, аммо йигитларимдан фахрланаман"  10 22:34Қозоғистон. "Ордабаси" "Атирау" устидан ғалаба қозонди. Абдихолиқовдан гол, Умаровдан ассист  1 22:10Ўзбекистон кубоги. "Турон" биринчи, "Бухоро" эса иккинчи ўрин билан плей-офф босқичига чиқди. "Шўртан" ва "Янгиер" мусобақани тарк этди  7

Норсафаров ва "Пахтакор". Ғалати Янгиликлар

Норсафаров ва "Пахтакор". Ғалати

Кеча Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази Coca Cola Суперлига 4-тур ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра Бекободда ўтадиган "Металлург" - "Пахтакор" учрашувига Фирдавс Норсафаров бош ҳакам этиб тайинланган.

Қизиғи Норсафаров 3-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида VAR ҳаками сифатида ишлаган ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, унга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилган (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун).

Регламент бўйича Норсафаров Суперлигада бош ҳакам сифатида ишлашга тўла ҳақли. Сабаби у хатони VAR ҳаками сифатида қилган ва айнан VAR ҳаками сифатида 4та турга четлатилган.

Лекин шахсан менга ғалати туюлган ҳолат Фирдавс Норсафаровнинг яна айнан "Пахтакор" иштирокидаги ўйинга тайинлангани бўлди. Дейлик Норсафаров 4-турдан ўрин олган исталган бошқа баҳсга тайинланганида бу мақолани ёзмасдим. Бу мақолани "Пахтакор" иштирокидаги ўйин бўлгани учун ҳам ёзаётганим йўқ. Норсафаров масалан "Бунёдкор", ОКМК ёки "Сўғдиёна" ўйинида ишлаб хато қилиб кейинги тур яна шу жамоалар иштирокидаги ўйинга тайинланса ҳам шуни ёзардим. Яъни бир ҳакам бир жамоа ўйинида хато қилган ва кейинги турнинг ўзида яна шу жамоа ўйинига тайинланмоқда. Ўзи бизда ким ёки кимлар ҳакамларни учрашувларга тайинлайди? 

Тасаввур қилинг эртага "Металлург" - "Пахтакор" учрашувини Норсафаров футбол қонун-қоидаси бўйича зўр бошқарса ва айтайлик "Пахтакор" дарвозаси томон тоза, 100 фоизлик пенальтини белгиласа ҳам барибир унга босим бўлади. "Пахтакор" футболчилари ва мухлислар томонидан. Норсафаров шу ўйинда ўз ишини тўғри қилиб пенальти белгилаган бўлиши мумкин, лекин клубдагилар наздида унинг қарори нотўғри бўлиб туюлаверади. Буларнинг барига сабаб ўтган турдаги билиб ёки билмай қилган хатоси бўлади.

Аслида гап Норсафаровда ҳам эмас, гап уни мана шу ўйинга тайинлаганларда. Бироз аввал Алишер Никимбаев ҳам ўз каналида шу вазият бўйича фикр қолдирди. Шундай гап-сўзлар бўлиши мумкинлигини тушуниш ва Норсафаровни бошқа ўйинга тайинлаш учун мактабда 11та синфни тугатишнинг ўзи етарди менимча.

Мисол учун "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида AVAR (VAR ёрдамчиси) сифатида ишлаган ва Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувидан четлаштирилган Бахтиёрхўжа Шавкатов 4-турдаги "Сурхон" - "Бухоро" ўйинида қанот ҳаками сифатида ишлайди. Шавкатов умуман бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинга AVAR ҳаками сифатида ишлаб хато қилди ва умуман бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинга қанот ҳаками сифатида тайинланди. Мана бу мен учун ҳам регламент, ҳам инсонийлик томонидан нормал ҳолат. Агар бизда ҳозир бош ҳакамлар етишмовчилиги бўлса ва Норсафаровдан бошқа вариант бўлмаса ким уни айтайлик "Қизилқум" - "Насаф", "Олимпик" - "Андижон" ёки "Бунёдкор" - "Турон" ўйинига тайинлашга халал берди? Ғалати. 


П.С. Бу ҳолат хусусий клиника туфайли вафот этган инсон ҳақидаги интервью жараёнида бошқа хусусий клиника рекламасини қўйишга ўхшайди. Аслида тақиқланмаган, лекин инсонийлик жиҳатидан жуда нотўғри.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +25   

Фикрлар

+15   
29 мар 13:47:49
ДЕРБИ
Xurshid Bakhtiyaroff фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yo’q joydan penalti? Oyog’iga tepish sizningcha yo’q joydan penalti bo’ladimi? Barcha hakamlar, ekspertlar bor deganda sizlar yo’q deyishingiz g’alati biroz.
Иккала пенальти ҳам нотўғри белгилангани расман экспертлар томонидан айтилганидан хабарингиз йўқми?
+9   
29 мар 12:20:58
Хакикатгуй
Мониторда кайта кайта куриб хато килган уйинда хато килмиди. Где здесь логика. Канакасига тушуни. 35млн ахоли хакам йук. Рахмим келиб кетади давлатимга куп сохаларда оми лар ишлавоти.
+8   
29 мар 12:10:46
Erkin Odilov
Tepada To'poylar To'dasi To'planganganligini Tekin Tomoshasi...
+8   
29 мар 12:06:32
Oyatulloxon
Shaffoflik qani ? O'yingacha xatoni togrilashsin
+7   
29 мар 13:01:46
Xurshid Bakhtiyaroff
Максуд-Челси-Навбахор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эсилада булса 2021 йил Навбахор-Пахтакор уйинида Сардор Рашидов йикилганда 10 минут ВАР ни куриб, йук жойдан пенальти уйлаб топган шу Норсафаров эди. Уша пайтда хамма экспертлар хам, ЧА хам нимага Фирдавсни нохак булсаям индамагандила, энди виждонила кузголиб кобтида....
Yo’q joydan penalti? Oyog’iga tepish sizningcha yo’q joydan penalti bo’ladimi? Barcha hakamlar, ekspertlar bor deganda sizlar yo’q deyishingiz g’alati biroz.
+7   
29 мар 12:02:50
XurshiD2020
Ўзбекистон гўзал гушадир футболи ........
+6   
29 мар 13:57:45
PAKHTAKOR CHEMPION
baba şunaqa hulosaga kegan şuni qoyasalla digan
+6   
29 мар 13:08:47
БАХА ХАМИДУЛЛАЕВ (фанати)
Хакамларимиз НОЛЛ..
+5   
29 мар 13:49:53
ДЕРБИ
Максуд-Челси-Навбахор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эсилада булса 2021 йил Навбахор-Пахтакор уйинида Сардор Рашидов йикилганда 10 минут ВАР ни куриб, йук жойдан пенальти уйлаб топган шу Норсафаров эди. Уша пайтда хамма экспертлар хам, ЧА хам нимага Фирдавсни нохак булсаям индамагандила, энди виждонила кузголиб кобтида....
Униси она сутидек ҳалол пенальти эди
+4   
29 мар 13:53:55
Xarakardagi topni buysindir
Никимбаев хам билиптида а халқни алдаб хакам навбахорга ён босди нечадир уйинга четлатилди бош хакам дедию .. аслида шу уйинда хам бир голни хисопга олмай йук жойда қизил бергани учун четлатилган эди .
+3   
29 мар 12:42:39
Привет
Кадрлар етишмаётган бўлса ҳозирда ишлаб турган ҳакамларнинг мактабнинг юқори синфларида ўқиётган болаларини тайинлавериш керак, бизда ҳакамларнинг фақат исмлари ўзгарадикў фамилиялар эса ўша ўша, чунки уларнинг болаларини қонида бор ҳакамлик, қолаверса ҳакамликдан турли хил йўллар билан топилган нонни еб улғайишган !!!
+2   
29 мар 14:46:35
Жахонгир-9
Олааааааааааааааа !!!!!
+2   
29 мар 14:21:21
Nurik_United
Илм излаб кездим жахонни,диган шер эсга келади шу он)
+2   
29 мар 14:14:15
Kodirjon
"Хатосини" ювдиришмоқчи ёки қарзини тўлаттиришмоқчт
+1   
29 мар 20:49:32
ДЕРБИ
Xurshid Bakhtiyaroff фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz tushunmadingiz. Men boshqa odamga javob yozdim. Man javob yozgan odamga qarang. 2021 yilgi Navbahor-Paxtakor o’yinida Rashidovni oyog’iga tepishgan. Shunda penalti yo’q edi dvottila. Man esa bor dvomman.
Ула билан тортишманг. Улар учун Пахтакор ғалаба қозонган любой ўйин ноҳақ ва ғирром, аксинча мағлуб бўлган любой ўйин она сутидек ҳаппа ҳалол ҳисобланади. Уларда бошқа ҳақиқат йўқ.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика