UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Рома" Сердар Азмунга қизиқмоқда, "Байер" эса футболчи учун 18 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:02Почеттино ПСЖ билан шартномани узайтирганидан сўнг нималар деди?  0 08:41Пьянич "Барселона"дан кетишга яқин  2 08:20"Реал" юлдузлари машғулотларни бошлашди  1 07:52"Боруссия Д" янги либосини ўзгача тарзда тақдим этди  0 07:30Олимпиада. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки ва онлайн натижаларни кузатиб боринг  4 07:12"Челси" ва "Ювентус" МЮнинг собиқ дарвозабонига қизиқмоқда  6 02:41"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда?  3 01:49Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 01:28"Масхарабозлар!". "Барселона"нинг янги либослари кескин танқидга учрамоқда  20 01:10Фото биздан, изоҳ сиздан!  6 00:55Каземиро 5-рақамни танлади  7 00:35Назорат ўйини. "Атлетико" пенальтилар сериясида ғалабага эришди  0 00:19Россия Премьер-лигаси бошланди! Дастлабки ўйинда Карпиннинг "Ростов"и мағлуб бўлди  4 00:15Погба МЮнинг таклифига кўнмади  1

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди" Янгиликлар

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

Биз эса мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг дарвозабони Низомиддин Зиёвутдиновга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Пахтакор" билан ўйинда "Андижон"нинг режалари иш берди десак тўғри бўладими? Умуман ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Нафақат "Пахтакор", балки аввалги учрашувда "Насаф"га қарши ҳам яхши ўйин ўтказган эдик. Жамоа Ёрқин ака Назаровни бошқарувига ўтгач услубимиз ҳам ўзгарди. Мавсум бошида асосий таркибга кира олмаётган футболчиларга ишонч билдирилмоқда. Барча ўзига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда. Бевосита ўйин ҳақида тўхталсам, чемпион жамоага қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Бироқ бизда ортга йўл йўқ эди. Кўп очколарни бой бердик. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа илинжида ўйнамоқдамиз. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бизда бошқа йўл қолмаганди. Ҳужумларни кўпайтирдик, вазиятлар яратдик. Жамоадошларимга ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйинда шундай катта иштиёқ билан тўп тепсак ғалабани қўлга кирита оламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда жамоа бор кучи билан олдинга ўтди. Билишимизга қараганда мукофот пули икки ҳисса оширилган экан. Бу ҳам катта мотивация бердими?

- Ҳа, шундай бўлгани рост. Лекин бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди. 

- Терма жамоа йиғинлари сабаб юзага келган танаффусда Ёрқин Назаров нимани ўзгартира олди?

- Мавсум бошида жисмоний ҳолатимиз устида ишламаганимиз кўриниб қолди. Танаффусда мураббийлар кўпроқ шунга урғу беришди. Эътибор бераётган бўлсангиз жамоамизда сўнгги дақиқаларда чарчоқ аломатлари сезилмаяпти. 

- Иккинчи даврада таркиб кучайтирилиши билан натижалар ҳам ўзгариши мумкинми?

- Ҳа, трансферлар ойнаси вақтида янги футболчилар жалб қилинади. Ҳар бир чизиқда рақобат бор жойда ўсиш ҳам бўлади. 

- Орада маълум вақт жамоани тарк этдингиз. Лекин дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар кузатилгач қайтдингиз. Мана шу жараёнга аниқлик киритиб ўтсангиз...

- Бир муддат жамоани тарк этдим. Бунга сабаб мураббий бўлган. Натижага бош мураббий жавоб беради. Бизда эса акси кузатилди. Муваффақиятсизликларда фақат мени сабаб қилиб кўрсатишди. Кейин эса айб фақат футболчиларда эмаслигини тушуниб етишди. Биз бир жамоамиз. Мағлубият ҳам, ғалаба ҳам жамоаники. Кўриб турганингиздек мураббий ўзгаргач ўйинимизда ҳам ижобий томонга ўзгариш кўзга ташланмоқда. Ҳар бир ўйиндан кейин қайсидир футболчини айбдор қилиш футболчига яхши ўйнаши учун катта таъсир қилади. Футбол эса хатоларсиз бўлмайди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+1   
24 июн 20:14:00
LAR373
Ёркин Назаровга вакт бериш керак, Худо хохласа галаба хам келади. Клуб тугри йулда
   
24 июн 22:06:06
Jaxongir Ismoilov
Бу мураббийлар штаби билан 1 лига тугридан тугри тушиб кетамиз вакт борида алмаштиринг Журатбек Андижон жамоасини юкори уринларда курайлик сизи давризда
   
24 июн 21:49:41
fc Surxon
шеркор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Галати чикадию.
Boshqa yo'l yoqku
   
24 июн 21:33:51
GeneraL1
JOKER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ютқазиши аниқлигини билиб оғзига сиққан мукофот пулинии этворибтиде )))
tatalizator ga pul tikishgan keyin mukofoti 2 qissa
   
24 июн 21:32:48
GeneraL1
Uzbek uzb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu futbolchi Andijondan ketgandiyu bu haqda CAdayam maqola chiqqandi adashmasam
xaxaxaxaxaxaax uzr - bosilib ketibdi mandan sizga 100000000ta +++++++++++++++++
   
24 июн 20:57:52
Савран
Yaxwi varata
   
24 июн 19:46:21
JOKER 10
Ютқазиши аниқлигини билиб оғзига сиққан мукофот пулинии этворибтиде )))
   
24 июн 19:43:55
шеркор
fc Surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Baqirib aytadida boshqa yo'li yoq
Галати чикадию.
   
24 июн 19:37:52
fc Surxon
шеркор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Суннги 15 дакикада дуранг учун мукофот пули 3 хисса оширилди деганди кеча Ёркин Назаров. Лекин мен тушунмадим буни майдондаги уйинчиларга кандай етказишди? Сарафанный радиоми?
Baqirib aytadida boshqa yo'li yoq
   
24 июн 19:33:35
шеркор
Суннги 15 дакикада дуранг учун мукофот пули 3 хисса оширилди деганди кеча Ёркин Назаров. Лекин мен тушунмадим буни майдондаги уйинчиларга кандай етказишди? Сарафанный радиоми?
-1   
24 июн 20:32:39
Uzbek uzb
Bu futbolchi Andijondan ketgandiyu bu haqda CAdayam maqola chiqqandi adashmasam
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика