UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Англияда "тўполон": футболчилар пул туфайли ҳам клуб, ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан зиддиятга боришмоқда  1 19:32“Коронаинқироз”: дунё футболи таназзулдами?  0 19:23Гвардиоланинг онаси коронавирус сабабли вафот этди  7 19:18Тиаго Силва собиқ жамоасига қайтиши мумкин  0 19:00Балки уйда ўтирармиз?  12 19:00Olamsport: Ретро рукнда Ўзбекистон делегацияси Афина Олимпиадасига кузатилди, UFC 249 бўлиши тасдиқланди   0 18:45"Улар шифокорларми ёки масхарабозлар?" - Алаба коронавирус вакцинасини Африкада текшириб кўриш ҳақида  5 18:29"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:1  128 18:27"Реал" ўйинчиларнинг маошидан 75 миллион иқтисод қилиш учун 7 ўйинчисини сотиб юборади  1 18:14"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – AГМК 3:1  135 18:05А Серия клуби Педро учун курашга қўшилди  2 17:59"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Бунёдкор" 3:1  82 17:49Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди  10 17:44"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Насаф" 4:0  118 17:29"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Машъал" 1:3  53

Неймар сўнгги 6 йилда илк маротаба карнавални ўтказиб юборади. У хатто синглисининг туғилган кунига ҳам бормаса керак Янгиликлар

Неймар сўнгги 6 йилда илк маротаба карнавални ўтказиб юборади. У хатто синглисининг туғилган кунига ҳам бормаса керак

Рио-де-Жанейрода анъанавий Бразилия карнавали старт олди.

Бу сафар карнавалда Неймар иштирок этмайди. Бу саналарда футболчи дисквалификация ёки жароҳат олиб Бразилияга учиб кетишига ҳамма ўргани қолган эди. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача. Бразилиялик "Инстаграм"да эфирга чиқиб, ПСЖ мухлисларини тинчлантирди: "Катта мамнуният билан шуни айтмоқчиманки, бу йил Бразилиядаги карнавални ўтказиб юбораман. Бу сафар мунозаралар бўлмайди. Рахмат. Карнавални яхши ўтказинг!".


Неймар ғазабда

Ҳаммаси "Барселона"да бошланган: 2015 ва 2016 йилларда футболчи дисквалификация олиб, ватанига учиб кетган. Кейинги уч йилда жароҳат олди. Аммо бу сафар эмас.


Тез орада Париж клуби иккита муҳим баҳс ўтказади - "Лион"га қарши Франция Кубоги ярим финали ва Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши баҳс. Биринчи ўйинда немис клуби (2:1) ғалабага эришди. Бу учрашувдан олдин Неймар соғлигидаги муаммолар туфайли 4та ўйинни ўтказиб юборди.

Бу вақт ичида у Германиядаги модалар кўргазмасида иштирок этди. Франция матбуотининг ёзишича, ПСЖ раҳбарияти бразилияликнинг бу ишидан норози бўлган экан. "Боруссия"га қарши учрашувдан сўнг Неймар ўз клубини очиқчасига танқид қилди: "Тўртта ўйинни ўтказиб юбориш қийин. Афсуски, бу менинг танловим эмас. Клуб ҳамда шифокорлар шунга қарор қилишди ва бу қарор менга ёқмади. Ушбу мавзуда кўплаб баҳс-мунозаралар бўлди, чунки мен майдонга тушишни истагандим. Ўзимни яхши ҳис қилаётган эдим, бироқ клуб қўрқди. Якунда энг кўп азият чеккан мен бўлдим. Клуб қарорини ҳурмат қиламан, аммо футболчи жабр-дийда бўлиши нотўғри".


Бу йил Неймар синглисининг туғилган куни "Боруссия"га қарши ЧЛ жавоб ўйинига тўғри келади ва бразилиялик уйига кета олмайди. Футболчи синглисининг туғилган кунини худди Бразилия карнавали каби 6 йилдан бери ўтказиб юбормаган эди, балки ғазаб шунга боғлиқдир.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

   
24 фев 13:57:32
Kamolav Zuxriddin 19
Ko'tingni qisib futbolni o'yna
   
24 фев 13:54:40
shakh(myu)
Fly Emirates o'riniga STAY STRONG CHINA... Marketing kuchli qurol, oddiygina vaziyatda unumli foydalanish va dunyo aholisining 1/5 qismining ko'ngliga birgina jumla bilan yo'l topish... Sheyxlarni kallasi ishlapti
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг