UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51АГМК раҳбарияти ва футболчилари Миржалол Қосимовни табриклашди   2 17:48"Эвертон" ҳужумчиси Қатардан таклиф қабул қилиб олди  1 17:20Одил Аҳмедов ва "Шанхай СИПГ" Чемпионлар Лигасини тарк этди  27 17:16"Спартак" бош директори Арсен Венгер билан учрашиш мақсадида Лондонга йўл олди  1 16:53Мадриднинг икки клуби енгилган Ла лиганинг 4-тури таҳлили  4 16:31"Реал"нинг ПСЖга қарши ўйин учун қайдномаси билан танишинг  8 16:15"Ростов" - "Ахмат" учрашувини стадиондан кузатган мухлисалар  16 16:112020 йил Ўзбекистонда Осиё чемпионати бўлиб ўтади  41 16:08Омар Моманининг Чемпионлар Лигасига атаб чизган карикатураси  8 15:43Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг рекордлари  12 15:16“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили  1 15:07Азамат Абдураимов: "Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз"  14 14:51Мураббийлик фаолияти давомида трансферларга энг кўп пул сарфлаган мураббийлар  8 14:24Марко Ройс: "Месси ўйнаса хурсанд бўлар эдим. У сайёрамиздаги энг яхши футболчи"  4 13:56U-16 Осиё чемпионатига саралаш. Тожикистон 8:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади  3

"Навбаҳор": "Қизиллар" ва "Кўклар" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди Янгиликлар

"Навбаҳор": "Қизиллар" ва "Кўклар" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди

“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари қандайлигини синовдан ўтказиш мақсадида, жамоа аъзоларини икки таркибга бўлган ҳолда назорат - синов баҳси ўтказди.

Мазкур учрашувда жамоалар шартли равишда “қизиллар” ва “кўклар”га ажратилди.

Жамоамиз аъзолари ушбу баҳсда ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишга ҳаракат қилишгани боис, ўйин анча шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ҳисобни “кўклар” очишди. Тажрибали ҳужумчи Шерзод Ҳакимов жамоасининг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1.

Мувозанатни тиклашга интилган “қизиллар” ҳужумкорликни кучайтиришди. Шундай ҳужумларнинг бирини россиялик ҳужумчи Александр Касьян самарали тарзда якунлаб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди – 1:1.

Натижада футболчилар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам анча қизиқарли тарзда кечди. Учрашувнинг 59-дақиқасида Аюбхон Номанов жамоасини олдинга олиб чиқди – 1:2.

Шундан сўнг, “қизиллар” ҳисобни тенглаштиришга интилишган бўлса, “кўклар” мустаҳкам ҳимояланган ҳолда, бунга йўл қўйишмади ҳамда вақти-вақти билан қарши ҳужумга ўтиб туришди.

Аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва “кўклар” мазкур ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.



“Қизиллар” – “Кўклар” – 1:2 (1:1)

“Марказий” ўйингоҳ. 200 томошабин.

Ҳакамлар
: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Денис Нехочин.

Голлар: А.Касьян (35) – Ш.Ҳакимов (20), А.Номанов (59).

“Қизиллар”: Дилшод Ҳамроев, Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Искандар Сиддиқжанов, Комил Тожиддинов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азиз Ибрагимов, Азизбек Турғунбоев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Қодир Икромов, Юнусбек Абдувоҳидов.

“Кўклар”: Ўткир Юсупов, Жаҳонгир Меҳмонов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Нодир Мавлонов, Илҳомжон Алибоев, Абдулҳай Исмоилов, Аббос Ғуломов, Аюбхон Номанов, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Ҳусайн Эргашбоев, Муҳаммад Султонов.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

+8   
08 сен 09:45:40
BUXORО
Навбахорга омад
+5   
08 сен 09:08:14
Bahrom Razzakov
Hatto trenirovkaga ham 200 ta muhlis ! Bu qanday buyuk jamoa ... !!! Va qanday sodiq muhlislar ekan !
+4   
08 сен 09:41:02
Nozimboy
Ока бу наманган худо хохласа пахтакор билан уйин манимча суппер уйин булади лик тулган уйингохда куришгунча хаммага ха бирнарсани айтип куя бир хафта олдин белетни олпип куйиглар ёкса киролмайсила
+3   
08 сен 10:06:52
Stealth2112
Худду шундай килиб мтжни уйнатиши керак деб таклиф берябман. халкни олдида уйнасин хаммаси бир бир билан. кизил да катталар еки кечаги таркиб. кукда ешлардан бусин бирорта тренерга берилар. жавоб ичини езиб ташайди ешлар. ичи тукилиб буган Анзур Кримец ва х.к ларни
+1   
08 сен 15:58:59
salmon
HOZIRGI TERMANI PRO LIGA KAMANDALARI HAM YUTADI KIM ISHONMASA UYNATIB KURSIN.
+1   
08 сен 15:58:39
salmon
hOZIRGI TERMANI PRO LIGA KAMANDALARI HAM YUTADI KIM ISHONMASA UYNATIB KURSIN.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг