UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  0 17:18"Футбол олами". "Навбаҳор"дан тарихий ғалаба ва 24-турдаги барча воқеалар ҳақида   1 17:08Деку: "Биз ҳозир нафақат совринлар ютиш, балки келажакка мустаҳкам пойдевор қўйиш ҳақида ҳам ўйлаяпмиз"  1 16:48"Мен кўрган энг яхши лойиҳалардан бири". Неймар — ЖЧ-2034 ҳақида  1 15:55Қатар биз учун хатар ЭМАС!(ми?)  14 15:34"Милан" ва АПЛнинг яна 3 клуби Ватару Эндо атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 15:10МЮ ва "Барса" қизиқишига қарамай, Дэвис "Реал"ни танлади  7 14:59Санжар Шоаҳмедов: "Қатар таркибида Ўзбекистонники каби кучли легионерлари йўқ, ғалабадан бошқасини ўйламаслик керак"  3 14:48ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди  2 14:37Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  9 14:29Якуний имтиҳон  6 14:00"Челси" Томас Араухони сотиб олмоқчи   2 13:35"Ливерпуль" Салоҳ билан келиша олмаяпти  6 13:10Португалияга учиб кетаётган Бруну инсон ҳаётини қутқарди  3 12:46"Реал" январь ойидаёқ марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин  3

Нодирхўжа Юлдашев: "ОЧЛда ғалаба қозониш учун иккита йўл бор" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "ОЧЛда ғалаба қозониш учун иккита йўл бор"

Мана ОЧЛ ҳам тугади. Аниқроқ айтганда ўзбек клублари учун.

ОЧЛда ғалаба қозониш учун иккита йўл бор. Япония, Кореяга ўхшаган мукаммал ички тизим ёки легионерларга таяниб сифатли таркиб йиға оладиган араблар сиёсати. Иккинчи йўлни танлаган Хитой футболи пулсиз қолгач орқага қараб билдики, ҳеч нима қилмаган экан.

Айни пайтда бизда бугун на униси, на буниси бор.

ОЧЛнинг дастлабки йилларида "Пахтакор" қандай натижа қилган? Жавоб оддий. Янги ОЧЛ ҳали араблар ва шарқий осиёликлар учун жуда ҳам катта аҳамият касб этган мусобақа бўлмаган. Қўшимчасига "Пахтакор" тарихидаги энг зўр таркиблардан бири. У пайтда ҳамма ҳам ҳозиргидек футбол ўйнашни билмасди. Ундан ташқари "Пахтакор" Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосини ташкил қилган.

Кейин шу натижани "Бунёдкор" такрорлади. Бу пайтга келиб ОЧЛнинг нуфузи ошиб бораётган ва кубокни ютиш Япония, Хитой ҳамда араб жамоаларининг асосий мақсадларидан бирига айлана бошлаган эди. "Бунёдкор" нима қилди? Ўзбекистондаги энг яхши таркибни йиғди ва улар қаторига кучли легионерларни қўшди, Ривалдо, ОЧЛ соҳиби Денилсон, Вильянуэва, Ристич каби сифатдаги футболчилар бугун чемпионатимиз учун орзу. Шунда ҳам "Бунёдкор"нинг энг яхши натижаси "Пахтакор"ники каби 1/2 финал бўлди. У ёғига легионернинг сифати ва ички маҳсулотнинг кучи етмади.

Бугунга келиб ОЧЛнинг нуфузи янги босқичга чиққан. Энди унда ғалаба қозонишни истамайдиган клуб йўқ. Ўзбекистондан эса бир эмас 4 та жамоа турнирда қатнашди. Агар шуларнинг таркибини битта қилиб, унга 3 нафар зўр легионер қўшсакгина нимагадир эришиш мумкин, шунда ҳам чемпионликка эмас. Аввалги натижаларни такрорлаш ҳақида гап кетяпти.

Арабларнинг энг зўр ўйинчиси ҳам ички чемпионатда ўйнайди. Бизда бундай эмас, яхши пул ташқарида бўлганлиги учун кўпчилик бахтини легионерликда кўради. Агар араблар каби бизда ҳам легионерлар бўлмасдан тўлиқ Суперлигада ўйнаганларида натижа қилишимиз мумкин бўлади.

Тасаввур қилиб кўрамиз, 4 та жамоамизнинг биридаги таркибда Шомуродов, Шукуров, Машарипов, Ҳусанов, Файзуллаев, Сергеев, Ашурматов, Ўрунов бор. Истаган пайтда захирадан Йўлдошев ёки Раҳмоналиев каби футболчилар тушиши мумкин. Ва шу таркибга 3 нафар яхши савиядаги легионерни қўшасиз. Бу легионер бугун биздаги 10-30 000 маошга ўйнайдигани эмас, йилига 3-4 млн оладигани бўлиши керак. Лекин афсуски бугун бундай имкониятга эга эмасмиз. Ўзбекистонни энг яхши футболчиларини ҳам бир жамоага йиға олмаймиз. Шундай экан ОЧЛдаги натижа ҳақида ўйлаш учун биздаги икки сиёсат ҳам бугун тўғри келмайди.

Миллионларни битта кубок учун осмонга учириш сиёсатини мен ёқламайман. Демак, биз ғолиб бўлишдаги иккинчи йўл, тизимни тўғрилаш йўлидан боришимиз керак. Бугун тизим Суперлига миқёсида бироз ўнгланяпти. Болала футболига бўлган эътибор аввалгилардан нисбатан яхшиланган.

Биздаги асосий муаммо мураббийларнинг малакаси бўлиб қоляпти. Бугун ҳеч бир клубимизда, тизим томонидан тайёрлаб берилган кучли мутахассис йўқ. Бор мутахассислар ҳам "самоучка", яъни ўзи изланиб шу натижага эришган. Ҳозир ЎФА янги техник директор билан шартнома қилди. Унинг олдидаги асосий вазифа мураббийларнинг малакасини ошириш. Афсуски бизда шу кунгача техник директор сифатида фаолият олиб борганлар расмга тушишдан нарига ўтмади. Сўнгги тузук ишлагани менимча Рустам Акрамов бўлган. Бизда дипломлар шунчалик осон бериб юборилдики, бунинг сабаби бериладиган дипломлар олдидан савол жавоб қиладиган кучли инструкторларни ўзи бўлмади. Натижа нима бўлди, қандай билим берилган бўлса, мана шундай мутахассисларга бойиб кетдик.

Агар диплом бериш тизими мукаммал билим негизида бўлганида биз аллақачон жуда кучли савиядаги футболчиларга эга бўлардик. Жуда катта вақт бой берилди. Масалан Суперлига клубларидаги чет элдан келган мураббийларнинг савияси бизникилардан бироз фарқ қилиши мумкин. Агар бизда улардаги ўқитиш тизими бўлганида аллақачон бу мураббийларнинг хизматидан воз кечган бўлардик.

Шунинг учун ҳеч бир клубдан хафа бўлиш керак эмас.

@Nadirkhuja

Рейтинг: +26   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика