"Навбаҳор" Аҳмедов ва сербиялик ҳужумчи билан шартнома тузди
21 фев 2018 11:37
Янгиликлар
"Навбаҳор" Аҳмедов ва сербиялик ҳужумчи билан шартнома тузди
Бугун "Навбаҳор" икки нафар футболчи билан шартнома имзолади.
Ушбу ҳафта бошида "лочинлар" сафига қўшилган сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац янги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказадиган бўлди.
1985 йилда туғилган ҳужумчи юртимизга келгунга қадар Арманистоннинг "Бананц" клуби шарафини ҳимоя қилаётганди.
Бундан ташқари 2017 йилги чемпионатни "Навбаҳор"да ўтказган ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов билан бир йиллик шартнома имзоланди. Аҳмедов жароҳат сабабли маълум вақт давомида машғулотларда қатнаша олмаётганди. Аҳмедов сафга қайтиб янги мавсумда ҳам жамоага ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар