UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  1 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  10 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  3 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  12 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  22 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  14 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:56Миллатлар лигаси. Испания Сербияни мағлуб қилди, Португалия Шотландияни енга олмади  5 01:20ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз уйида Баҳрайнни мағлубиятга учрата олмади  10 00:52Машарипов нега пенальтини Шукуровга берганини айтди  25 00:11Томас Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийига айланади  1 23:46Владо Радманович: "Мундиал сари дастлабки жиддий қадамни ташладик. Ноябрь ойидаги учрашувларда Сречко Катанецнинг ўзи терма жамоани майдонга бошлаб тушади"  19

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди Янгиликлар

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди

Бу ҳақда ЎзПФЛ баёнот билан чиқди.

Аввалроқ "Динамо" Ўзбекистон кубоги финалида ўйнай олмаслиги аниқ бўлган "Пахтакор" клубининг халқаро майдондаги иштирокидан келиб чиқиб, Суперлига ўйинини кўчириш юзасидан берган таклифига рози бўлганди. Эндиликда Вадим Абрамов бошчилик қилаётган жамоа кубок финалига йўл олган "Навбаҳор" билан келишувга эришди. 

5 октябрь кунги финал олдидан "Навбаҳор" Суперлиганинг 14-туридан қолиб келаётган "Динамо"га қарши учрашувни ўтказиш учун 30 сентябрь куни Самарқандга ташриф буюриши керак эди. Финалнинг иккинчи иштирокчиси бўлган "Андижон" эса 25 сентябрь куни ўз майдонида "Нефтчи" клубини қабул қилади. Лига тақвим шакллантираётганда кубок финалига ким йўлланма олиши аниқ бўлмаган. Бунда "Сурхон" ва "Андижон" клубларининг ҳамда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клубларининг финалга қадар бўлган йўлида ўхшашлик мавжуд эди (30 сентябрда "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигасида, "Навбаҳор" Суперлига қолдирилган ўйинида иштирок этиши белгиланганди). 

Финал иштирокчилари аниқ бўлгач, "Навбаҳор" "Динамо" билан беллашув санасини иккинчи бор қайта ўзгартиришни сўради (аввалроқ клуб кубок чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" билан ўйин олдидан "Динамо"га қарши тўқнашув санасини кўчиришни сўраганди). Тақвимдаги зичликдан келиб чиқиб, Лига мазкур сўровни қабул қилмади. Беллашувни кўчириш имконияти у фақатгина ФИФА кунларидан бирида ўтсагина мавжуд эди. Натижада "Динамо" ва "Навбаҳор" октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйнашга келишиб олди. Эндиликда Самарқанддаги ўйин 12 октябрь — шанба куни бўлиб ўтади. Терма жамоага аъзо футболчиларнинг Суперлига 14-туридан қолиб келаётган учрашувда иштирок эта олмаслиги ҳар икки клуб томонидан қабул қилинди. 

Лига финал ёки халқаро учрашувлари бор бўлган клублар тақвимини қулайроқ қилиш масаласига у регламент талабларига зид бўлмагани ҳолда рухсат этади. Бу ўзгаришлар клублар ишини қулайроқ қилиш учун бўлиб, бу билан Лига ёки трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи компания режаларида катта ўзгаришлар кузатилмайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
13 сен 23:17:14
Хавасбек
СУзбекистон чемпионати суперлигаси..Каптархона булиб кетти. Хохласа уйинларни кучиришади бошка кунга колдиршади..Узбекистондми факат..еки чет элда хам шундайми?? Бунакада футбол ишкизбозлари футболдан зерикишиб кирмайткуяди..Узи энди бошланди футбол. Уйинларни кучиришга бало борми...
   
13 сен 23:17:09
Хавасбек
СУзбекистон чемпионати суперлигаси..Каптархона булиб кетти. Хохласа уйинларни кучиришади бошка кунга колдиршади..Узбекистондми факат..еки чет элда хам шундайми?? Бунакада футбол ишкизбозлари футболдан зерикишиб кирмайткуяди..Узи энди бошланди футбол. Уйинларни кучиришга бало борми...
   
13 сен 23:17:04
Хавасбек
СУзбекистон чемпионати суперлигаси..Каптархона булиб кетти. Хохласа уйинларни кучиришади бошка кунга колдиршади..Узбекистондми факат..еки чет элда хам шундайми?? Бунакада футбол ишкизбозлари футболдан зерикишиб кирмайткуяди..Узи энди бошланди футбол. Уйинларни кучиришга бало борми...
   
13 сен 22:59:11
Алишер Абдушохидов
Бошқа жамоалар ўйинчилари термага чақириладиган бўлса клубининг ўйинлари қолдирилади навбахорга келганда ҳеч нарсанинг иложи йўқ
   
13 сен 22:33:30
Davronbek Abduvaliev
Воқеалар ривожини кузатамиз.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика