UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Конор Хитойни танқид қилди, Льюис Кличко билан жангни эслади ва бошқа хабарлар  0 01:45"Арсенал" франциялик футболчи билан шартномани узайтиради  0 01:05Сапонара: "Балотеллида "Олтин тўп"ни ютиш учун ҳамма нарса бор"  0 00:46"Интер" Кьеза учун икки нафар футболчисини сотади  0 00:31"Атлетико" Парти билан музокараларни бошлади  0 00:14Рюдигер: "Нима, африкаликлар ҳайвонларми?! Уят сенларга!"  7 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:54Ла Лига клуби Шакирига узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи  0 23:35"Барселона" Романьоли учун "Лацио" билан курашади  1 23:17АПЛ. Мавсумнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг ("Sky Sports" таснифига кўра)  5 23:00"Милан" шорт-листидан 3та марказий ҳимоячи ўрин эгаллаган  3 22:43"Marca" тарқатган хабар нотўғри бўлиб чиқди  0 22:18Роналдунинг собиқ мураббийи: "Таътил Криштианунинг фойдасига ишлайди"  25 21:58Беларусь чемпионати. 3-тур натижалари, мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати  12 21:40Хави Роналдиньодан юқори турувчи ягона футболчи кимлигини айтди  2

Нима учун "Атлетико"нинг уй стадионида доим гуллар ётади? Янгиликлар

Нима учун "Атлетико"нинг уй стадионида доим гуллар ётади?

Клуб янги стадионга кўчиб ўтганига қарамай, ажойиб анъана сақланиб қолди.

Ҳаммаси 1995 йил июнь ойида бошланган. Радомир Антич "Атлетико" бош мураббийи бўлди ва клуб президенти Хесус Хильга трансфер борасидаги истакларини айтди. Хўжайин рўйхатни кузатар экан, тўсатдан хо-холаб кулиб юборди.

— Милинко Пантич. 29 ёш. "Паниониос". Греция чемпионати. Жиддий айтяпсизми?! Ахир у Испанияда ўйнаб кетолмайди.

"Атлетико"нинг ҳеч бир менежери мураббийнинг илтимосларини жиддий қабул қилмади. Клубдаги ходимлар сербиялик ўйинчи Античнинг эски таниши ва жамоага ўтиш учун мураббийга яхшигина пул таклиф қилган деб ўйлашар эди.

Барчага қарши оёқ тираб олиш хавфли ва буткул фойдаси йўқдек эди, гўё. Аммо мураббий бўш келмади. У Пантичнинг ўйини ёзилган кассетани боссга берди.

— Афсусланмайсиз, — деди мураббий.
— Хоп. Аммо у муваффақият қозона олмаса, маошингиздан кесиб қоламиз, — деди қатъийлик билан президент Хиль.

Антич ҳамма нарсага тайёр эди. Улар қўл ташашдилар. Орадан бир ҳафта ўтди. "Атлетико"да янги ярим ҳимоячи тўп тепа бошлади.

Пантич шу қадар ажойиб ўйин намойиш этди-ки, мураббий ойлиги ҳақида ўйлаб кўришга ҳам улгурмади. Биринчи даврадаёқ сербиялик футболчи жаримадан гол урди, бир нечта голли пас берди ва якунда "Атлетико"нинг барча жарима зарбаларини амалга оширадиган бўлди. Мавсум ўрталарига келиб, унинг ижросидаги бурчак зарбаларидан рақиблар пенальтидан қўрққандек ҳайиқиб турадиган бўлишди. У ёзга келиб 10та гол урди, деярли 20та узатма берди, "Атлетико" чемпион бўлишида ўз ҳиссасини қўшди ҳамда Испания Кубоги доирасида "Барселона"га қарши баҳсда ягона голни уришга муваффақ бўлди.

Олтин дубль — бу ажойиб, лекин исмингиз ўчмас қилиб ёзилиши учун баъзида бунинг ўзи етарли бўлмайди. Пантичга эса кутилмаган тасодиф ёрдам берди.

1996 йил 28 январда "Атлетико"нинг оддий бир мухлисаси Маргарита Луенго стадион яқинидаги кафеда дўстлари билан суҳбатлашиб ўтирарди — ўйиндан олдин бўладиган ўзига хос одатий йиғилиш. Тўсатдан у ойна олдида турган катта гулдастага кўзи тушди ва менежерга бақирди: "Илтимос менга тўртта гул беринг — бугун "Атлетик"га шунча гол урамиз!" Кафедагилар қарсак чалди, бар маъмури эса қувонч билан вазадан бир нечта гул олди ва қизга берди.

"Ҳар бир голдан сўнг майдонга гул отдим. Биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Қўлимда гул қолмади, ҳаммаси майдонда... Пантич "Атлетико"нинг 2та голини бурчакдан урди, гулларни бурчак томонга отдим", — ёдга олади Маргарита.

Навбатдаги бурчак тўпини тепишга тайёрланаётган Пантич оёғи остида ётган гулни четга улоқтириб юборди. Буни кўрган Маргарита эса кичик қоғозчага қуйидаги сўзларни ёзди: "Гулларни отиб юборманг, ахир бу сизлар учун..." ва хатни "Атлетико" ходимидан бериб юборди.

Қоғозчани олган Пантич қилган ишидан афсусланди ва мухлисанинг телефон рақамини топиб беришларини илтимос қилди. Орадан бир неча кун ўтиб, у қизга қўнғироқ қилди ва узр сўради. Ҳаттоки, келаси уй учрашувидан сўнг, Маргаритага футболкасини ҳам совға қилди.

"Пантич — нафақат жарима майдони ва бурчакдан ажойиб гол ура оладиган ўйинчи, балки ажойиб инсон ҳамдир. Бундай инсонлар жуда кам", — дейди Маргарита.

Ўшандан буён "Атлетико"нинг уй учрашуви вақтида бурчак байроғи олдида 24та гулдан иборат букет ётади — 12та қизил, 12та оқ (клуб ранги). Бу анъанага яқинда 24 йил бўлди. Маргарита эса энди гул улоқтирмайди, у майдонга бемалол ўтиб юришига аллақачон рухсат беришган.

"Висенте Кальдерон" стадионида бурчак байроғи ёнидаги гуллар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб улгурган. Бир куни Роберто Карлос бурчак байроғи олдида кимнингдир букети қолиб кетибди деб, жахл билан гулдастани отиб юборди. Буни кўрган мухлислар эса қаттиқ ғазабландилар. Натижада бразилиялик қўлини кўтариб узр сўрашига тўғри келди.

Агар сенинг одатларингни рақиб ҳам ҳурмат қилса, бу барчаси бекор эмаслигининг ёрқин исботи бўлади.





Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +72   

Фикрлар

+8   
19 фев 19:31:51
A_t_l_e_t_i_c_o_M_a_d_r_i_d_⚪
Шунчаки респект
+7   
19 фев 19:27:01
Ko'ngil Ko'chalari
Umringizdan baraka toping Nozimaxon. Futbolda insoniylik, mehr-muhabbat, tinchlik xullas juda ko'p xislatlar mavjud. Mana shunday elementlarni ham ahamiyatga olish kerak. O'yin o'z yo'liga.
+6   
19 фев 19:39:40
ZAMON HOFIZ
Нозимахон синглим изланишдан чарчаманг маколага гап йук
+4   
19 фев 21:36:42
Boymurod Neftchi
Фаргонадаям Нефтчи уйнаганда уйиндан олдин шунга ухшаш холат буларди , Омон бува ( Омон булбул) Нефтчи футболчиларини хар биттасига биттадан гулдаста, хакамгаям битта гул бериб карсак чалиб чикиб кетарди.
+3   
19 фев 20:22:00
Chempionat.996
Gap yoq zor chiqibdi
+3   
19 фев 19:21:35
tottenhamm
Зур таржима, гап йук! Авторга катта рахмат айтаман. Шунаканги блогларни укишни жуда яхши кураман))
+2   
19 фев 19:30:26
Temurbek Gafurov
Georgina Ronaldodan qancha pul oladi, nima qiladi degan maqolalardan shunaqa maqolalar yaxshida baribir
+2   
19 фев 19:16:03
Azamatjon Dehqonov
Maqolaga gap bo'lishi mumkin emas
+1   
20 фев 00:41:30
Davlatshox Atletiko Madrid
Maqola uchun sizga katta rahmat
+1   
19 фев 23:45:43
Bahrom 0033
Qoyil qoldim
+1   
19 фев 20:29:59
RY
Doim shunaqa antiqa nasralar xaqida yozadi bu singlimiz omat
+1   
19 фев 19:44:40
Batir_ali_d
Qani bizda xam wunday muxlisla muxlisla bolsa faqat xushtak bozlik qilmay chin kongildan qiliyikda endo...
+1   
19 фев 19:24:52
Zubayr 95
Axamiyat bermagan ekanman shu kungacha
   
20 фев 14:41:36
Boymurod Neftchi
Аброр 1912 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Укиётганда хаёлимга келган фикрни ёзибсиз, бошкача эди хаммаси уша даврларда
У даврларни энди бир энтикиш билан эслаб юрамиз ажойиб футбол мухити бор эди у пайтларда.
   
20 фев 14:01:11
Аброр 1912
Boymurod Neftchi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фаргонадаям Нефтчи уйнаганда уйиндан олдин шунга ухшаш холат буларди , Омон бува ( Омон булбул) Нефтчи футболчиларини хар биттасига биттадан гулдаста, хакамгаям битта гул бериб карсак чалиб чикиб кетарди.
Укиётганда хаёлимга келган фикрни ёзибсиз, бошкача эди хаммаси уша даврларда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг