UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Хавининг "Ал Садд"и Қатар лигасида 34 ўйиндан бери ютқазмаяпти - бу клуб рекорди. Лига рекорди - 41 ўйин  2 11:47Артета Нкетиани "Арсенал"да сақлаб қолмоқчи  0 11:24Погба "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг Сульшерни ҳақоратлади  3 11:00Ван де Бек Мино Райоланинг хизматларидан воз кечди  7 10:36Толиссо "Бавария"дан келаси ёзда эркин агент мақомида кетмоқчи  0 10:12"Бавария" "Лестер" хавбеки Тилемансга қизиқмоқда  0 09:48Ромеро: "Месси - футбол қироли. У дунёнинг энг зўр ўйинчиси, унинг жамоадоши бўлиш - ғурур"  7 09:25Анчелотти "Барса"га қарши ўйин ҳақида: "Реал" мухлисбоп ўйнамади, аммо ақлли. Танқидларни тушунаман"  3 09:00УЕФА 2008. Йил жамоаси  8 08:37Серж Гнабри: "Дембеле Мбаппедан яхшироқ"  6 08:25Англия лига кубоги. "Арсенал" - "Лидс" 2:0  1 08:20Англия лига кубоги. "Челси" - "Саутгемптон" 1:1 (Пенальтилар серияси - 4:3)  0 08:15А Серия. "Милан" - "Торино" 1:0  0 08:10Германия Кубоги. "Боруссия Д" - "Ингольштадт" 2:0  0 08:05Германия Кубоги. "Бабельсберг" - "Лейпциг" 0:1  0

"Нефтчи" - "Динамо". Суперлига йўлланмаси тантанали нишонланган ўйин атрофидаги воқеъликлар Янгиликлар

"Нефтчи" - "Динамо". Суперлига йўлланмаси тантанали нишонланган ўйин атрофидаги воқеъликлар

Бугун Фарғонада 2022 йилги Суперлига учрашувларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган икки жамоа - Фарғонананинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" клублари ўртасида Про-лиганинг 21-туридан олган ўйин бўлиб ўтди.

Айтиш жоиз, мазкур учрашув олдидан Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида тантанали концерт дастури бўлиб ўтди. Таниқли эстрада юлдузлари ва санъаткорларнинг чиқишлари 3 йиллик танаффусдан сўнг севимли жамоалари яна Суперлигага қайтган фарғоналик мухлисларнинг кайфиятларини янада кўтарди, деб айтсак муболаға бўлмаса керак.

Ниҳоят, бир соатдан кўпроқ давом этган концерт дастуридан навбатдаги мавсумдан Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоалар – "Нефтчи" ва "Динамо" вакиллари майдонга тушиб келишди.

Учрашув аввалида ҳар икки клуб вакиллари жамоавий суратга тушдилар.

Камераларимиз нигоҳида "Нефтчи" ва "Динамо" клублари мураббийлар штаби вакиллари.

"Нефтчи" - "Динамо" учрашувини бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш учун жуда кўплаб мухлислар ташриф буюришди ва севимли жамоаларини тинимсиз олқишлаб туришди.

Бу борада "Нефтчи" фан клуби вакиллари жонбозлик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Фарғоналик мухлислар ўйин давомида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик изҳор қилган ҳолда, алоҳида баннер кўтаришди.

Шунингдек, "Нефтчи"нинг афсонавий бош мураббийи Юрий Саркисян учун ҳам мухлислар томонидан эҳтиром кўрсатилган.

Таъкидлаш жоиз, Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" баҳси ҳақиқий байрамона кайфиятда ўтди. Сайтимиз ижодкорлари ва кузатувчилари номидан ҳар икки жамоа мухлисларини Суперлига йўлланмаси билан муборакбод этамиз.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус.


-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Бекзод Арипов

"Нефтчи" - "Динамо" 2:1

Голлар: пенальти Шерзод Каримов 71', 90' – Рўзимбой Аҳмедов 73'

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 17.Абдуллоҳ ОЛимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич, 80.Александр Ешич, 90.Ойбек Қиличев, 91.Марко Обрадович, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Собит Синдаров, 10.Сардор Абдунабиев, 11.Иззат Абдуллаев, 14.Шерзод Каримов, 25.Сарвар Солиев, 33.Тоҳиржон Шамшитдинов, 77.Жасурбек Абдулбеков, 94.Достон Тошматов.

"Динамо": 35.Аслонбек Аҳроров, 2.Дмитро Сидоренко, 7.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Рўзимбой Аҳмедов, 15.Обид Жўрабоев, 16.Жасур Ҳасанов, 17.Темур Исмоилов, 18.Шокир Йўлдошев, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 77.Сардор Эминов.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 9.Тимур Усмонов, 11.Тимур Ҳакимов, 14.Сирож Мелиев, 19.Ислом Шарипов, 22.Ғолибжон Сарибоев, 23.Акмал Козимов, 88.Олег Марчук.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

+16   
14 окт 21:38:20
Chelseaaaaa
100 % penalti bo'LA trib Yana Dinamo qurbonqilindi degan muxlislar ko'tti qisilar
+15   
14 окт 22:02:55
☆Sadriddin☆
Жама Жама фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Динамо Самаркандлик мухлислар номидан табриклийман Нефтчи футбол кулубини уйин зур булди икки жамогаям омад супер лигада
Молодец бор еканку еркак бўлиб табриклайдиган хам сизларга хам кейинги мавсумда омад ёр бўлсин. Динамо хам бугун чиройли ўйин кўрсатди.
+11   
14 окт 22:14:38
YusufXoji Og’li
Нефтчи мухлисларини чемпионлик ва Суперлига йулланмаси билан табриклайман. Футболчиларга, мухлисларга, рахбариятга ва албатта бош мураббий Муминжонов Илхомга катта РАХМАТ.
+11   
14 окт 21:38:16
Тохир Гайибов
Old city boyS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2 Ta penalti, 90 minutda penalti, taqdirlash marosimi Xokim kelgan...... Dinamo qurbon qilindi uyinda
Курбон улам,вой алам,
Алам жон алам!
+11   
14 окт 21:30:41
Тохир Гайибов
НЕФТЧИ мухлислари муборак булсин чемпионлик!!!
+10   
14 окт 21:50:46
☆Sadriddin☆
Old city boyS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2 Ta penalti, 90 minutda penalti, taqdirlash marosimi Xokim kelgan...... Dinamo qurbon qilindi uyinda
Мағлубиятни еркак тан олади пенальти борасида хохлаган футбол мутахассига кўрсатинг ўйини. Нефтчи Чемпион
+10   
14 окт 21:29:34
Тохир Гайибов
НЕФТЧИ мухлислари муборак булсин суперлига ва чемпионате!!!
+9   
14 окт 22:14:26
best_@@@
Old city boyS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2 Ta penalti, 90 minutda penalti, taqdirlash marosimi Xokim kelgan...... Dinamo qurbon qilindi uyinda
Penalti bolgan vaziyatni korib chiqin aqllili qime uyinni std dan kordik
+9   
14 окт 21:45:09
Lider90
Kim nima desayam mayli. Lekin men jonlikordim. Penaltylar xaqqoniy boldi .
+9   
14 окт 21:29:22
Жама Жама
Динамо Самаркандлик мухлислар номидан табриклийман Нефтчи футбол кулубини уйин зур булди икки жамогаям омад супер лигада
+7   
14 окт 22:04:16
Fc.Neftchi Fergana
Umar Turopov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иккинчи пенальти йук Эди. Хаммаси олдиндан келишилган экан. Динамо маглубиятга лойик эмас Эди.
Nima yutishi kerakmidi Dinamo,aksincha biz muhlislar Neftchi 5,6 ta gol ursa mazza qilaylik deb stadiondan olqishladik,mayli muhimi g'alaba...
+7   
14 окт 21:43:13
Chelseaaaaa
+998999104643 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Neftchi pro ligani yuti xolosmi mominjonov xudi termani joxon chempionatiga olib chiqandaya
Fudbo'ldagi joziba bu ukam
+6   
14 окт 23:51:52
Sirojiddin Fozilov
Lider90 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kim nima desayam mayli. Lekin men jonlikordim. Penaltylar xaqqoniy boldi .
Xa penaltik bor edi manxam sitadiondan jonli ko'rdim xammaga omad
+6   
14 окт 22:31:06
Bobur.I
Нефтчи молодец Муминжоновга Гап булиши мумкин эмас
+6   
14 окт 22:26:21
MuxammadMuso
Ажойиб футбол, ажойиб атмосфера гувохи булдик. Айникса бош мураббийнинг кувончи кукка етди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика