UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Азар, Рамос ва Кросс “Брюгге”га қарши майдонга тушишмайди  1 22:21Рамосни икки марта четлатган ҳакам эл классикони бошқаради  8 21:5813 ёшли мухлис Сон Хен Минни ирқий ҳақорат қилганликда айбланмоқда  4 21:42Златан "Болонья"га ўтадими? Клуб спорт директори саволга жавоб берди  0 21:27Дербида Фредни ирқий камситган мухлис бугун гаров орқали озодликка чиқарилди  1 21:12"Барселона"га "Арсенал" ҳимоячиси керак  0 20:56Кассано - Саррининг "Ювентус"даги фаолияти ҳақида: "Биз 4 ойдан буён кутяпмиз"  2 20:43"Шеффилд" 120 йил олдинги рекордини такрорлади  1 20:29Гаттузо чоршанба куни мураббийликка қайтади  1 20:14Витцель уйида жароҳатланди. У 2019 йилда бошқа ўйнамайди  3 19:58Рэшфорд - АПЛда устун ва тўсинларни энг кўп пойлаётган футболчи  8 19:40"Барселона"нинг "Интер"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум. Месси...  30 19:27Гвардиола: "Биз "Ливерпуль", "Ювентус", "Барселона" ва "Реал" билан рақобат қила олмаймиз"  32 19:11Ана ҳолос! Футболка учун "Милан" мухлисини пичоқлаб қўйишди  12 19:10ОЧЛ-2020. Саралашда "Локомотив", "Бунёдкор", "Сеул" ва "Шанхай СИПГ" кимларга қарши ўйнайди?   18

"Насаф" лагеридан дарак Янгиликлар

"Насаф" лагеридан дарак

Теглар :  "Насаф"
Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни клуб қароргоҳида давом эттирмоқда.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 14 июлдан бошлаб Қаршида йиғилган ва иккинчи даврага тараддуд кўрмоқда. "Насаф" мураббийлар штаби жамоага легионер олиб келиш борасида селекция ишларини давом эттирмоқда. Ҳозирча изланаётган хорижлик футболчилар ичидан малакали ўйинчини топиш чўзилмоқда. Аммо селекцион ишлар давом этмоқда. Агарда Рўзиқул Бердиев талабларига мос тушадиган легионер топилса, унда жамоа иккинчи даврага қадар таркибга хорижлик футболчини қўшиб олиши мумкин.

Клуб раҳбарияти жамоага легионер олиб келиш учун рухсат берган ва унга маош тўлашга ҳам ваъда берганди. Бироқ мураббийлар штабини талабларига мос тушадиган легионер топилиши давралар оралиғида қийинчилик туғдирмоқда.

Бугун интернетда пайдо бўлган миш-мишлар хусусидан мухлислар сайтимизга кўплаб мурожаатлар билан чиқишди. Бироқ Карлос Веланинг "Насаф" келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар асоссиз ва мутлақо нотўғри. Буни "Насаф" клуби вакиллари ҳам алоҳида таъкидлашди ва мухлисларни асоссиз хабар ёки миш-мишларга ишонмасликларини сўрашди.

"Насаф"да иккинчи даврада легионерлар пайдо бўлиши мумкин, агарда улар Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келадиган даражада бўлса. Акс ҳолда "Насаф" чемпионатни легионерларсиз ўтказади.

Жамоадаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ҳозирча Бобир Давлатовдан бошқа клубни тарк этган футболчи йўқ. Маҳаллий футболчилардан ҳам янги номлар йўқ. "Насаф" 19 июль куни "Машъал"га қарши назорат ўйинини ўтказади ва шундан сўнг футболчиларга 1 кунлик таътил берилади.

21 июлдан эътиборан эса "Насаф" Суперлиганинг 14-тур доирасидаги "Сурхон"га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнини бошлайди.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг