UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Расман: РПЛ қолган саккиз турнинг тақвимини эълон қилди  1 19:20Гвардиоланинг укаси Пепнинг асосий орзуси ҳақида гапирди  0 18:47"Арсенал" Жорж Флойднинг ўлими ҳақида: "Биз расизмга қаршимиз"  1 18:24Тер Штеген: "Мен ёзда "Барселона"дан кетмайман"  1 18:00Olamsport: Қодировнинг 1 миллионлик таклифи, Сен-Пьер UFCдаги энг зўр спортчиларни айтди  0 18:00Альба: "Неймар - ноёб ўйинчи, аммо у ўз танловини амалга оширган"  0 17:37Модрич А Серия клубига ўтишни хоҳламади  1 17:20“Металлург” – “Локомотив” ўйини Тошкентда бўлиб ўтади  0 17:00Клопп: "Биз ҳали чемпион эмасмиз"  1 16:38Бербатов ЧЛ фаворити ҳақида: "Менга "Атлетико" жуда ҳам ёқади, улар сифатли футбол намойиш этишади"  6 16:19Дилавер Ҳарис: “Насаф"ни яна ОЧЛда иштирок этишига ёрдам бермоқчиман”  6 15:59Россия Премьер-лигаси 19 июндан давом эттирилади  0 15:37"Интер" икки ўйинчиси билан хайрлашишни режалаштирмоқда  1 15:13Зидан Милинкович-Савични "Реал"га ўтишга кўндирмоқчи  0 14:50Расман: Хазенхюттль "Саутгемптон" билан янги шартнома имзолади  3

Нодирхўжа Юлдашев: "2001 ва 2002 йилда туғилган футболчилар диққатига!" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "2001 ва 2002 йилда туғилган футболчилар диққатига!"

Диққат, диққат! Ўринбосарлар лигасида тўп тепаётган ва клублар билан шартнома тузиш арафасида турган 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган футболчилар!

Сиз 7 ёшдан 18 ёшгача қаттиқ меҳнат қилгансиз, қорда, ёмғирда, чилладаги иссиқда. Биронта клуб раҳбари (2-3 тасидан ташқари) келиб Сизнинг ҳолатингиздан хабар олмаган, бутсангизни янгилаб бермаган. Шунинг учун бу йил шартнома имзолаётганингизда эҳтиёт бўлинг!

Бундай вазиятларда клуб раҳбарлари Сизга 3 йилдан 5 йилгача бўлган ШАРТНОМА Таклиф қиладилар. Одатда МАОШнинг максимал ҳолатда 1 000 000 сўм қилиб кўрсатадилар. Кўп ҳолатларда 500 - 600 000 сўм. Маош бўйича жиддий келишиб олинг! Тўғри, аввало ўйин амалиётига эга бўлиш. Агар Сизни ўша клуб тарбиялаб қўйган бўлса, ўз ихтиёрингизни кейинчалик ҳам клубга топширишдан қўрқманг. Лекин Сиз тўп тепиб юрган пайтларда эътиборсиз бўлган бўлса, унда энди "диктовать" қилиш навбати Сизга етиб келганлигини тушунинг!


Каналига аъзо бўлиш Нодирхўжа Юлдашев 


1. Маош бўйича келишинг.
2. Ҳеч қачон мавсум ўтса бўлди қабилада иш кўрадиган раҳбар билан 2 йилдан кўпига қўл қўйманг. Ўзингизни ўзингиз унга боғлаб қўясиз! "Насаф", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" бундан мустасно, бугунги ҳолатда!
3. 23 ёшгача футболчи ўз ҳуқуқини ўзи сотиб олса бўлади. Буни раҳбарлар яхши биладилар. Футболчи керак бўлса, бўлмаса товон пулига 200 000 000 сўмдан кам бўлмаган суммани ёзиб қўяди. Шартномани айнан шу бандига ЖИДДИЙ қаранг! Ҳеч қанақасига Сизни товон пулингизни 50 000 000 сўмдан тепа бўлишига йўл қўйманг (4та клуб бундан мустасно. Чунки улар ёшлигидан пул ишлатган). Эртага яхши жамоадан таклиф бўлиб қолса, на Сизни ўйнатади, на бошқага беради. Ҳеч қачон бошқа клуб 200 000 000 товон пули тўлаб 19 ёшли ўйинчини олмайди.
4. Шартномага кўра клуб Сизга маош беришда 2 ойдан чўзилса, Сиз бемалол ШАРТНОМАНГИЗни олиб кетиш ҳуқуқига эга эканлигингизни ҳам унутманг. Бунинг учун ПФЛга мурожаат қилсангиз кифоя!
5. Ва ниҳоят футболчи ва ота-оналар, ёшлар лигаси учун ҳам СИФАТни талаб қилинг! Машғулотларда иссиқ чой, сув, тўплар, инвентарлар етарли бўлсин. Асосий таркибга йўл, ёшлар лигаси орқали. Аммо у ерда шароит бўлмаса, асосий таркибга бўлган йўлни босиб ўтиш қийин бўлади. Талаб қилинг раҳбариятдан, ўринбосарлар жамоасига ҳам малакали мураббийни қўйсин, номига регламент учун эмас.

☝️ ЎЗ ҲУҚУҚИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ!



Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг