UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" қийин ўйинда ишончли ғалабага эришди ва "Сити" билан орадаги фарқни қисқартирди  24 21:49Англия кубоги. Ярим финални кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 21:28Бензема ўзини ноқулай ҳис қилмоқда  4 21:26УЕФА Европа Суперлигаси ҳақида баёнот берди  4 21:06Ла Лига. "Атлетико" муҳим ўйинда Суарес ва Феликссиз рақибини "янчиб ташлади"  3 20:57МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши  8 20:45Сурат биздан, изоҳ сиздан!  21 20:34Бундеслига. "Боруссия" "Вердер"ни мағлуб қилди, Холанддан дубль  2 20:21А Серия. "Рома" Туринда меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  0 20:16РПЛ. "Спартак" — "Уфа": Остон Ўрунов...  8 20:02А Серия. "Ювентус" Бергамода мағлубиятга учраган бўлса, Римдаги ўйинда 8 та гол урилди  14 19:41АПЛ. "Арсенал" Лондон дербисида 1 очко ишлаб олди  9 19:18Ла Лига. "Севилья" "Сосьедад" майдонида 3 очко ишлаб олди  1 19:03АПЛ. "Ман Юнайтед" — "Бёрнли": Погба ва Фернандеш асосий таркибда  9 18:50"Интер" Лаутаронинг ўрнини МЮ футболчиси билан тўлдирмоқчи  6

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди Янгиликлар

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди

Аввал хабар берганимиздек, “Навбаҳор” жамоаси бугун тушликдан сўнг тақдимот маросимини ўтказди.

Мазкур тадбирни кенг тарзда ёритиш мақсадида Намангандаги “Марказий” стадионга кириб борар эканмиз, у ерда ажойиб футбол атмосферасига гувоҳи бўлдик. Клуб раҳбарияти стадион маъмурияти билан ҳамкорликда тақдимот маросимини кўтаринки руҳда ташкил этиш учун яхшигина сценарий ишлаб чиққанини кўриш мумкин.



Тақдимот маросимини таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Маросимга Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ташриф буюрди. Унга шаҳар ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, ҳамда клуб президенти ҳамроҳлик қилди.



“Навбаҳор” мураббийлар штаби ва футболчилар мазкур тадбирга чиройли костюм-шим либосларида бир хилда кириб келгани, эътиборимизни тортди.



Шунингдек стадионга келган мухлисларга байрамона кайфият улашиш мақсадида тадбир ташкилотчилари элимиз суйган санаткорлар Равшан Комилов ва Искандар Ҳамроқуловни таклиф этгани айни муддао бўлди дейиш мумкин. 



Айниқса наманганлик сўз устаси Искандар Ҳамроқуловнинг ҳангомалари тадбир иштирокчиларига хурсандчилик улашди.



Тадбирда кутилганидек, футболчиларнинг бу йил қайси рақамда ўйнашларини расман эълон қилиниб, вилоят ҳокими томонидан ўйинчиларга футболка топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Янги футболчилар қайcи рақамларни олишди:
35. Раҳимжон Давронов
4. Фарҳод Мираҳматов
5. Хушнуд Авилов
10. Қувондиқ Рўзиев
18. Баҳром Абдураҳимов
28. Никола Тасич
67. Марко Путинчанин
88. Славиша Стоянович

Қуйидаги футболчилар эса ўз рақамларини ўзгартиришди:

6. Шерзод Ғуломжонов
8. Сардор Теляков
17. Эҳсони Паншанбе
24. Даврон Ҳошимов



Тақдимот маросимининг сўнггида “Марказий” стадионда жамоавий суратга тушилди. 




Таништирув маросимидан тўлиқ фотогалереяни (43та сурат) сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +39   

Фикрлар

+13   
04 мар 19:53:13
Barcamania_2016
Минус босса уят бўладиган мавзу бўбди)
Тақдимот маросимидаги ташкилотчилик эса шунчаки супер!
+9   
04 мар 19:49:13
Yunusov Azizbek
Endi Navbaxor natija ko'rsatmasa bo'midi uyat bo'ladi endi trenergayam etgan liboy futbolchisini imkon qadar transfer qiberdi raxbariyat yana xorij yig'ini oqlash kere ishonchni bozorovdan keyingi hokimam futbolga qiziqishi silani yutug'ila karochi bunaqa hokimmi va jamoa raxbariyatini qadriga yetish kere
+8   
04 мар 19:45:55
Yunusov Azizbek
Ey xurmatli va xurmatsiz Navbaxor futbolchilari endi ishonchni oqlamasela bo'midi tan oganam mardni ishi silaga uncha muncha jamoani raxbarlari va viloyat hokimlari qimagan ishshi shundo zo'r idealni sharoitti Navbaxor raxbariyati va viloyatilani yengi hokimi qiberdi endi navbat silardan davay endi 2021 yilgi mavsumni bismillox deb boshlela omadilani bersin
+7   
04 мар 19:41:43
Otabek S
Навбаҳорга омад, олдин Локомотивда ҳам шундай эди. Лекин ҳозир таништирув бунақа бўлганидан ҳараттаман.
+6   
04 мар 20:00:05
Азамат Одилов
Навбахор мухлислар хурмати учун хам,узини курсатиш керак.Мухлисларга гап булиши мумкин эмас,шунга яраша футболчилар хам,уйнаши керак.Олга навбахор!
+5   
04 мар 20:45:11
G‘alaba
Barchasi alo darajada.
+5   
04 мар 20:37:26
Тохир Бек
Биз мухлислар Навбахор жамоамизни муваффақиятли ўйинларини ва совриндорлар каторидан жой олишини согиндик бу йилги мавсум жамоамиз учун омадли бўлиб ОЧЛ ва чемпионат ўйинларида медаллардан бири насиб килсин ОЛГА НАВБАХОР ВПЕРЁД НАМАНГАН
+5   
04 мар 20:36:17
MuxammadMuso
Навбахорга эътибор зўр. Пул ҳам зўр сарфланяпти. Мураббий ҳам ўзгарди. Канчельскис йўқолди. Уни осмонга кўтарган баъзи мухлисларнинг овози ўчди. Энди ютказса уят бўлади.
+5   
04 мар 20:28:24
Yunusov Azizbek
Minus bosvotganlani qo'li pul sanashdan charchamasin
+5   
04 мар 20:05:24
Like
Kamida 2—o'rinni olsin lochinlar
+5   
04 мар 20:03:59
7077
Alloh madadkor bulsin Navbahor uziga oson
+5   
04 мар 20:02:43
QORACHAQIYA XASAN
Chempionlikni qo‘lga kiritsa bo‘ladigan tarkib yig‘ilgan Navbaxorda olg‘a Lochinlar
+5   
04 мар 20:02:39
BarsAndijon
Кушниларга омад-водий футболи юксалсин! Халол уйин ва ракобат булсин--дуст биродарлик одамийлик йуколмасин.Водийни барча командаларига омад мухлисларига кувончли кунлар тилаймиз.
+4   
04 мар 20:45:49
G‘alaba
Faqat g'alaba kutamiz.
+4   
04 мар 19:57:19
Liverpul Navbahor
Omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика