UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Гвардиола собиқ шогирдини "Сити"га олиб келмоқчи  0 14:27Магуайр: "Умид қиламанки, мени у ерда илиқ кутиб олишади"  0 14:13Ковачич: "Реал"да ЕЧЛни ютдим, аммо "Челси"да энг юқори жисмоний ҳолатимга чиқиб олдим"  0 13:55Перес "Реал"ни кескин тарзда ёшартирмоқчи  1 13:42ПСЖ "Ливерпуль" футболчисини кўзламоқда  0 13:2927:0 ҳисобидаги ғалаба бош мураббийнинг истеъфосига сабаб бўлди  17 13:15Футболчи пенальтини нотўғри тепди ва...  3 12:59Бруну Фернандеш АПЛда ўйнашни истамоқда  2 12:47Бэйл АПЛга қайтиши мумкин  1 12:35Кроос: "Айни дамда Евро-2020нинг фаворитимиз дея олмайман"  4 12:25ЖЧ-2022 саралаши. Агар гуруҳда иккинчи бўлсак, кейинги босқичга чиқамизми?   78 12:23Канчельскис: "Бу тарихдаги энг кучсиз Россия термаси"  6 12:10Модрич: "Хорватия термаси ЖЧдаги муваффақиятни такрорлашга ҳаракат қилиб кўради"  0 11:59Учрашув вақтида стюард футболчига жароҳат етказди  6 11:41Месси "Барселона" билан музокараларни давом эттирмоқда  2

Нодир Қўзибоев футболчиларни калтаклашда иштирок этгани ўз исботини топмади Янгиликлар

Нодир Қўзибоев футболчиларни калтаклашда иштирок этгани ўз исботини топмади

2018 йилнинг 1 июнида Олтиариқнинг “Ифтихор” футбол клуби собиқ мураббий ёрдамчиси Нодир Қўзибоев футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилган эди.

Бунга сабаб Қўзибоев мазкур клуб футболчилари Турсунбой Ҳусанов ва Ҳасанбой Эргашевларга тазйиқ ўтказиб, уларни калтаклашда иштирок этган, деб топилганди. Олтиариқ туман ИИБ Тергов бошқармасининг олиб борган суриштирувлари натижасида Нодир Қўзибоевнинг айбсизлиги аниқланди ҳамда унинг иши бўйича тергов ҳаракатлари тугатилди.

ЎФА Этика қўмитаси шу асосда Қўзибоевга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини бекор қилди.

“Ифтихор” футбол клубининг собиқ мураббий ёрдамчиси Нодир Қўзибоевнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши тугатилганлиги, бунда унинг айби мавжуд эмаслиги ҳамда унга нисбатан белгиланган жазо чораси етарлича суриштирувга асосланмаганлиги сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси Қўзибоевнинг футбол фаолияти билан шуғулланишига қаршилик кўрсатмайди.

Шу сабабдан Нодир Қўзибоев иккинчи давра учун ПФЛда рўйхатдан ўтказилди ва мавсум сўнггига қадар А Про-лига иштирокчиси "Ифтихор" клуби билан шартнома имзолади.


Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг