UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Италияда профессионал футболчи коронавирус билан касалланди  0 22:40Қатар-2022'да ишлаши мумкин бўлган европалик ҳакамларнинг рўйхати эълон қилинди  5 22:14"Тезкор студия". "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги ҳакамлик, мухлислар ва жавобсиз қолган қўнғироқ  11 22:09СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"  15 22:06Хакер Гвардиоланинг почтасини бузиб, олинган маълумотларни сотмоқчи бўлди  0 22:05"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзенинг фикрлари  3 22:01Европа лигаси. "Рома", "Байер", "Вульверхэмптон" ва бошқа клубларнинг асосий таркиби билан танишинг  1 22:01"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Андрей Канчельскис нималар деди?   8 21:45Европа Лигасининг 1/8 босқичига қуръа ташлаш маросими қачон ўтказилиши маълум  2 21:15Аббос Ғуломов: "Пахтакор"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин"  34 21:05ЕЧЛ. “Реал” апелляция беради  43 20:45Европа Лигаси. Кучли бўрон сабаб қолдирилган бугунги учрашув қачон ўтказилиши эълон қилинди  1 20:35Расман: Англия Премьер-Лигасининг Шон-шараф зали ташкил этилади   14 20:31Olamsport: Хабиб Тони ҳақида гапирди, Мария Шарапованинг ишлаб олган пуллари ва бошқа хабарлар  0 20:15“Сантьяго Бернабеу” Гвардиоланинг энг севимли стадиони  11

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлига доирасидаги ўз уйида ўтказилган охирги учала беллашувда имкониятни бой берди.

Андрей Канчельскисни ортга қайтарган "Навбаҳор" ўзининг эски-янги мураббийи қўл остида Суперлиганинг 19-турида  "Пахтакор"га имкониятни бой берди. Достон Ҳамдамов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини меҳмонлар фойдасига ҳал этди. 

Шу тариқа "Навбаҳор" иккинчи давра ҳисобидан ўз уйидаги бирорта ўйинда ғалаба қозонгани йўқ. Намангандаги ғалабасиз серия 3 ўйинга етди. Бунга қадар жамоа аввалига "Қизилқум"га, кейинчалик АГМКга ютқазганди. Бу сафар "Пахтакор" "Қизилқум" ва АГМК эплаган ишни уддалади. Қизиғи, учала учрашувда ҳам ягона гол баҳс тақдирини "Навбаҳор" рақиблари фойдасига ҳал этди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, Шота Арвеладзе Ўзбекистондаги мураббийлик фаолияти давомида ўзаро тўқнашган ва мағлубиятга учрата олмай келаётган россиялик мутахассис Канчельскисни учинчи учрашувда доғда қолдиришга эришди. Грузия ва россиялик мураббийларнинг Ўзбекистондаги қарама-қаршилигида икки сафардан буён дуранг қайд этилаётганди. Бу гал Арвеладзе мазкур серияга барҳам берди.

Эътиборлиси, Арвеладзе Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўқнаш келган мураббийлар орасидан фақатгина Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этишга улгурмади. Ўзбекистон кубоги финалида Ашурматовдан мағлуб бўлган мутахассис ҳозирча чемпионат доирасида мазкур ҳамкасби билан дуч келгани йўқ. Ўтган мавсум АГМК қуйи олтиликка тушиб кетгач Ашурматов жамоага келган бўлса, бу йили эса "Пахтакор" "Бухоро"га ташрифи олдидан Ашурматов истеъфога чиқарилганди. Қизиғи, "Сурхон"да маълум вақт ишлаган Ашурматов "Пахтакор"га қарши ўйин яқинлашиши олдидан у ердан ҳам истеъфога чиқарилганди. Шу тариқа ҳозирча Арвеладзе ўзаро тўқнашган ва мағлуб этмаган мураббий сифатида қолаётган Ашурматов қизиқ тасодиф туфайли "Пахтакор" билан чемпионатда учрашгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Суперлиганинг 19-туридан кейин 25 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Кучли учталикдаги "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. "Пахтакор" эса "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз очколари сонини 53тага етказди ва "Локо"нинг ўз уйида "Металлург" билан дуранг қайд этиши натижасида ўртадаги фарқни 17 очкога оширди. "Пахтакор" бу билан чемпионлик учун катта қадам ташлади. Агарда келаси турда "Локо" Қўқонда очко йўқотадиган бўлса ва "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонса, унда келаси турдаёқ чемпион номи ойдинлашади. "Локомотив" Қўқонда муваффақият қозонадиган бўлса, унда "Пахтакор" чемпионликни расмийлаштиришни 21-турга қолдириши мумкин. Айнан Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши учрашув "Пахтакор" учун чемпионлик ўйинига айланиш эҳтимоли юқори.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг