UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  0 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  4 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  3 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  5 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  10 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  10

Назорат ўйини. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" баҳсида жанговар дуранг Янгиликлар

Назорат ўйини. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" баҳсида жанговар дуранг

Тошкентда мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказаётган "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" жамоалари бугун ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.

Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувдаги ҳисоб 31-дақиқада очилди. "Қўқон-1912" футболчилари томонидан ташкил этилган ҳужумда рақиблар жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузишди. Бош ҳакам "Сўғдиёна" дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида қўқонликлар иккинчи бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Бу сафар Суҳроб Бердиев икки-уч рақибни алдаб ўтиб, рақиб дарвозасининг узоқ бурчаги томон шедевр зарба йўллади ва гол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлимни жиззахликлар фаол тарзда бошлашди ва 53-дақиқага келиб гол киритишга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга тушган Азамат Розиқов ҳисобни қисқартирди. Шундан кейин ҳар икки жамоада ҳам гол киритиш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдалана олмаслик оқибатида ҳисоб ўзгаришсиз қолаётганди. Сўнгги дақиқада эса "Сўғдиёна" футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. 11 метрлик жарима зарбасини Шохруз Норхонов голга айлантириб ҳисобни тенглаштирди.


Шу тариқа, назорат баҳсида дуранг натижа қайд этилди.

Назорат ўйини
"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:2 (2:0)
Голлар:
Мурод Холмуҳаммедов (31 пен), Суҳроб Бердиев (44) - Азамат Розиқов (53), Шоҳруз Норхонов (90 пен)

"Қўқон-1912": Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Аваз Маматхўжаев, Собит Синдаров, Якуба Бамба, Суҳроб Нуруллоев, Бек Абдуллаев, Зоҳид Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Муҳаффар Абдуллаев, Шодиёр Ҳожиматов.
"Сўғдиёна": Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Шавкат Муллажонов, Сардор Қулматов, Шаҳбоз Жўрабеков, Санжар Рашидов, Аюбхон Нўъмонов, Санъат Шихов, Жамшид Болтабоев, Баҳодир Насимов, Даниел Насриддинов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика