UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Милан" ўзига янги стадион қурмоқчи  0 23:14Мисрлик ҳакам телефонда такрорий вазиятни кўриб, голни бекор қилгани учун дисквалификация қилинди  1 22:47Нидерландия терма жамоаси вирус туфайли беш нафар футболчисини йўқотди  1 22:20Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади"  2 22:00Евро-2024 саралаш босқичи. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга имкониятни бой берди  0 21:37"Андижон" ва "Турон" Суперлигадаги "аномал" ўйинларга тайёрми? Апрель ким учун оғир келмоқда?   0 21:12Назорат ўйини. "Локомотив" - "Нефтчи" 2:2  1 20:58Olamsport: Дана Уайт бокс промоушени очишни режалаштирмоқда, Раҳмонов қанча пул ишлаб олгани ҳақида гапирди  0 20:45Про лига. Самарқанд дербисида "Динамо" "Юниред"ни мағлубиятга учратди  5 20:37Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"  0 20:25Неъматулло Қутибоев: "Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди"  8 20:07Ўзбекистон олий дивизионида энг кўп ғалаба қозонган мураббийлар  6 19:50Франция Суперкубоги Осиёда бўлиб ўтади  2 19:33"Реал"нинг 2024 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум  13 19:16"Бавария" Лукакуни харид қилмоқчи  4

"Музлаган майдонда ҳам шуғулланганмиз, "Турон"да бу муаммодан ҳалос бўлдик ёхуд Championat.asia`га раҳмат" — Бахтиёр Ашурматов билан Анталияда интервью Янгиликлар

"Музлаган майдонда ҳам шуғулланганмиз, "Турон"да бу муаммодан ҳалос бўлдик ёхуд Championat.asia`га раҳмат" — Бахтиёр Ашурматов билан Анталияда интервью

Орадаги бир йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Турон" айни пайтда тайёргарликка катта урғу қаратган.

Яйпанликлар машғулотларни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда. Кеча жамоанинг навбатдаги машғулотига ташриф буюрган сайтимиз жамоаси бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан бир нечта мавзуларда интервью ташкил қилди. Тажрибали мутахассис дастлаб қуръа ташлаш маросимига тўхталди. 


— Жамоа ўз майдонида тўп тепса, ёки "Навбаҳор", "Пахтакор"га қарши бошқача тактикага асосланиб тайёргарлик кўриши мумкин. Рақибни эртароқ билсак яхши. Қуръани интизорлик билан кутяпмиз. Ким билан ўйнашимиз мураббийлар штабига ҳам, мухлисларимизга ҳам қизиқ.

— Кўп ишлаган жамоаларимда тайёргарлик кўришда муаммоларга учралар эди. Катта харажат қилиб Тошкентга бориларди. У ерда майдон топиш осон эмас. сунъий майдонда жароҳатлар кўп кузатилган, дея оламан. Музлаган майдонда ҳам шуғулланган вақтларимиз бўлган. "Турон"да шу муаммолардан ҳалос бўлдик. Ўз машғулот майдони, тренажёр зали бор. Туркияга келганимиз фойда бериши шубҳасиз. Кўп мухлислар жамоаларни Туркияга бориб вақтини бекор ўтказиб келади, дейди. Лекин мана бу йил шароитлар, машғулотлар Championat.asia сайти орқали яхши ёритиб, етказиб бериляпти. Силарга ҳам раҳмат айтаман. Тўлиқ маълумот етказиб беришингиз уларнинг ҳам фикрини ўзгартириб туради. Бу ерда кўрикка футболчини таклиф қилиб кўриб олиш имкони юзага келади, машғулотлар сифатли майдонларда олиб борилади. Шунга қарамай қиладиган ишларимиз кўп. Академия, ёшлар футболи. Бу борада клубимизда Абдуваҳоб Аҳмадалиев яхши иш олиб боряпти, спорт директори сифатида Андрей Крюхин иш бошлаган. 


— Ўйлайманки, қисқа вақт давомида аҳил жамоа туза олдик. Янги келганлар тез киришиб кетди. Про лигадан чиққанимиздан сўнг селекцияни кучайтиришимиз керак эди. Юқорида айтдим, икки лиганинг даражаси бошқа-бошқа. Легионерлардан Анри Чичинадзе, Душа Стоилкович жамоада аввалдан ўйнагандек таассурот қолдиряпти. Мулоқотда қийналишмади. Селекция жараёни тўхтагани йўқ. Ҳужумчи топиш борасида изланмоқдамиз. Шу кунларда бўйдор ҳужумчи қўшилиши керак. Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Шоҳаназар Норбеков ёрдамида рақобатбардош кучли жамоа туза оламиз. Улар "Турон" ҳақида ижобий фикрда бўлгани туфайли, хоҳиш борлиги сабаб ўтишди. Азим Аҳмедов охирги йилларда "Навбаҳор"да етарлича ўйнамади. Ёрдами тегишига ишонаман. 

— "Рубин" ёзги трансфер ойнасида ўша вақтдаги бош мураббий Леонид Слуцкий мен билан суҳбатлашди. Трансферни ҳозироқ ҳал қилиш тарафдори эди. "Навбаҳор" мухлислари, раҳбарлари билан ўзаро илиқ муносабатимиз туфайли қолдиришга қарор қилдик. Афсуски жамоа чемпион бўла олмади, кубокни бой берди. "Навбаҳор" камида кубокни қўлга киритишига умид боғлагандик. Клуб Рустамни бу мавсум ҳам олиб қолишга ҳаракат қилди. Лекин ёзда "Рубин" билан келишиб қўйгандик. Қозонликларнинг "Навбаҳор" билан ўйинини кўриб биз адашмаганимизга ишончимиз комил бўлди. ФНЛ жамоаси Ўзбекистонни чемпионлик учун курашаётган жамоасидан 2-3 карра устунлиги кўриниб турди. Тайёргарлик дейишимиз мумкин. Футболчиларнинг фикрлаши, уларга қўйилган талаб, витаминизация ва бошқа масалаларда ўзбек клубларидан кучли экан. Асосийси Рустамни жамоага мослашиб кетиши. Ўша куни хатосиз ўйнагани хурсанд қилди. Шу кунларда мураббийлари билан кўришиб, уларнинг фикрини билиб келмоқчиман. У ёлғиз эмас, Умарали Раҳмоналиев бор. Қолаверса Рустамни позициясида рақобат кучли. 3та ўринга 6та марказий ҳимоячи. Ўйлайманки, ўсишга эришади, терма жамоага ҳам фойдали бўлади.



Камолиддин Алимов (Туркия, Анталия)

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
05 фев 15:28:01
Мирзаев А.
Шахсан Туронга бошидан мухлислик қиламан, бироқ шу кунгача Яйпанда бўлмаганман, Турон супер лигада хусусий клуб, боқиманда спонсорни қўлига қараб мўлтираб турадиган клуб эмас.
   
06 фев 01:48:22
atamurat
шу хам мураббий Котакбасго
   
05 фев 19:43:45
Davronbek Beshariq
Бу мавсумда ТУРОН га улкан омад ва ғалабалар тилаб қоламиз..
   
05 фев 19:43:29
Davronbek Beshariq
Бу мавсумда ТУРОН га улкан омад ва ғалабалар тилаб қоламиз..
   
05 фев 19:43:14
Davronbek Beshariq
Бу мавсумда ТУРОН га улкан омад ва ғалабалар тилаб қоламиз..
   
05 фев 17:01:16
Ezoza Ergasheva
Ҳурматли жамоа раҳборлари, сизлар котта фамилияларга учмасдан, лойдан футболчи чиқарадигон мураббийларни топиб ишлатинглар, кўрдик Ааадемияни ҳам ишлатиб кўйдинглар, ашақдан ааадемия директорлигига мутахассисни чақириб ишлатишни ўрнига эски тос, эски тоғора бн болалар ва ўсмирлмр футболини ривожлантирмоқчи сизлар, яна ўзимизни алдаймиз, яна неча йил ўзимизни алдаймиз, ўйлаб еўринглар азизлар?
   
05 фев 16:33:44
Kardinal
Савия деган нарсани пулга сотиб олиш имкони булганида олиб берардик клубларимизга. Каранг, катта квадратда туп назорати машк килиняпти. Бир икки уч хай фалончи... бунака машкда ун ун беш мартагача туп ошириш булиш керак. Яхшиланиб кетар деган умид билан утиб кетмасак булгани.
   
05 фев 15:45:46
yaypan
Uzimizda yutip tursak boldi Yaypanga kelgan kamandalardi urip berip tursela shu yetadi
-1   
05 фев 15:28:47
Elyorbek Isoqjonov
Shomurodov asosiyda tushyapti. Alloh kuch quvvat bersin. Gollar ursin bugun
-1   
05 фев 15:26:45
Neftchichempion
Shomurodov asosiyda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика