UZ

Сўнгги янгиликлар

Навоийда "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Навоийда "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  ФутзалНавоий
Жорий йилнинг 17-19 февраль кунлари Навоий шаҳридаги "Спутник қўрғони" спорт мажмуасида футзал бўйича 2005 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада жами вилоятдаги спорт мактабларидан 8та жамоа иштирок этди. Иштирокчи жамоалар: Навоий шаҳридан БЎСМ-1, БЎСМ-2 ва ИБЎСМ, Кармана туманидан БЎФМ ҳамда БЎСМ, Қизилтепа туман БЎСМ, Конимех туман БЎСМ ва Хатирчи туман БЎСМ жамоалари Навоий шаҳрига ташриф буюришди. Мусобақада жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишди.

Гуруҳ баҳслари қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтиб, 1 ва 2-ўринларни қўлга киритган Кармана туман БЎСМ, Кармана туман БЎФМ, Хатирчи туман БЎСМ ва Навоий шахар БЎСМ-1 жамоалари кейинги босқичга йўл олишди.

Якунда эса мусобақа финалига йўлланмани Кармана туманининг икки жамоаси БЎФМ ва БЎСМ жамоалари қўлга киритишди.

3-ўрин учун баҳсда ярим финалда имкониятни бой берган икки жамоа Навоий шаҳар БЎСМ-1 ва Хатирчи туман БЎСМ жамоалари кураш олиб боришди. Якунда мусобақада 3-ўринни Хатирчи туман БЎСМ, 2-ўринни Кармана туман БЎСМ ва 1-ўринни Кармана туман БЎФМ жамоалари эгаллашди.
3-ўрин. Хатирчи тумани БЎСМ
2-ўрин. Кармана тумани БЎСМ
1-ўрин. Кармана тумани БЎФМ


Шаҳбоз Ғуломов тайёрлади



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг