UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Африка кубоги. Нигерия Тунисга ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 02:52Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Алавес"ни мағлуб этди  18 02:42А Серия. "Милан" — "Ювентус" ўйинида ҳисоб очилмади  0 02:40Лига 1. ПСЖдан йирик ғалаба, Рамос гол урди  9 01:14Ўз тенгқурлари ичида фақатгина бир футболчи Мбаппе ва Холанд билан бир поғонада бормоқда  4 00:47Футзал. Евро-2022. "А" гуруҳида 2-тур баҳслари ўтказилди  2 00:20Африка кубоги. Илк чорак финалчи пенальтилар сериясида аниқланди  3 00:11Ла Лига. "Алавес" — "Барселона". Асосий таркиблар маълум  34 00:03Лига 1. ПСЖ — "Реймс". Рамос асосий таркибда!  10 00:00А Серия. "Рома" "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади  21 23:49А Серия. "Милан" — "Ювентус". Асосий таркиблар маълум  9 23:30АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  62 23:27Бундеслига. "Бавария" "Герта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:11Африка кубоги. Нигерия – Тунис. Таркиблар маълум  3 22:58Бензема "Реал" таркибида илк маротаба пенальтидан фойдалана олмади  18

"Пахтакор" ва ўзбек футболини олти ойдан бери ўрганиб келмоқдаман. Футболчиларнинг маошини гапиравериш нотўғри" - Славче Войнески ва Жаъфар Ирисметов иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

"Пахтакор" ва ўзбек футболини олти ойдан бери ўрганиб келмоқдаман. Футболчиларнинг маошини гапиравериш нотўғри" - Славче Войнески ва Жаъфар Ирисметов иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Айни пайтда "Пахтакор" стадионинг анжуманлар залида жамоанинг янги бош мураббийи Славче Войнески ва спорт директори Жаъфар Ирисметов билан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Славче Войнески: -  Барчага хайрли кун. Фикрларимни инглиз тилида етказишимга рухсат берасиз. "Пахтакор"дек жамоага келганимдан хурсандман. "Пахтакор" нафақат совринлар, балки ҳар тарафлама Ўзбекистондаги энг катта клуб. Мураббий учун бундай клубда ишлаш жуда катта масъулият. Биз Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз. Ҳар бир мусобақада иложи борича муваффақиятли ишитирок этишга ҳаракат қиламиз. Босим бўлади, бизни шуни енгиб узоқ масофани босиб ўтмоқчимиз. Деярли 40 кундан сўнг Суперкубок билан мавсумни бошлаймиз. Чемпионлар Лигасида ҳам яхши иштирок этишга интиламиз. Совринлар ўз йўлига, биз Ўзбекистонда энг яхши ва ҳужумкор футболни намойиш қилишимиз керак. Яхши ўйнасак, бу билан миллий терма жамоага ҳам ёрдам берамиз. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец билан бирга ишлаганмиз. Уни яхши танийман. Бир-биримизни биламиз. Терма жамоада, "Пахтакор"да бир-биримизни қўллаб-қувватлашга келишиб олганмиз. 

- Ўзбек футболи тўғрисида қандай маълумотларга эгасиз?

- "Пахтакор" ва ўзбек футболи баъзи маълумотлардан хабардор эдим. Шогирдим Стевица Ристич ўз пайтида "Бунёдкор"да ўйнаганини биламан. Сўнгги олти ойда ўзбек футболи ҳақида кўп маълумотларни ўргандим. 

- Жамоа жорий мавсумда  қандай футбол кўрсатади? Ҳужумкор ёки ҳимоявий?

- Биз ҳужумкор футбол кўрсатишга уринамиз. Юз фоиз. Биз доим ҳужум қилишимиз лозим. Бунга ваъда бераман.Машғулотларда футболчилар жуда яхши ишлашмоқда. Саккиз нафар ўйинчи миллий терма жамоа таркибига жўнаб кетган. Ёшлар бор кучлари билан меҳнат қилишмоқда.

- Жамоанинг машғулотларида иштирок этишга улгурдингиз? Футболчиларнинг ҳаракатидан қониқяпсизми?

- Машғулотларда мен кутгандан ҳам аъло даражада ишлашмоқда. 

- "Пахтакор"нинг бюджети бу йил қисқарганлиги ҳақида эшитдик. Эндиликда жамоада юртимизнинг энг кучли футболчилари эмас, балки ёш иқтидорлар тўп тепишади. Бу орқали натижа ҳам гоҳида чиқмаслиги  мумкин...

Славче Войнески: - Бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ пайтда клублар раҳбариятига осон эмас. Бундай ҳолатга мослашиш керак. "Пахтакор"дан баъзи етакчилар кетишди, лекин таркибда яхши савиядаги ижрочиларни олиб қолишга эришдик. Яна баъзи кучайишлар бўлиши мумкин. Яхши ишлаган тақдиримизда мавсум охирида ижобий кайфиятда бўламиз.

Жаъфар Ирисметов: - Ўтган йили асосий таркибда ўйнаганлардан Анзур Исмоилов кетди. У жуда яхши ҳимоячи ва буни йўқотиш деб айтиш мумкин. Унинг ўрнини тўлдиришга уринамиз. Егор Кримецни ҳам катта йўқотиш десак ҳам, демасак ҳам бўлад. Боян Матич бизга ёрдам бермади. Мураббий билан бир неча вариантларни кўриб чиқамиз. Қолган асосий таркиб ўйинчиларини сақлаб қолдик. Ўлмасалиев ва Мираҳмадов каби ёш футболчилар билан шартнома имзоладик. Собирхўжаевни олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Шунингдек, яқин орада яна бир футболчининг сафимизга қўшилиши ҳал бўлиши мумкин. Бу жамоамизни анча кучайтирган бўларди. Сардор Рашидов айни пайтда машғулотда қатнашмоқда. Мураббийда у ижобий таассурот қолдирди. Агар мураббий истаса қолиши мумкин. Сардор тўп тепадиган нуқтада ўйинчиларимиз бор. Лекин қанотларда тўп тепадиган қайсидир футболчимизнинг кети эҳтимоли йўқ эмас. 

- Мухлислар "Пахтакор" таркибида юлдуз футболчини кутишлари мумкинми? 

Славче Войнески: - Юлдуз футболчиларнинг шартномаси мавжуд. Мавсум бошлангунча 1-2 нафар яхши ўйинчилар пайдо бўлиши мумкин. Лекин жамоадаги йигитлар билан ҳам ўзимиз хоҳлагандек ўйнашимиз мумкин. Жамоага келганимга бир неча кун бўлди. Ҳар бир футболчи ҳақида етарлича таассуротга эга бўлишим билан аниқ бир қарорга келаман.  Ўзбекистонга келганимдан бери 4 соат ухладим.  Келажак режалар ҳақида бош қотиряпмиз. Расмий ўйинлар футболчиларнинг ҳақиқий даражасини кўрсатиб беради. Шунда аниқ хулосаларга келиш мумкин. "Пахтакор" ҳақида етарли маълумотга эгаман, лекин бевосита ишлаш жараёнида фикрларим ўзгариши мумкин, қандайдир ўзгаришларни амалга оширарман. Маълум вақтдан кейин буни кўриб оламиз. ОЧЛга ҳам максимал даражада 

Жаъфар Ирисметов: - Бизга юлдузлардан кўра натижа кўрсатадиган футболчилар зарур. Айтайлик, Черан каби. Шундай сифатли ўйинчиларни топишга уринамиз. Жамоага яхши киришиб кетадиган футболчиларни топиш вазифамиз. Бундай катта шов-шувли трансфер кутмасангиз ҳам бўлади. Улар футбол ўйнагани келишмайди. ОЧЛда энг яхши натижамизни такрорлаш ва узоқроққа бориш ниятимиз бор.

- Мураббий билан бир йиллик шартнома тузилибди. Славче Войнескининг олдига қандай мақсад қўйилди?

Жаъфар Ирисметов: -  Мураббий билан шартнома бир йилга мўлжалланган. Мавсум давомида бу масалани кўриб чиқамиз. Войнески олдига "Пахтакор" билан ички мусобақаларда ғолибликка эришиш вазифаси қўйилган. Чемпионлар Лигасида чиройли футбол кўрсатиб, гуруҳдан чиқишга интиламиз. Ҳали рақибларимизни билмаймиз. 

- Славче Войнески олдига чемпионлик вазифаси қўйилди. "Пахтакор" уч йилдан бери чемпионликни ўзиники қилиб келмоқда. Шота Арвеладзе келганида бир ярим йил давомида соврин ютмаган. Сиз бир йил ичида соврин ютишингизга кўзингиз етяптими? Нимага ишоняпсиз?

- Ҳар бир мураббий ғалаба учун майдонга чиқади. Иккинчидан яхши футбол кўрсатишимиз зарур. "Пахтакор"га келишимдан олдин чемпион жамоага келаётганимни билганман. Мақсадимиз - чиройли футбол кўрсатиш, чемпион жамоани чемпион сифатида сақлаб қолиш. "Пахтакор"нинг қандай клуб эканини биламан ва бу ерга келишда қандай босимни бўйнимга олганимни биламан.

Жаъфар Ирисметов: - Сиз Шота Арвеладзе даврини мисол қилиб кўрсатдингиз. Биз жамоага келганда бирор футболчини шартномаси бўлмаган. Тугаётган палласи эди. Бизга жамоани нол ҳолатида ташлаб кетишган. Барча билан шартномаларни узайтириб, янги футболчиларни олганмиз. Шу боис Шота Арвеладзеда вақт бўлган. Ҳозирги ҳолатда жамоани бирма-бир йиғиб олганмиз. Славчега шу боис бироз енгилроқ бўлади. Тўғри бюджетимиз қисқарган. Лекин таркибимизнинг 80 фоизини сақлаб қолдик. 

- Олти ой давомида ўзбек футболини, "Пахтакор"ни ўрганганингизни айтдингиз. Бу "Пахтакор"нинг сизга аввалроқ таклиф билан чиққанини билдирадими?

-  Олти ой илгари менежерим "Пахтакор"да мураббий ўзгариши мумкинлигини айтишди. Декабрда эса жаноб Питер қолишини айтишди. Кейин эса бирдан "Пахтакор"дан қўнғироқ бўлди ва ишга таклиф этишди. 4 дақиқадан сўнг эса Туркия клубидан қўнғироқ ва таклиф бўлди. Лекин мен "Пахтакор"га розилик билдириб бўлганим сабабли кейинги таклифни рад этдим. Ваъда бердимми, буни бажараман. Фаолиятимизда энг муҳими ишнинг ўзи. Молиявий масалалар ёки бошқа нарсалар асосий эмас. Иш ва жараён - энг муҳим. "Пахтакор"га янгилик бера оламан деб ҳисоблайман. Ҳужумкор ўйин намойиш этамиз дедимми, буни амалга оширамиз.

- Славче Войнески бош мураббий сифатида кўп ишламаган экан. Питер Хюистра билан келишувнинг узайтирилмаслигини сабаби нимада? "Пахтакор" ойлик маошларни бу йил ҳам эълон қиладими?

- Войнески ёшлар билан ишлашда катта тажрибага эга. Мураббий танлашда айнан шуни ҳам ҳисобга олдик. Македонияда бу борада яхши фаолият олиб борган. Хюистранинг бошқа режалари бўлгандир. У йиғинни бошлаш учун етиб келиши зарур пайтда биз билан алоқага чиқмади. Маошлар борасида раҳбарият бир қарорга келади. Бир нарсани тўғри тушунинглар, футболчининг умри қисқа бўлади. У 35-36 ёшгача ўйнайди, захира қилиб олиши керак. Уларга шароит қилиб беришимиз зарур. Шундай майдонларда бўлдик, биз у ерда ўз ўйинимизни кўрсата олмаймиз. Яна бир мисол ўринбосарларимиз ўйинга тайёргарлик жараёнида тўпсиз жароҳат олмоқда. У эса олимпия терма жамоасига номзод. Бундай ҳолатда қандай олимпиядага чиқамиз? Шундай экан футболчиларни маошини гапиравериш яхши эмас. Маош катта бўлган жамоаларда натижа бўлади. Ўша футболчи Қозоғистон ёки Кореяга борса, икки баробар кўп пул топади. Албатта кетади-да. Пул бор жойда ўсиш бўлади. "Бунёдкор"да юлдуз футболчилар келган, шароитлар зўр вақтда футболимиз ўсдими? "Пахтакор" ҳам уч йил давомида ўсди. Футболчиларни маошини тушириш билан футболни ривожлантириш қийин. 

- Мураббийлар штаби қандай бўлади? Яқинда Денис Иванков билан шартнома имзолангани ҳақида ўқидик. Қолган мутахассислар ўзимиздан бўладими ёки хориждан?

- Икки нафар ёрдамчи мураббий менга "Пахтакор"да ёрдам беради. Шимолий Македония ва Туркиядан ёрдамчиларим бу ерда иш бошлашади. 


Рейтинг: +19   

Фикрлар

+9   
13 янв 12:31:41
Шерзод Даданов
Узига ишонган мураббийга ухшаяпти. Энг кераклиги клуб ичидаги мухит, мухит зур булса бу мураббийга ишлаш осон булади. Кузатишни давом этасиз.
+9   
13 янв 11:41:53
Qo'g'ay
Omadini bersin chempiolar ligasida alohida omad tileman
+8   
13 янв 12:26:48
Шерзод Даданов
Демак хужумкор футбол, бу пахтакорни мухлисларига екади.
+7   
13 янв 13:06:32
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
Yaxshi ot keyin chopadi deyishadiku, Paxtakor ham endi boshlayapti syurprizlarini. Ketti ketti deb hamma uje Paxtakorni bo'ldi endi chempion bolomidi tamom uje deyishdi mana endi otvet ularga. Yaxshi legionerlar ham keladi nasib bolsa. Otamni Paxtakori olg'a!!! Paxtakor chempion!!!
+7   
13 янв 11:36:55
Chelsea andd Paxtakor
xujumga kop urgu beribti deme xujumkor murabbiy. 6 oylada bilamiz mehnati samarasini. vada berdi
+6   
13 янв 16:59:21
Пахтакор 1972
Мана нихоят биз кутган бош мураббий таништирилди,мен фикримча хакикатдан Пахтакор га мос мураббийга ухшамокда.Сухбат давомида бир неча бор биз хужумкор уйин курсатамиз деб айтмокда.Яна шу таркибдаги уйинчилар билан хам шу йилни узидаёк совринларни кулга киритамиз деб ваьда бермокда.Узига анча ишонган мураббий экан менга вакт беринглар деб айтмаяпди ку.Яна хозирги Пахтакор таркиби яхши,уйинчиларни 80 фоизи ёшлар,мен фикримча С.Рашидовни хам таркибга олмаслик керак,у хам бир ёш уйинчимизни урнини банд килади,Сардорда олдинги тезлик, олдинги уйини колмаган,у хам узича юлдуз,шу сабабли Сардор билан шартнома килмаслик керак Пахтакор даги еши катта Ш.Аьзамов,Д.Черан каби юлдуз уйинчилар бор шулар етади бизга.Чунки шу иккаласи да хам тезлик йук,Черанда акл ва Шерзодда гавда бор ,куп холларда Пахтакор га панд бериб куяди.Янги мавсумда омад барча жамоаларга.
+6   
13 янв 15:27:23
Paxtakor........uz
Насаф............. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор буни хам чемпион килади узбекистонга,агар хакамлар яхши ишласа диёр Равшан караб турмаса.очл да хеч нарса кутмайман чунки у ерда бизни хакамлар ишламайди.очл сини пахтакорга гуардиола Билан Зидан кушиб куйса хам оломайди
Nasafni ko'ramiz bu yil.
+6   
13 янв 13:34:10
UzBekistanTEAMFCCC
Тўппа тўғри футболчини ойлигини гапришни тўхтатиш керак.
+5   
13 янв 13:00:24
Gol Paxtakor !!!
Murabbiyni PODDEJKA PODDEJKA FAQAT PODDEJKA QILAMIZ . Shota arveladzega bunyodkor stadionida Shota Out db baqirganmz esmdan chiqmidi . Osha oyindi natija alamli boganidi . Osha paytla Shota Paxtakorda yengi paytidi vaqt otb jamoaga moslashdi . Katanetsgayam bungayam hammasiga vaqt kere bu vaqt ichida paddejka qib turwmz kere bitta maglubiyat bob qosa srazi out db baqirmasli kere !!!
+4   
13 янв 14:29:44
PAKHTAKOR вечный N1.
Лекин ойликлани 2 баробар кискартириб бекор кибти. Хич бумаса 1 баробарга бугандаям бошкача буларди. Бу кетишда бошка кузга куринган уйинчилариям кетиб комаса булдиди.
+4   
13 янв 13:05:14
Umirqulov
Bizga birdan Natijasi kerakmas uyin sifati muhim keyin natija uz uzidan keladi
+4   
13 янв 12:48:42
Botir Saidov -1975
Farrukh_GGMU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Негадир шундан бабаянни хиди келяпти,янаям блмадим.Кузатамиз.Нима богандаям янгилик критса булди узб футболига
Babayanni xidi yoqqan bòlsa xidiga mast bòlib yuraverin birodar...PAXTAKOR bilan Babayan tarixda qolib ketdi...
+4   
13 янв 12:38:48
Арал Нокис
70 % йош болса зор боларди. Барселона га охшаб
Кеча Барселона кордим дахшатку
+3   
13 янв 16:37:06
Qunduz amaki 0717
Пахтакорга омад
+3   
13 янв 14:14:34
Mirshohid
100 foiz hujumkor uyin namoyish qilamiz deyishi manga yoqti. Masalan Paxtakorni yomon ko'raman, lekin futbolni yahshi ko'raman. Paxtakor hujumkor, rang barang uyin ko'rsatsa ko'rishga tayyorman. Bitta Paxtakor emas, suoer ligadagi barcha jamoalar sal norma uyin ko'rsatsa uyingihga odam tushishi aniq. Patakorni murabbiyaga omad tilayman.
Jafar Irismetovga aytib quyinglar, Paxtakorda O'zbekiston chempionligi emas, CHL da chempion bo'ladigani kerak.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика