UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Диёр Имомхўжаев: Рўзимбой Аҳмедов айтганлари учун жавоб бериши керак. Мўминжоновнинг фаолияти текширилади  0 14:41Мальдини дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси ким эканлигини айтди  1 14:36"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячисининг нархи 122 млн евро  1 14:27Лига 1. Франция вице-чемпиони ўзидан тўрт поғона юқоридаги клубни қабул қилади  0 14:09"Интер Спорт" Латвияда. Биринчи ўйинда омад келмади  1 14:05Тунда яна ЛаЛига ўйинларини томоша қиламиз  0 13:37Мухлисларга мурожаат! Гейнрих билан хайрлашув учрашуви ташкил қилинишини истайсизми?  58 13:30Россия Кубоги. Бугун Афонин жамоаси ўйнайди  0 13:19"Интер" эгаси Тохир инглиз клубини сотиб олмоқда  2 12:55УФФ президенти: "Келаси мавсум VAR тизимидан фойдаланишимиз мумкин"  18 12:44"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувини бошқарган ҳакам ОЧЛ ярим финалида ишлайди  7 12:36Месси Бразилия ва Ироққа қарши ўйнамайди  4 12:35Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади  2 12:09Зидан "The Best" маросимида Мбаппега "Реал"га ўтишни маслаҳат берди  11 11:58Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  4

"Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин содир бўлган вазият: Ким айбдор? Янгиликлар

"Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин содир бўлган вазият: Ким айбдор?

Теглар :  НасафНавбаҳор
"Championat.asia" сайти "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин содир бўлган вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди.

Аввало шуни қайд этиш керакки, Суперлиганинг 16-тури доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинидан олдин қаршиликларнинг 3 нафар футболчисига майдонга тушишга рухсат йўқлигини маълум қилинган. Сабаби сифатида эса Умар Эшмуродов, Мақсуд Каримов ва Ислом Рашидхоновларнинг яқинда топширилган норматив тестлардан муваффақиятли ўтолмагани айтилган.

Муаммо шундаки, "Насаф" ушбу футболчиларни майдонга туша олмаслигини ўйинга 2-3 соат вақт қолганидан хабардор бўлган. Табиийки мураббий Рўзиқул Бердиев ўйин куни, яъни учрашувдан олдинроқ асосий таркиб футболчиларини аниқлаган ва қўл остидаги ушбу 3 нафар футболчини бошланғич таркибга киритган ҳолда баҳсга режа тузган.

Хуш, аслида нима бўлган? "Насаф" нега ўйин куни, учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолганида бундан хабардор бўлган? ПФЛ нега буни эртароқ маълум қилмаган? Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, клуб спорт директори Николай Минчев ва ПФЛ бош директор маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилдик.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: - "Жамоа Тошкентда норматив тестларни топширганди. Ўшанда норматив тестни олган мутахассислар бу шунчаки ўзимиз учун, ҳали сал вақт ўтгач умумий яна норматив тестларни топширилади, деб айтишган. Шу боисдан ҳам норматив тестлардан ўта олмаган футболчилар хизматидан фойланишимиз мумкинлигига ишонган ҳолда ўйинга тараддуд кўргандик". 

"Шахсан менга ҳеч ким бу борада лом-лим дегани йўқ. Мен ўйин бошланишига 2 соат вақт қолганида нормативдан ўтолмаган футболчилар хизматидан фойдалана олмаслигимиз ҳақида хабар топдим. Бу табиийки ўйинга тузган режаларимизни бузиб қўйди. Чунки Умар Эшмуродов, Мақсуд Каримов ва Ислом Рашидхонов асосий таркибга киритилганди". 

"Агарда менга ушбу футболчилар ўйнашига рухсат тегмагани айтилганида тайёргарликни шунга қараб кўрардим. Ҳеч қандай муаммога ҳожат қолмасди. Ўйин бошланишига 2 соат вақт қолганида учрашув комиссари қуйидаги футболчиларни қайдномага кирита олмаслигини айтиши мени ҳайрон қолдирди. Чунки мени билишимча, клубга бу борада ПФЛдан ҳеч қандай расмий хат келмаган. Ҳар ҳолда хат келганида клуб вакиллари мени бундан хабардор қилишган бўларди". 

"ПФЛ буни атайин қилди дея олмайман. Аммо мураббий сифатида жуда қийин ҳолатга тушиб қолдим. Ўйинга тузилган режа бузилди, кутилмаганда асосий таркиб ўзгариб кетди. Натижада ҳали Суперлигада ўйнамаган ёшларни майдонга туширишга тўғри келди. Улар ёмон ўйнашмади, аммо кутилган натижага эриша олмадик. Биринчи маротаба бундай ҳолатга тушишим. Шундоқ ҳам жамоамизни бир қатор етакчилар тарк этишган. Камига ўйин пайтида ҳам жароҳат туфайли мажбурий иккита ўзгаришга қўл уришга тўғри келди. Ўйлайманки, ПФЛ кейинчалик бундай тушунмовчиликларга йўл қўймайди".


"Насаф" спорт директори Николай Минчев: - "Менга ПФЛ спорт бўлимидан ўйин бошланишига 3 соат қолганида қўнғироқ қилишди ва норматив тестлардан ўтолмаган футболчиларга ўйнашга рухсат йўқлиги айтилди. Клубга бунгача ва ўша куни ҳам норматив теслардан ўтолмаган футболчилар борасида расмий хат келмади. Бор гап шу. Агарда расмий хат келганида ҳеч қандай тушунмовчилик бўлмасди".


ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев: - "ПФЛ йил бошида барча клубларга хат юборган ва норматив тестлардан ўтолмаган футболчилар ўйинларга қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Суперлиганинг дастлабки турларида норматив тестлардан ўтолмаган футболчилар иштирок этишмаган. Ўшанда ҳеч қандай муаммо бўлмаганди". 

"Бу галги норматив тестларни топширган Суперлиганинг 11 клуби ичидан ҳеч бири бу борада муаммо бўлмади. Кўплаб жамоаларнинг футболчилари норматив тестларидан ўта олишгани йўқ. Аммо ўша клуб вакиллари ПФЛга келиб, улар устида иш олиб боришлари борасида тушунтириш беришди. Кейинчалик эса уларга ўйнашга рухсат олишди. Ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ". 

"Аммо биргина "Насаф" бунга мутлақо бепарво қаради. Клубдан ҳеч ким норматив топширган футболчилар тақдири ҳақида ўйламади, қайғурмади. Ҳеч ким сўрагани ҳам йўқ. Шу боисдан ҳам ўйиндан олдин уларга қўнғироқ қилиб яна бир бор қайси футболчилар ўйнолмаслиги ҳақида огоҳлантирдик. Бундай бепарволик, эътиборсизлик биргина "Насаф" томонидан бўлди". 

"Норматив тестлардан ўтолмаган футболчилар Суперлига ўйинларига қўйилмаслиги ҳақида барча билади. "Насаф" бундан бехабар қолиши мумкин эмас. Норматив тестларни топширишганидан сўнг уларга қайси футболчилар ўтолмагани ҳақида айтилган. Буёғига "Насаф"га ҳар бир масала бўйича алоҳида расмий хат юборамиз. Бу бир томондан сабоқ бўлди, буёғига ҳар қандай масала бўйича клубларга расмий хат юборишга тўғри келади. Майли, шундай қиламиз. Бошқачасига клублар тушунмаскан". 

"Масалан норматив тестлар бўйича "Бунёдкор"дан шахсан бош менежер Мурод Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимовни ўзлари келиб шуғулланишди. Барча клублар норматив тестларга жиддий қараяпти, "Насаф" эса умуман парво ҳам қилмади. Норматив тестни олган мутахассисларни ПФЛга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар тестларни олиб, натижасини бизларга тақдим қилишади. Қарорни эса ПФЛ қабул қилади. Норматив тестларни олган қайси мутахассис "Насаф"га тестдан ўтолмаган футболчисига ўйнашга рухсат берган? Бу уларни ваколатидаги иш эмас".

- Телефон қўнғироғи қачондан расмий кучга эга бўлди?
- Йўқ, телефон қўнғироғи расмий кучга эга эмас. Тан оламан, расмий хат юбормаганимиз бизни айбимиз. Шунчаки йил бошида барча клубларга расман хат юборилган ва тушунтирилган. Балки "Насаф"да раҳбарият ўзгаргани ҳам таъсир кўрсатгандир. Янги келган раҳбарлар бундан бехабар бўлиб, йил бошида келган хатларни ўрганиб чиқишмаган. Айтяпманки, бу бизга ҳам сабоқ бўлди. Буёғига клубларга ҳар бир масала бўйича расмий хат юборамиз. "Насаф"га эса ҳар бир футболчи борасида алоҳида расмий хат юбориш керакка ўхшайди.

- Суперлига ўйинларига комиссарлар тайинланади ва учрашувдан бир кун олдин клуб расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Ўша йиғилишда нега учрашув комиссари "Насаф"ни бундан огоҳлантирмаган? Ваҳоланки, комиссарни зиммасидаги ишга бу ҳам киради. Масалан ОЧЛ, ЕЧЛ ёки исталган мусобақаларда ўйиндан олдинги митингда бу нарсалардан комиссар клуб расмийларини хабардор қилади. Масалан ОЧЛда гарчи клуб вакиллари бундан хабардор бўлишсада комиссар ҳар доим қайси футболчида иккита сариқ карточка ёки дисквалификация борлигини эслатиб, яна бир бор уларни огоҳлантириб қўяди. Чунки эслатиб, огоҳлантириб қўйиш уларни зиммасидаги иш.  Бизда эса комиссарлар нима иш қилишаётгани тушунарсиз. ПФЛ кимни истаса комиссар қилиб тайинлайверадими?
- Комиссарлар борасида етарлича эътирозлар келиб тушмоқда. ПФЛ буёғига комиссарлар билан ҳам жиддий шуғулланади. Эндиликда ўқуви паст ва тажрибасиз комиссарлар Суперлига ўйинларига қўйилмайди.


Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ПФЛни йўл қўйган хатоси бу клубни расман бу ҳақда огоҳлантирмаганида бўлди. Ҳар ҳолда бундай ишларда клубларни расмий хат орқали огоҳлантириш лозим. Камида ўйиндан олдин клуб расмийлари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда комиссар "Насаф"ни бу ҳақда огоҳлантирмагани ҳам ПФЛ гарданига тушади. "Насаф" ПФЛ айтганидек бепарволик қилгани ҳам ҳақиқат. 


Аммо клуб расмий хат келмагани учун хотиржам бўлган. ПФЛ ҳақлиги шундаки, футболчилар белгиланган норматив тестларини топширолмагач ўйинга қўйилмаслиги аниқ. Лекин "Насаф"ни ҳақ тарафи борки, уларни ҳеч ким бу борада расман огоҳлантирмаган. Оғзаки гап ёки телефон қўнғироғи бу ҳеч қандай расмий тусга эга эмас. ПФЛ буёғига ушбу ишлардан тўғри хулоса қилган ҳолда ҳар бир кичик деталларга қадар эътиборли бўлиши лозим.


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: -109   

Фикрлар

+85   
10 июл 16:33:49
Mekhriddin
Диёр Имомхужаевни пластинкаси тескари айланадиган бупкопти
+63   
10 июл 16:40:12
Иньеста67
Максад бошка . Металург ни 6 таликда саклаш
+60   
10 июл 16:46:50
PulJam-PulJam
Йўқ, телефон қўнғироғи расмий кучга эга эмас. Тан оламан, расмий хат юбормаганимиз бизни айбимиз. Диёр Имомхўжаев хар доим порядок талаб қилардила энди по понятие ишлавотдила !!! Қани бонг урилган проффесионализм оғайни !!!
+52   
10 июл 16:33:32
Shoqosim. Barsa
Nasafni sindirma umidddddddddddddddd. Uvoliga qolasan lekin umidjonnnnnnnnnn
+48   
10 июл 16:35:11
erkin bozorov
Bari bumagan gap, oldindan tuzilgan ssenariy, uzb futboli hech qachon rivojlanmedi Diyorjon sizdaqalani dastidan
+44   
10 июл 16:56:08
Ювентус
Диёр Имомхужаев - "Кўплаб жамоаларнинг футболчилари норматив тестларидан ўта олишгани йўқ. Аммо ўша клуб вакиллари ПФЛга келиб, улар устида иш олиб боришлари борасида тушунтириш беришди. Кейинчалик эса уларга ўйнашга рухсат олишди".
Демак ПФЛ да коррупция бор эканда. Нормативдан утолмаган футболчи вакили келиб ПФЛ дан илтимос килади (пора беради) ва у уйинчига уйнаш учун рухсат берилади.
Кани бу ерда мантик.
Диёр сан хам "уйинчи" булибсан.
+42   
10 июл 16:42:52
Alimov Bekzod
Диер сан бола утган йиллари шаффофлик деб каррилардинг, узинг хам пфл га ишга кириб лойикага тушиб колибсан, насафни алохида кесатиб гапирма, айбини тан ол мужикка ухшаб,
+41   
10 июл 16:45:27
AAA
Узи сан диёр факат олифтагарчлик экан. Шархни хам довдираб нима деётганингни узинг тушунмайсан. Илтимос футол шархлашни хам йигиштир.
+39   
10 июл 16:42:51
Nodir Temirov
DIYOR AKA GAPLARIZDAN SIZ XAM UCHASTKANI XARAKATIDA BOLSAYIZ KERAGOV A XOP MAYLI OMADIZDI BERSIN.
+38   
10 июл 16:53:23
Kobil Babaev
Федерацияда ишлар каша эканку. Ҳеч кандай тизим йулга куйилмаптида. Куча бозор бупкетганмиди шунчалик, ишлар оғзаки телефонда бажарилса, узи кемади ажаб бупти - бу ёш болани ишику. Қани профессионаллик? Бюджетти пуллари факат саёҳатларга кетяптими? Иш натижаси қани? Солиқ тўловчи сифатида сўрашга ҳаққим бор. Бу масалани ОАВ лар кўтариши керак. Нимага бошқа клублардаги норматив топширолмаган ўйинчиларга руҳсат берилди? Асос нима? Бориб салом бериб тушунтириш хати ёзиб берса рухсат берилармиди? Қайси регламентда бор бу нарса?
+37   
10 июл 16:43:21
Ulugbek Urmonov
Диёр Имомхўжаев жаноблари (бу сўзга лойиқ эмаслигингиз тобора аниқ бўлиб боряпти) сиз телевиденияда чиқиб адолат, шаффофлик ва шунга ўхшаш гапларни айтиб бонг урманг. Сиздан шайтонни турқи тобора кўриниб боряпти.....
+35   
10 июл 16:44:31
Yozyovonlik Asadulloh
Mana Diyorni ham saflariga qo'shib o'zlariga o'xshatib olishibdi, uyalmay aybni nasafga ag'dardi qo'ydi. Ammo Beg'amov savollar bilan o'chirib qo'yibdi.
+34   
10 июл 16:45:07
BEKSOFT
Sgcc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Телефон қўнғироғи қачондан расмий кучга эга бўлди? - Йўқ, телефон қўнғироғи расмий кучга эга эмас. Тан оламан, расмий хат юбормаганимиз бизни айбимиз - килган хатолик учун сизга жазо куриш кере! Сизга сабок булсин! Кейинги сафар сизга расмий хат билан мурожат килинади, манимча бошкача тушунмас экансиз
Agar klublar xato qilsa 150.000.000 so'mgacha jarima, PFL xato qilsa, shunchaki saboqmi?
+33   
10 июл 18:08:38
FABIO KAPELLO
Узи шу норматив нимага керак! Турган битгани коррупция-ку! Утолмаганлар барибир уйнаркан пулини берса. Пулини бермаса уйнамаскан... Узи Англия, Италия, Испария, Германияда керак булса 45 ёшли футболчи уйнаши хам мумкин бунга хеч ким каршилик килолмайди килишга хакки хам йук! Диёр хафа булма сани узи туркинг ёкмайди. Башаранг айтиб турибди "шайтон" эканлигингни. Турт-беш йил ПФЛ га акл ургатардинг, ПФЛ сани узига олиб огзингни хам кутингни хам "ёпиб" куйди энди даминг чикмайди. Шунакаям соткин буласанми эй нодон! Лавозим тегиб саниям Ахмаджоновга ухшаб битта жамоани кутар-кутар килиб колганларни юзига лой чаплаяпсанлар! Утган йилги гаплар кани? Пахтакорни коралаб Насаф, Бунёдкор, Локомотив, Бухороларни адолат мезони бузилмасин деб уларни химоя килиб халкни мехрини козониб энди уларни кузига чуп тикяпсанми эшак мия... Хе ургилдим сандака хоиндан! Мастлахатчи экансан хозир айт Умид акангга бу ишинг нотугри, Пахтакорда ишлаган булсанг узингга, халкни хам уйлайлик уларни каргишига колмайлик деёлмайсанми чёрт! КЕЧА ЛАГАНБАРДОРЛАРНИ МАСХАРА КИЛАРДИНГ МАНА БУГУН УЗИНГ ХАМ УЛАРНИ САФИДАСАН!!!Фахрланиб бравер энди Шайтонни ёгини ялаган иблисссссссссссссссс!!!!!
+32   
10 июл 16:57:52
Bek0211
Диёр яхшиси йукол. Сени хурмат килардим тарафингни олардим лн бир тийинга киммат бола экансан. Иккиюзламачи хамелеон. Агар журналист булиб юрганингда хозир ПФЛни устидан магзава агдарардинг сенларни олган сабогинг деб Насаф мухим очкони йукотди. Эркак булсанг кет ПФЛдан булмаса эркаккка ухшаб олдингидай танкидий ишла. 3 харфлик килмасдан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  252
Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  161
Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" -...  101
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг