UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Қизиқарли факт". "Бунёдкор"нинг бразилиялик мураббийи ҳақида  2 19:45Англияда "тўполон": футболчилар пул туфайли ҳам клуб, ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан зиддиятга боришмоқда  1 19:32“Коронаинқироз”: дунё футболи таназзулдами?  0 19:23Гвардиоланинг онаси коронавирус сабабли вафот этди  7 19:18Тиаго Силва собиқ жамоасига қайтиши мумкин  0 19:00Балки уйда ўтирармиз?  12 19:00Olamsport: Ретро рукнда Ўзбекистон делегацияси Афина Олимпиадасига кузатилди, UFC 249 бўлиши тасдиқланди   0 18:45"Улар шифокорларми ёки масхарабозлар?" - Алаба коронавирус вакцинасини Африкада текшириб кўриш ҳақида  5 18:29"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:1  129 18:27"Реал" ўйинчиларнинг маошидан 75 миллион иқтисод қилиш учун 7 ўйинчисини сотиб юборади  1 18:14"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – AГМК 3:1  135 18:05А Серия клуби Педро учун курашга қўшилди  2 17:59"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Бунёдкор" 3:1  83 17:49Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди  10 17:44"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Насаф" 4:0  118

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади

Ўз ўқув - машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги сўнгги - саккизинчи назорат – синов баҳсини бугун Норвегиянинг “Эйдсвольд” (Терн) жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур ўйиннинг 15-дақиқасида норвегияликлар  "Навбаҳор" дарвозасига тўп киритиб, 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, наманганликлар 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Пенальтини эса Амирбек Жўрабоев аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 1:1.

Натижада танаффусга ҳар икки жамоа аъзолари 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан чиқиб кетишди.

Баҳснинг иккинчи бўлимида гарчи ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, футболчилар ундан самарали тарзда фойдалана олишмади.

Натижада 1:1 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Сардор Теляков, Абдулҳай Исмоилов, Ҳусайн Эргашбоев, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Ҳожимирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Комил Тожиддинов, Хуршид Мухторов.   

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги йиғин давомида наманганликлар 8та ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Мазкур назорат - синов баҳсларида “лочинлар” Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1, Арманистоннинг “Уэст” клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0, Қозоғистоннинг “Жетису”, Грузиянинг “Самтредиа” ва  Норвегиянинг “Эйдсвольд” клублари билан бўлган ўйинларда 1:1 ҳисобларидаги дурангга имзо чекишди.

"Навбаҳор" бўлиб ўтган 8та баҳснинг фақатгина биттасида - Грузиянинг “Динамо” (Батуми) клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўз навбатида батумиликлар билан бўлган баҳсда “Навбаҳор”нинг бир қатор етакчи футболчиларига дам берилгани, грузияликлар ғалаба тўпини пенальтидан киритганликларини ҳам қайд этиш жоиз.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис шогирдлари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини бугун якунлашди.

Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+3   
21 фев 10:14:23
NAV.RM
Iloxim bu yil jonajon Navbaxorimiz hech bo'lmaganda OCHL ga chiqsinda. Bu yil chempionat juda qiziqarli o'tadi shekili birinchi turdan kuchli raqiblar to'g'ri kelibdi
+2   
20 фев 23:34:34
4 ☆ RAMOS MADRID
Navbaxorni butun vodiy qo'llab quvatlaydi Olg'a Lochinlar
+1   
21 фев 07:20:52
Naminov Sayfiddin
Химоя ва ярим химоя зур булди битта зур хужумчи олиш керак
+1   
20 фев 23:38:36
DILSHODXO'JA TO'XTAXOJAYEV
Bu yil Paxtakorga Navbaxor Nasaf qarshili qilolsa kere Mashal bn Surxon chaqlmas yong'oq boladi Olmaliqdanam kop narsa kutsh mumkin bu taxmin omad hamma jamola ga
+1   
20 фев 23:31:21
Nozimboy
PAXTAKOR.UZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Navbaxorga omad buyil chempionliga kurashadi Paxtakorri asosi raqibibo'sa ajabmas
Рахмат тилак учун хурсанд булдим фикриггизни укуп яшаг
   
21 фев 10:18:56
NAV.RM
Paxtakor ham OCHLda munosib ishtirok etsin yurtimizga ajratiladigan kvotani ko'paytirsin iloxim omin.Biz O'zbekistonda Paxtakorga raqib sifatida qarasak OCHL da muxlislik qilamiz har doim Paxtakorga omadini bersin alloxim
   
21 фев 10:15:35
NAV.RM
DILSHODXO'JA TO'XTAXOJAYEV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu yil Paxtakorga Navbaxor Nasaf qarshili qilolsa kere Mashal bn Surxon chaqlmas yong'oq boladi Olmaliqdanam kop narsa kutsh mumkin bu taxmin omad hamma jamola ga
Kechirasiz Bunyodkorni esingizdan chiqarmang yosh navqiron jamoa kurashuvchan
   
21 фев 10:02:27
salmon
:NAVBAHOR :UYNAGANDA BUTUN RESPUBLIKA MUHLISLIK QILADI BU KAMANDA UZ URNIGA EGA, FUTBOL DOIM GALABA DEGANI EMAS TUP YUMALOQ LEKIN , NAVBAHOR MUHLISLARI DOIM BIRGA DOIM QULLAB QUVATLAYDI ASLO YOLGIZ QOLDIRMAYDI , DOIM OMAD HAMROH BULSIN .
   
20 фев 23:28:54
Nozimboy
Узу бугун килди ярми болла украйинали химоячи кушилди ислом тухтахужайип кушилмайдишикил нимаямдимиз навбахорга омат диймизда хаммага хайрли кеч
   
20 фев 23:25:41
PAXTAKOR.UZ
Navbaxorga omad buyil chempionliga kurashadi Paxtakorri asosi raqibibo'sa ajabmas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг