UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37Клопп "Ливерпул"ни тарк этиш ниятида эмас  0 18:16Роналду кеча Португалиянинг захира футболчилари билан машғулот ўтказишдан бош тортди  4 17:54Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози  0 17:33Луис де ла Фуэнте — Испания терма жамоаси янги устози!  2 17:10"Милан" Зиешни сотиб олиш фикридан воз кечди  0 16:50Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  9 16:41Эшитдик-да! Иван Соловьёв Тошкент клубига ўтишга яқин  7 16:24Роналду ЖЧ 1/8 финалида асосий таркибда майдонга тушмагани учун Португалия термасини тарк этиш билан таҳдид қилгани ростми?  14 16:09⚡️Роналду захирада қолгани учун Португалия термасини тарк этмоқчи бўлган  14 15:59"Рома" Депай вакиллари билан музокараларни бошлаб юборди  1 15:39"Умид қиламанки, Аргентина Месси учун Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади" — Ибрагимович  9 15:19Амрабат учун кураш қизғин кечмоқда  0 14:58Беллингем вакиллари футболчини қўлга киритишда фаворит кимлигини айтди  1 14:37Мессининг Мексикага киришини чеклашмоқчи! Ҳаммасига ЖЧ-2022даги видео сабаб бўлмоқда  4 14:24Винисиус болаликдаги орзулари рўйхатини кўрсатди – 22 ёшида уларнинг деярли барчасига эришди  5

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?! Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?!

Кеча Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасида "Навбаҳор" - "Қизилқум" баҳси бўлиб ўтди.

Бир қарашда учрашув бир текисда кетаётган эди. Аммо, 85-дақиқада бош ҳакам биргина қарори билан ҳаммаёқни "ёндирди".

ВИДЕО  Никола Лазаревич "Навбаҳор" мухлисларига: "Сизлар бутун мавсум давомида жамоангизни тортиб юрган айрим кимсаларнинг ёрдамидан кўра анча яхшироғига лойиқсизлар"

Навоийликлар ҳимоячиси Азизбек Усмонов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб мезбонлар жарима майдончасига узатди. Ичкарида эса тўп учун "Қизилқум" ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов ҳамда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов кураш олиб боришди. Якунда Абдухолиқов тўпга бош билан зарба берди, дарвоза томон кетаётган тўп эса Аҳмедовнинг қўлига тегиб йўналишини кескин ўзгартирди. Воқелик айнан шундай бўлди.

Бу вазият бўйича ҳамкасбим Фахриддин ҳам айрим мутахассислардан фикр олиб чоп этди.

Наманганда пенальти бормиди?

Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов ҳужумчи ҳавога сакрагунча Азимга қўполлик ишлатди деб ҳисоблади ва ҳатто ВАРни кўриб ҳам фикрини ўзгартирмади. Шу жойида Миржалол Қосимовнинг гапларини эсладим. АГМК устозидан курашли вазиятлар ҳақида матбуот анжуманларида кўп бор савол берганмиз ва одатда шундай жавоб беради мураббий: "Футбол ўз-ўзидан курашни талаб қилади. Бу шахмат эмас". Дарҳақиқат, бу ҳаводаги одатий кураш ва шахсан мен ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилишини кўрмадим. Кеча "Championat.asia" сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти Илья Обломов ҳам "Навбаҳор" ва "Қизилқум" учрашувидаги вазиятга муносабатини билдирди.

"Бош ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламагани ғалати. Биринчидан, қўл табиий ҳолатда эмас. Иккинчидан, қўлнинг тўпга ҳаракати аниқ кўринмоқда. Пенальти белгилаш ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатиш керак эди. Агар ҳакам ҳужумчи томонидан ўйин қоидаси бузилди деб топган бўлса, бу ҳаводаги нормал кураш эди. Аниқ туртиш йўқ, қоидабузарлик аломатлари ҳам йўқ".


Кўриб турганингиздек, мутахассис ҳаммасини аниқ-тиниқ қилиб изоҳлаган. Бу айнан ҳаводаги нормал кураш эди. Тўп эса дарвоза томон кетаяпти, яъни эҳтимолий гол бор бўлган эпизод. Дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб умуман бошқа томонга кетяпти. Бундай вазиятда ҳар қанақасига пенальти белгиланиши керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Бу 100 фоизлик пенальти. Лекин, бош ҳакам ВАРдан кейин ҳам 11 метрлик белгиламаганидан жуда ажабландим. Бу энди хато эмас, агар ўйинда ВАР бўлмай шундай хато қилинганда шахсан ўзим ҳам буни табиий қабул қилардим ва ҳаммада учраши мумкин бўлган хато деб атардим, эҳтимол. Лекин, бу баҳсда ВАР бор эди. Билмадим, бу футболни устидан кулишми ёки қўпол хато?


Бош ҳакам бутун учрашувни яхши бошқариши мумкин, аммо биргина эпизод билан ҳамма меҳнатини остун-устун ҳам қилиб юбориши эҳтимоли юқори. Кеча шундай бўлди. 84-дақиқагача бўлган вақтда ҳакамга ҳеч қандай эътироз бўлмади, аммо биргина эпизод ва...

Абдурашид бугунги кунгача Суперлигада кеча беллашув билан бирга 4та ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлаган. Яъни, шу кунгача Суперлигада бор йўғи 3 учрашувни бошқарган. Чемпионлик учун курашаётган икки клуб ўртасидаги муҳим тўқнашув тажрибасиз ҳакамга ишониб топширилди. Ҳакамлар маркази бунга изоҳ бериши керак. Шундай ўйинларда пишади деган жавоб янграши эҳтимоли юқори. Аммо, бундай катта ва муҳим ўйинга етарлича тажриба тўплаб кейин келинади. Ҳакамлар футболчи эмас, хато қилса бошқа шериклари хатосини ёпиб кетаверадиган. Бўлиб ҳам бош ҳакам.

Ҳамкамлар маркази ушбу вазият кўриб чиқилишини маълум қилди. Улардан расмий муносабатни кутиб қоламиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, асабингиз қолганларга эмас, сизга керак.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +26   

Фикрлар

+22   
17 сен 16:19:44
п
TFU bunaqa g’alabalar qiladiganlarga… O’zini sudyalari bilan, tepadan qo’ng’iroq qiluvchilari bn xarom g’alabaga erishib, butun boshli viloyatni ahmoq qilib yurganlarga teshib chiqsin
+20   
17 сен 16:10:07
Davlatov
Shunchalik Navbaxorni yomon kõrasilarmi axir õzbek futbolini yuzi Namanganliklarku xammayam xato qiladi be ayib parvardigor
+20   
17 сен 16:00:06
Nozimjon Mamadaliyev
Boldida endi yaxshiyam Navbaxor bor ekan.Ko'rganmiz yevropa futbolida xam qanchadan qancha xatolarni.Jurnalist degani boshqa klub oynagan oyinlaridagi xatolarni xam shunaqa kotarib chiq faqat navbaxornikiga osilavermasdan
+19   
17 сен 19:57:42
KANSTOVAR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men Namanganni Uchqoʻrgʻon tumanidanman Babayan blan erishilgan chempionlikdan koʻra boshqa murabbiy blan 5 oʻrinni oganimiz yaxshiydi. Harom yoʻl bilan chempion boʻlish boʻyicha eng ustasi farang murabbiy bu Dabbayan. Biz muhlislar bunaqa chempionlikdan or qlamiz chunki biz halol yashash uchun qoʻlimizdan kelganicha harakattamiz. Chempion boʻlishga faqat Nasaf loyiq chunki faqatgina Nasafga hakamlar yordam bermaydi ( chempionlikka kurashayotgan jamoalar ichida)
Сан Учку́ргондан эмассан ёлгон гапирма.Качон Навбахор Харом йу́л Билан галаба козонди.Шунча йил каерда эдинг йу́к жойдан Навбахор дарвозасига пенальти ку́йилганда ёки тенг у́йнаб турганда.бирор у́йинчисини кизил Бериб чикариб юборганда, у́ша пайт халол у́йинмиди
+17   
17 сен 19:50:56
Пахтакор -Металлург у́йинида чизикни ту́ла кесиб у́тмаган ту́пни гол деб хисобланса футбол устидан Кулиш эмасмиди
+16   
17 сен 21:03:26
Пахтaкор - Ҳакамлар жамоаси!
п фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
TFU bunaqa g’alabalar qiladiganlarga… O’zini sudyalari bilan, tepadan qo’ng’iroq qiluvchilari bn xarom g’alabaga erishib, butun boshli viloyatni ahmoq qilib yurganlarga teshib chiqsin
Илохим айтганингиз келсин, чунки бунақа ғалабаларни жуда жуда кӯпини айниқса Пахтакор қилган!
+16   
17 сен 19:47:58
Толибжон эркак бу́лсанг Пахтакорни Металлургга урган (аслида гол эмас эди) голи ту́грисида хам макола ёза оласанми
+15   
17 сен 20:27:26
Miliarder
фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сан Учку́ргондан эмассан ёлгон гапирма.Качон Навбахор Харом йу́л Билан галаба козонди.Шунча йил каерда эдинг йу́к жойдан Навбахор дарвозасига пенальти ку́йилганда ёки тенг у́йнаб турганда.бирор у́йинчисини кизил Бериб чикариб юборганда, у́ша пайт халол у́йинмиди
Bular koʻrmaganda!!!! Qaydan bilsin paxtani kirdikorlarini deb futboldan koʻnglim sovigan ashindan beri anti paxtaman)))) qachon pro ligaga tushadi bu 30 yillik chipqon))
+15   
17 сен 20:14:18
Хурматли. "Пахтакор -Азия" сайт ходимлари.
Бу йил хам Пахтакор чемпион бу́лса Навбахорни тинч ку́ясизларми
+15   
17 сен 19:07:32
Shohabbos Dedaboev
Хааа Сенларга алам қиляптими. Баттар бўлларинг. Қани қўлларингдан келса хисобни ўзгартирларинг. Қўлингдан келмайдими дамингни олиб ўтир. Ўтган сафар пахтани урилмаган голини гол деб хисобладиларингку, шу тугрисида бирон жойда лом мим демадиларинг. Олга Навбахор, Олга Бабаян
+15   
17 сен 16:15:01
Uzbekfanclub
XOLISMAN: Ey rostan xar ikkita xabarni biri shu xaqida championat asia nima bundan boshqa ishlaring yoqmi nimaga oldin Paxtaga shuncha xabar chiqarmasdinglar axir ular bundan battarlarini qilgandiku
Mayli uzoqqa bormayman Nasaf Agmk o'yinida Anzurni qo'liga top tekkanda shuncha xabar chiqarmadinglar
Qaytaraman Gulbaxorniyam Babakottiyam muxlisimasman Lekin chestnoda nimaga BU SAYTNI O'ZI NOHOLIS ISHLAYDIYU YANA BOSHQALARNI OBSUJDAT QIGANIGA O'LAYMI
+15   
17 сен 16:06:21
Davlatov
Õtgan mavsum Navbaxorga qarshi qancha noxaqlik bõlgandi xich Kim indamagandi bu mavsum Navbaxor foydasiga bir marta qaror qabul qilindi sudya baloga qoldi xamma õzbek futbolini eslab qoldi agar shu epizot Navbaxor zarariga ishlaganda yana etiborsiz qolardi
+14   
17 сен 21:35:44
Хей Локомотив у́йинчилари келишилган у́йинларда катнашгани нима бу́лди.Шу СА сайти хаммани эътиборини.бошка томонга чалгитиб ишни босди-босди- килмокчи.
+14   
17 сен 19:03:01
Ulugbek Boboev
Битта эпизод учун шуунча тўполон,йиллар давомидаги ноҳақдиклар пайтида ҳаммаларинг кўрмидиларинг....
+14   
17 сен 16:46:22
Xusanboy Qodirov
Хамманг латтачайнар экансанлар бўлдида бўлар иш бўлди чидаш керак авваллари хам бўлган бошқа клублар ижросида пашшадан фил ясаманглар!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика