UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Луис де ла Фуэнте — Испания терма жамоаси янги устози!  0 17:10"Милан" Зиешни сотиб олиш фикридан воз кечди  0 16:50Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 16:41Эшитдик-да! Иван Соловьёв Тошкент клубига ўтишга яқин  5 16:24Роналду ЖЧ 1/8 финалида асосий таркибда майдонга тушмагани учун Португалия термасини тарк этиш билан таҳдид қилгани ростми?  12 16:09⚡️Роналду захирада қолгани учун Португалия термасини тарк этмоқчи бўлган  14 15:59"Рома" Депай вакиллари билан музокараларни бошлаб юборди  1 15:39"Умид қиламанки, Аргентина Месси учун Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади" — Ибрагимович  4 15:19Амрабат учун кураш қизғин кечмоқда  0 14:58Беллингем вакиллари футболчини қўлга киритишда фаворит кимлигини айтди  0 14:37Мессининг Мексикага киришини чеклашмоқчи! Ҳаммасига ЖЧ-2022даги видео сабаб бўлмоқда  3 14:24Винисиус болаликдаги орзулари рўйхатини кўрсатди – 22 ёшида уларнинг деярли барчасига эришди  3 13:59Нидерландия термаси дарвозабони: "Месси биз каби инсон. У ҳам хатоларга йўл қўйиши мумкин – буни ЖЧ бошида кўрдик"  4 13:37"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони  1 13:33"Атлетико" Феликс учун чамаси 120 миллион евро сўрайди  1

"Насаф" чемпионлик ўйинини ютди! Хўш, энди кимда имконият қандай? (таҳлил) Янгиликлар

"Насаф" чемпионлик ўйинини ютди! Хўш, энди кимда имконият қандай? (таҳлил)

Суперлигада мавсумнинг ҳал қилувчи, афиша тарафлама энг муҳим ва чемпионлик ўйини "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида ўтказилди.

Чемпионатда пешқадамликни бўлишиб турган икки жамоа мавсум тугашига 7 тур қолганда ўзаро учрашди ва унда "Насаф" жамоасида 21 йиллик танаффусдан кейин Тошкентда ғолибга айланди. Бу ғолиблик қаршиликлар учун нафақат катта танаффусдан кейин қўлга киритилган ширин ғалабадек, балки мавсумнинг финал ўйинида эришилган ютуқ ва якунда чемпионликни ҳал этган баҳсга айланиши мумкин. Эндиликда барча масала ва вазият назорати тўлиқлигича "Насаф" тарафига ўтди.

Ниҳоят, Рўзиқул Бердиев кўпчилик доим таъкидлаб келган, чемпионликни футболчиликда ҳам, мураббийликда ҳам кўрмаган "иккинчи" ёки "учинчи" дея бериладиган таърифни йўққа чиқаришга яқин. Эндиликда жамоа шунчаки қолган 6 турда 5 ғалаба қилса, чемпионлик учун кифоя. Етарли. Ҳаммаси оддий ва барчаси қаршиликлар назоратига ўтди. "Насаф" тарихида чемпионлик масаласи бу қадар жамоа назоратига ўтмаган ва клуб бу йилгидек чемпионлик шоҳсупасига яқин келмаган. Тошкентдаги узоқ кутилган ғалаба якунда олтинга тенг ютуққа айланиш арафасида.

Хўш, энди келинг чемпионлик пойгасида қолган жамоалар ва ундаги имкониятларни таҳлил қиламиз. 

Чемпионликка биринчи ва асосий номзод: "Насаф"

- "Насаф"нинг чемпионликка эришиши учун 5 ғалаба етарли бўлади ва шунда қолган ўйинларда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар жамоа тарихда илк бор чемпионлик шоҳсупасига чиқади. Нега? Чунки жамоа ихтиёрида қолган 6 турда 3 очко йўқотиш имконияти мавжуд. Шунда энг яқин таъқибчиси "Пахтакор" қолган барча ўйинларда ғалаба қозонган тақдирда ҳам очколар сони тенглашади ва ўзаро ўйинларга кўра "Насаф" чемпионликни расмийлаштиради. Агарда жамоа 4 очко йўқотадиган бўлса, дейлик, қолган 6 турда икки марта дуранг қайд этса, унда чемпионлик бошқа жамоага ўтиш хавфи бор. Биринчи хавф, бу "Пахтакор" бўлса, унда кейинги хавф соладиган жамоа "Навбаҳор". Агарда "Насаф" 4 очко йўқотиб, "Навбаҳор" қолган ўйинларда ғалаба қозонса ва очколар сони тенглашиб қолса, унда мусобақа жадвалида "Навбаҳор" ўзаро ўйинлардаги устунлик эвазига тепага чиқади. Хуллас, ҳаммаси "Насаф"нинг ўз қўлида ва жамоада битта мағлубиятга чегирма мавжуд. Яъни битта мағлубият ҳеч нарсани ўзгартирмайди ва эҳтимолий 5 ғалаба чемпионликни кафолатлайди.

"Насаф"нинг қолган ўйинлар тақвими ҳам нисбатан енгилроқ. Жамоа қолган 6 турни тўрттасини Қаршида ўтказади ва атига 2 бор сафарга чиқади. Биринчи сафар Навоийда "Қизилқум"га қарши ва иккинчиси бу йили машғулот шаҳарчасига айланган пойтахт Тошкент шаҳрида "Олимпик"ка қарши ўйин. Тўрт ўйинни Қаршида қабул қиладиган "Насаф"нинг уйидаги кейинги рақиблари "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Динамо" ва "Нефтчи".

Жамоаларнинг ҳолати ва кучидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, унда энг жиддий рақиб пешқадамларнинг "қотили"га айланган "Олимпик" энг жиддий рақиб. "Қизилқум" таркиби тажрибага асосланган ва улар ҳам Навоийда "Насаф"ни қизғин меҳмон қилишга қодир. Қолган рақиблар қоғозда "Насаф" учун жиддий қаршилик қилишга қодир эмас. Майдонда балки барчаси бошқача бўлиши мумкин ва буни ҳеч ким инкор қилмаган.

Хуллас, "Насаф" жорий мавсумда энди чемпионликни қўлдан чиқаришга маънан ҳаққи йўқ. Агарда шу ҳолатда жамоа чемпионлик пойгасида ютқазиб қўядиган бўлса, унда ҳеч қандай оқлов, бахона ёки сабабни рўкач қилиш ярамайди. Бу "Насаф" учун аср мағлубиятига айланади. "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба ва жадвалда юзага келган тафовутдан кейин чемпионликни бошқа жамоага бериб қўйиш қаршилик мухлисларга хиёнат қилишга тенг.

Чемпионлик учун иккинчи номзод: "Пахтакор"

- "Йил ўйини"ни ютқазган бўлса-да, "Пахтакор" назарий жиҳатдан чемпионлик учун имкониятларини йўқотгани йўқ. Жамоа эҳтимолий "Насаф"нинг 4 очко йўқотишини кутиб, қолган барча ўйинларда ғалаба қозонса, унда Максим Шацких жамоаси чемпионликдан умид қилса бўлади. Аммо энди вазият "Пахтакор" назоратидан чиқиб кетди ва энг асосий рақобатчи билан ўзаро ўйинлардаги устунлик ҳам тўлалигича бой берилди. "Пахтакор"нинг кейинги рақиблари ва тақвими анча осон. Лекин жамоа ҳозирги ҳолатида қолган барча ўйинни ўз фойдасига ҳал этиши ҳам қийин юмушга айланади. Сабаби нафақат жамоа кўрсатаётган ўйиндаги беқарорлик, балки "Насаф"га мағлуб бўлгач ички муҳитдаги тушкунлик ҳам келаси ўйинларга ўз таъсири кўрсатиши табиий.

"Пахтакор" келаси турда "Сурхон" билан Тошкент ёки Олмалиқдан ўйнайди. Келаси тўрт ўйин эса кетма-кет ўз уйида қуйидаги рақибларга қарши: "Қўқон-1912", "Локомотив", "Сўғдиёна", "Қизилқум". Охирги турдаги рақиб "Бунёдкор" ва бу ўйин ҳам Тошкентда ўтади. Яъни жамоа асосан ўз уйида ва Тошкентдан узоқ бўлмаган ҳудудда ўйнайди. Бу жамоага қайсидир маънода устунлик беради. Лекин муҳим ўйиндаги мағлубият ушбу бўлажак устунликни бир чақага айлантиргани ҳам рост. "Пахтакор" энди ўз ўйинларини ютиш билан биргаликда "Насаф"нинг кейинги рақибларига мухлислик қилишга мажбур.

Чемпионлик учун учинчи ва охирги номзод: "Навбаҳор"

- "Навбаҳор" чемпионлик пойгасини чинакамига безаши мумкин эди. Аммо "Жар"даги қулаш жамоага қимматга тушди. Аммо "Навбаҳор"да ҳам чемпионлик учун имконият назарий тарафлама сафланиб турибди. Бабаян жамоаси ҳам "Пахтакор" сингари қолган ўйинларда "Насаф"нинг рақиблари мухлисига айланиб, ўз учрашувларини максимум ғалаба билан тугатишга мажбур. Биргина яхши тарафи, жамоа агарда қолган 6 турдан кейин очколар бўйича "Насаф" билан тенглашса, унда жадвалдаги устунлик автоматик равишда "Навбаҳор" томонига ўтади.

"Навбаҳор" нега учинчи номзод дейилган саволга биринчи навбатда очколардаги фарқ бўлса, иккинчи навбатда жамоанинг кейинги тақвими "Насаф" ёки "Пахтакор"никидан кўра қийинроқ. "Навбаҳор" дастлаб Наманганда Самарқанднинг "Динамо"сини қабул қилади. Кейин Фарғонада "Нефтчи"га қарши "водий дерби"си, сўнгра ўз уйида "Олимпик"ни меҳмон қилади. Шунингдек, Тошкентда "Локомотив" билан куч синашса, Бекободда "Металлург" кутади ва охирги ўйин Наманганда медаллар учун курашаётган АГМК билан бўлади. Хуллас, тақвим жиҳатдан ҳам "Навбаҳор"да вазият энг қийини.

Хулоса қиладиган бўлсак, ҳар тарафлама устунликка эга "Насаф" тақвим жиҳатидан ҳам энг қулай имкониятга эга. Шунчаки қолган 6 ўйинда 5 ғалабага эриш ва янги тарих ярат! Ҳаммаси ўз қўлида, битта мағлубиятга чегирма ҳам бор ва асосий рақобатчиси ўз ўйинини қидираётган ва руҳий тушкунликка тушган "Пахтакор" ва "Насаф"ни икки бор "қоқилиши"ни кутадиган ва тақвими анча жиддий ва қийин бўлган "Навбаҳор". "Насаф" бундай тақвим ва бу каби устунлик билан мавсумни чемпион бўлмасдан якунламасликка ҳаққи қолмади! Акс ҳолда жамоа тарихдаги энг муваффақиятсиз мавсумни ўтказган бўлади. Тарихдаги энг зўр мавсумни ўтказиш эса ўз қўлида. Танлаш ихтиёри ҳам ўзида: энг зўрими ёки энг аламлисими?

Жуда оз вақт қолди. Қаршидаги қолган барча ўйинлар ўзгача қизиқиш, бошқача муҳитда ўтишига шубҳа йўқ! Суперлига маркази Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионга айланмоқда...

Тошкандий

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+9   
03 окт 13:23:03
Пахтакорим
Бу йил Насаф чемптонга хос ўйин намойиш қилмоқда. Гарчи Пахтакорнинг ашадий 55 йиллик мухлиси бўлсамда Насаф чемпион бўлсин! Пахтакорда имконият бор, лекин бу ўйини билан давом этса керак эмас. Шацкихни хаммма кўкларга кўтаради, лекин асл натураси Ватанини сотворадиган инсон! Буни МТЖда ўйнаган даврида исботлаб бўлган. Зарур пайтда ЖЧ саралаш ўйинига "касалман" деб келмасдан эртасига Динамо сафида жонини жабборга бериб пул учун ўйнаганини хали хали эсимиздан чиқармаймиз! Агар Ватан деб Украинани танлаганда бу паллада урушдан қочиб келмаган бўларди. Хали хам кеч эмас - шартномани бекор қилиш керак! Кеча стадионда Хюстрани кўрдим (агар адашмасам) - шуни қайтаришсин!
+5   
03 окт 14:40:48
Intillect 2060
Шацких ҳам, Хюстра ҳам Пахтакорга мос мураббий эмас, Қосимовни қайтаринглар.
+5   
03 окт 14:37:50
Pakhtakor Tashkent
Чемпионлик шундай марказий ўйинларда хал бўлади, Насаф катта эхтимол кеча масалани хал қилди. Табриклаймиз жамоа мухлисларини.
+4   
03 окт 14:31:50
UzBekistanTEAMFCCC
Қайси жамоа чемпион бўлса ҳам омад! Ўзбекистон тарихидаги саноқли интрига билан ўтган чемпионат бўлиб қолса керак бу йилги чемпионат.
+4   
03 окт 14:22:06
Soccerland777
Қизиқ бир ой олдин Рўзиқул Бердиевни аёвсиз танқид билганлар кечирим сўрармикан?
+4   
03 окт 14:21:47
Озодбек 33-88
Чемпионлик курашидагиларни 2 таси бизни Динамони пролигадан ҳам кейингисига улоқтириб юборинглар, жадвалдаги холатини кўриб номуси келади одамни!!! 20 турдан 9 очка??? Ўлганинг яхши бу кунингдан Самарқанд футболи КАЛАМУШЛАРИ
+4   
03 окт 14:12:07
Фуқат Қашқадарё
Мақола бир томонлама ёзилган Насафни қоқилишини жуда хохламоқда хохишинг амалга ошмайди иншаоллох .Насаф худо хохласа юқоридагилар ўйин кўрсатма охирги ўйиндан олдинҚаршида чемпионликни тантана қилади иншаоллох
+4   
03 окт 13:17:26
YORQIN NASAF JUVENTUS
Nasafga Olloh nasib qilsin chempion bo'lishlikni.Olg'a Nasaf sen bu yil chempionsan!!!!!!
+3   
03 окт 16:40:46
Sayfuddinovich86
Nasafga bosim qilmanglar!!!!
+3   
03 окт 13:16:26
Muhsin 1986
Насаф мухлиси эмасману .лекин . Насаф хакли чемпионликка
+3   
03 окт 13:08:16
GALABA Bizni take etmasin
Интригани улдирманглар, халол уйин булсин!
Мужикларга ОМАД!
Пахтакор мухлиси!
+2   
03 окт 19:51:01
FIFA2021
жадвалда юзага келган тафовутдан кейин чемпионликни бошқа жамоага бериб қўйиш қаршилик мухлисларга хиёнат қилишга тенг........туғри фекир,энди чемпионликни қулдан чиқариш биз Насаф мухлислари учун кечириб булмас хиёнат қилишдек гап булади,кубокни қурбонлик қилиб булсаям яни кубок поли финалда ютқазиб бериб булсаям(кучни тежаш учун) чемпионликни қулдан чиқармаслик кк,юқорида бир дустимиз Бердиевни танқид қилганлар энди кечирим сурайдими? дебдилар,Бердиев уша танқидчиларга рахмат десин уша пайтдаги ланж уйинлар давом этганида Насаф кечагидақа борини бериб хатосиз уйнолмаслигиям мумкин эди,ёки уйини 90грудусга қочган шароф мухидиновга ухшаганлар асосийдан урин олиб жамоа уйинига зарар қилишиям мумкин эди,танқид бу келажак меваси Бердиевку одий мурабий экан хатто мамлакат прездинтлариям базида хато қарорлар қабул қилишини ҳаёт практикасида кузатябмизу,инсон борки хаммамизам билиб билмай хатоларга йул қуйамиз хотосиз ишлайдиган инсонлар манимча умуман йуқ жумладан Бердиевда ҳам базан хатолар кузатилади,лекин шуниям айтиб утишимиз керак УЗБ шароитида Бердиев кучли мутахасис саналади
+2   
03 окт 17:58:24
Doniyor Fayyoz
Haqıqat yuzaga chıqıb Nasaf chempıon bösın endi.Omad Qarshılık yıgıtlarga.Neftchı muhlısıdan
+2   
03 окт 17:24:52
Striker
Админлар бир сўз билан айтганда НОШУКУР экансан хамманг, хохлаганинг @Aziz_inson телеграм аккаунтига ёз келтириб бераман. Мухлислар бор сайтинг бор, хеч ким кирмаса итга керакмас бу сайтинг. 10 кунда 3 та профилни блоклади ичингда битта ахмоқ, сабабини билайлик блок бўлишни хеч бўлмаса. Қайтараман кирадиган мухлисинг бўлмаса бир тийинсан. Sports.uz уради тез орада сайтингни.
Хохласанг блокла буни хам. Лекин холислик йўқ сенларда. Хохласанг оффисингга бориб исботлаб бераман. Ёз духинг етса @Aziz_inson. Духинг баланд бўлса видеоқўнғироқ қил.
+2   
03 окт 15:48:20
Бахтийор Ашуров
Пахтакорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу йил Насаф чемптонга хос ўйин намойиш қилмоқда. Гарчи Пахтакорнинг ашадий 55 йиллик мухлиси бўлсамда Насаф чемпион бўлсин! Пахтакорда имконият бор, лекин бу ўйини билан давом этса керак эмас. Шацкихни хаммма кўкларга кўтаради, лекин асл натураси Ватанини сотворадиган инсон! Буни МТЖда ўйнаган даврида исботлаб бўлган. Зарур пайтда ЖЧ саралаш ўйинига "касалман" деб келмасдан эртасига Динамо сафида жонини жабборга бериб пул учун ўйнаганини хали хали эсимиздан чиқармаймиз! Агар Ватан деб Украинани танлаганда бу паллада урушдан қочиб келмаган бўларди. Хали хам кеч эмас - шартномани бекор қилиш керак! Кеча стадионда Хюстрани кўрдим (агар адашмасам) - шуни қайтаришсин!
Ҳайдашга шошилманг. Украинада уруш бўлмаганда балки сиз айтгандек Войневский ёки Ҳюстрага ўҳшаган отти калласилай маош талаб қиладиган мураббий келар эди. Кўрдик Бу иккисини ҳам даражасини. Шацких бош мураббийликни энди бошлади. Мен ҳам, эслайман гриппман -деб хитойдаги ОК бормаган эди. Агар эсласангиз ўшанда хитойда ҳам, грипп авж олган эди. Ҳар ой мураббий мураббий алмаштиришдан нима фойда? Ундан кўра бир - икки йил қўиб бериш керак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика