UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Африка кубоги. Нигерия Тунисга ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 02:52Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Алавес"ни мағлуб этди  18 02:42А Серия. "Милан" — "Ювентус" ўйинида ҳисоб очилмади  0 02:40Лига 1. ПСЖдан йирик ғалаба, Рамос гол урди  9 01:14Ўз тенгқурлари ичида фақатгина бир футболчи Мбаппе ва Холанд билан бир поғонада бормоқда  4 00:47Футзал. Евро-2022. "А" гуруҳида 2-тур баҳслари ўтказилди  2 00:20Африка кубоги. Илк чорак финалчи пенальтилар сериясида аниқланди  3 00:11Ла Лига. "Алавес" — "Барселона". Асосий таркиблар маълум  34 00:03Лига 1. ПСЖ — "Реймс". Рамос асосий таркибда!  10 00:00А Серия. "Рома" "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади  21 23:49А Серия. "Милан" — "Ювентус". Асосий таркиблар маълум  9 23:30АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  62 23:27Бундеслига. "Бавария" "Герта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:11Африка кубоги. Нигерия – Тунис. Таркиблар маълум  3 22:58Бензема "Реал" таркибида илк маротаба пенальтидан фойдалана олмади  18

Мутолаа учун. Кэррик — буюк мураббийнинг илк қадамлари Янгиликлар

Мутолаа учун. Кэррик — буюк мураббийнинг илк қадамлари

У таҳлил қилиш ва ўйинчилар билан индивидуал тарзда ишлашни яхши кўради.

"Манчестер Юнайтед" Оле-Гуннарни истеъфога чиқарди ва вақтинчалик ёки бир йўла доимий мураббий ҳақида ўйлаябди. Бундай инсон ҳали топилгани йўқ, шу сабабли ушбу вазифани Майкл Кэррик бажариб туради. Худди шундай схема бўйича 2018 йилда ҳам иш олиб борилганди: Сульшер тайинлангунга қадар англиялик жамоа билан ишлаб турганди (битта машғулот).

Кэррикга норвегияликнинг бутун штаби ёрдам беради. Аввалига Киран Маккенна ва Майк Фелан клубдан кетади деб хабар беришди, лекин улар жамоада қолди — "The Athletic" нашри ёзишича, буни Майклнинг ўзи хоҳлаган.

Ишончли "BBC", "The Athletic" ва "The Telegraph" нашрлари маълумотига кўра, бош мураббий вазифасини бажарувчи вақтинчалик мураббий лавозимига Даррен Флетчер (Флетчер – Кэррик жуфтлиги варианти бўлганди) тайинланиши керак эди, бироқ бунинг иложи йўқ: шотландиялик "B" мураббийлик лицензияси билан фақатгина ёрдамчи бўлиши мумкин. Кэррикда эса Про — бош мураббий бўлиш учун расмий рухсатнома бор. Бундан ташқари, жамоани унга шунчаки беришгани йўқ — Майкл иш тажрибаси ва амалий кўникмаларга эга.



2017/18 йилги мавсум бошида футболчи-Майкл Кэррик бир неча ойга таркибда "йўқ бўлиб қолди". Маълум бўлишича, у юрак аритмияси билан курашган экан. Англиялик ноябрь охирларида қайтди, лекин мавсум сўнгигача атиги 4 ўйинда майдонга тушди ва футболчилик фаолиятини якунлади. Уни аллақачон Моуриньо штабида кутишаётганди — Жозе кузда унга таклиф билдирган: "Майкл шахс сифатида "Майкл-ўйинчи"дан муҳимроқ. Мураббийлик штабимда унга жой борлигини ўзи ҳам яхши билади. Қачон келишни истаса, эшигимиз у учун доим очиқ. Мен ҳам, раҳбарият  ҳам, клуб хўжайинлари ҳам буни хоҳлашади. Шунинг учун, Майкл ўзини қулай ҳис қилади. Унинг келажаги бизлар билан".

Луи ван Гал бундан мамнун бўлиши мумкин: Моуриньодан икки йил олдин у Кэррикнинг мураббийлик сифатлари ҳақида гапирганди. Нидерландиялик 2015 йил март ойида айтган гаплари:

1. "The Telegraph" билан эксклюзив интервью: "Кэррикни ўйновчи мураббий дейиш мумкин. У доим форма, схема ва система ҳақида гапиришни истайди. Бу яхши. Руни ҳам шундай".
2. "Ливерпуль" билан ўйиндан олдин: "Майкл муҳим, чунки у майдондаги ўйин боришини ўқий олади. Бундан ташқари, у майдонда жамоани мураббий сифатида ҳам бошқара олади — аммо ўйлашимча, у шу жиҳатини янада кучайтира олади.


Хўш, мураббий Майкл Кэррик ҳақида нималарни биласиз?

Сульшернинг мураббийлик штабида Кэррик Маккенна билан машғулотларни ўтказган.

"The Athletic"нинг клуб ичидаги манбаларининг маълумотига кўра, футболчилар машғулотлар бир-бирига ўхшашлигини таъкидлаган. Табиийки, бу уларни хурсанд қилмаган. Бунга иккита сабаб бор:
• машғулот режасини аслида ким тузгани номаълумлигича қоларди – Кэррик ва Маккеннами ёки Сульшер билан биргаликдами;
• одатда Маккенна томон эътирозлар янграрди, балки бунга у футболчи бўлмагани сабабдир.



"Уларнинг барчаси Майклни ҳурмат қилишади. Бу унинг таъсири. У мураббий, бироқ шу билан бирга, ўйин тажрибасига эга ва футболчилар билан боғлик бўлган инсон", — деб ёзади "The Athletic" нашри. Бошқа манба уни тўлдиради: "Жозе айнан Майкл орқали бошқа ўйинчиларга фикрини етказиши мумкинлигини тушиниб етди".

Ўша материалда "The Athletic" журналистлари Майкл Кэррикнинг асосий сифатлари ҳақида таъкидлашган: англиялик майда деталларга ҳам алоҳида эътибор беради, шунингдек, ўйинчиларга ҳам таъсир ўтказа олади — худди отаси каби қучоқлаб, кўзларига қараб тушунтиради.

Сульшер унинг жамоасида жамоавий ёндашув муҳим эканини бир неча бор такрорлаган: майдон четида у ҳам, Маккенна ҳам, Кэррик ҳам бўлиши мумкин. Бироқ жорий мавсум Майкл бу ишни камроқ қилди ва кўпроқ вақтини таҳлилчилар билан ўтказди.



Майкл ўзининг батафсил таҳлиллари орқали барча ярим ҳимоячиларнинг ўсишига, сезиларли равишда кучайишига эришди (қуйида мисоллар бор), лекин улар фақат ўзининг футболчилик позицияси билан чекланиб қолмади. Масалан, Аарон Уан-Биссаканинг ҳужумкорлик маҳорати билан шуғулланди.

• Лори Уитуэлл (The Athletic) октябрда шундай деган: Кэррик ва Маккенна қўшимча тарзда Мактоминейнинг интизоми ва пас бериши устида ишлашмоқда, сабаби келажакда ундан ягона таянч ярим ҳимоячи сифатида фойдаланишмоқчи.
• Ван де Бек сентябрда: "Мен Майкл билан майдонда кўп ишлайман ва кўп суҳбатлашаман. Машғулотдан сўнг, биз қўшимча машғулотлар учун қоламиз ва ундан билмаганларимни ўрганишим мумкинлиги ҳақида ўйлайман. У — фантастик мураббий".
• Андреас Перейра 2019 йил берган интервьюсида: "Биз рақибларимизни ўрганамиз: уларнинг тактикаси, заиф ва кучли томонлари. Майкл Кэррик ва Киран Маккенна барча нарсани майда деталларигача ўрганиб чиқишади".
• Бруну клуб подкастидан иқтибос: UTD podcast (2020 йил ноябрь): "Машғулотлардан бирида Кэррик биз билан ўйнашига тўғри келди, сабаби бизга футболчи етишмади ва бирорта ҳам ноаниқ зарба бермади. Мен Фреднинг ёнига бориб, шундай дегим келди: "Ҳой, қандай ўйнаётганига қара ва сен ҳам худди шундай ўйна!" Лекин бу жуда қўпол эшитилади деб ҳисобладим.

Мен Майклдан кўп нарсани ўрганаман. Уни эшитишни ёқтираман: Майкл ажойиб футболчи бўлган, клуб учун кўплаб совринларни қўлга киритган ва бундай ўйинчилардан кўп нарса ўрганиш мумкин".

Аммо энг ёрқин мисоллар — Погба ва Лукаку билан ишлаш.
• Погбанинг "МЮ"даги энг яхши ўйини эҳтимол, 2018 йил апрелда "Сити"га қарши баҳс бўлгандир ("Юнайтед" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган, Поль 2та гол урган). Майклнинг жавоби хотиржам ва оқилона бўлган: "Мен оддий нарсалар ҳақида гапирдим, у нимага қодирлиги ва қайси жиҳатдан яхшироқ эканини тушунтиришга уриндим. Иккита голни у урди, шундай экан бу менинг эмас, унинг хизмати. Суҳбатимиз шундай натижа берганидан хурсандман. Бу ўйинчиларга кичик нарсалар ҳам таъсир қилишига ёрқин исбот".

Погба: "Кэррик жуда катта тажрибага эга. У билан бўлган суҳбатлар менга катта ёрдам беради. У менга тўпсиз амалга ошириладиган тезлашишлар ўйинлар тақдирини ҳал қилиши тўғрисида айтиб берарди — мен уларни Лэмпарднинг тезланишлари деб атайман. Унинг маслаҳатлари мен учун жуда муҳим".



• Лукаку 2018 йилнинг июнида клуб ТВсида видео-таҳлил ва эпизодларни кўриш орқали рақибларига қарши тайёргарлик кўришни унчалик ҳам муҳим санамаганини тан олди. Кэррик билан бўлган индивидуал машғулотлар бунга ишонч ҳосил қилишида сабабчи бўлди.

Лукаку: "Майкл билан бўладиган видео - машғулотлар ҳақиқатдан ҳам ёрдам беради. Майклнинг деталларга ҳам катта аҳамият бериши мен учун фойдали бўлган".



Кэррик шунчаки ўйинни яхшироқ тушунишни ўргатади. Қизиғи, у бу ишларни расман мураббийлар штабига киргунга қадар бошлаб улгурган.

Майклга маълум бир жараённи йўлга қўйишни топширсангиз, у шошмасдан, пухта тайёргарлик кўради ва синалган услублардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Аввал бошидан Майкл барчаси қадамма-қадам бажарилишини хоҳлайди.

У ўзгача завқ билан бошқаларга ёрдам беради. Жамоада ишлашни хуш кўради. Майкл қарор чиқаришда ўта эҳтиёткор. У мавжуд имкониятидан максимал даражада фойдаланишга, масалани турли ракурслардан ўрганишга уринади. Шу билан бирга, у эҳтимолий сюрпризларни ҳам унутмасликка ҳаракат қилади".

Қаҳрамонимизга қисқача таъриф бершида Андер Эрреранинг сўзларидан фойдалансак бўлади – хотиржамлиги билан Майкл ҳаттоки, қони қайноқ баскни ҳам тинчлантириб қўяди: "У хурсандчиликда ҳам, қийин вазиятларда ҳам теран фикрлайди ва исталган пайтда жамоага тўғри маслаҳат бера олади".

Бош мураббий Майкл Кэррик усули ҳақида ҳозирча фақатгина тахмин қилиш мумкин, лекин бир муҳим иқтибос бор. Агар Кэррик тактика ҳақида гапирган бўлса ҳам, бу ишни фақатгина мураббийлар штаби номидан қилган – шу сабабли гаплар "биз"дан бошланади ва умумий фикрни изоҳлайди.



Мураббий Кэррик ҳақида у қадар кўп нарса билмасак-да, унга қандай футбол ёқишини биламиз:

"Ўйинларни томоша қиларканман мен доим ҳужум учун бўш зоналарга эътибор қаратаман. Дарвозабон орқали ҳужумларни бошлаш, бўш ҳудуд топишни ва ҳужум уюштиришга эътибор қаратаман. Шунингдек, мен биз рақибга майдоннинг исталган нуқтасида муаммо туғдиришимиз мумкинлигини таъкидлайман.

Аслида бу фикр миямда биринчи бўлиб пайдо бўлади, менинг инстинктим бунга туртки беради. Айнан шу фикр билан мен ўйинни томоша қиламан: рақиб қандай схемадан фойдаланяпти ва унинг кучли ҳамда кучсиз жиҳатлари".

***

"Вильярреал" билан ўйиндан олдинги матбуот-анжуманида Кэррикга: "Сиз "Манчестер Юнайтед"нинг тўлақонли бош мураббийи бўлишни истайсизми?", — деб савол беришди. Майкл агар иши битта иш билан чекланса ҳам, ёрдам беришга тайёр эканини айтди.

Лекин 2018 йил сентябрида бошқачароқ жавоб берганди: "Қачондир "МЮ" бош мураббийи бўлишни истайманми? Бунга жавоб бера олмайман. Мен эндигина мураббийлик фаолиятимни бошладим, нолдан. Мен бош мураббий бўлишни истайман, лекин "Ҳа, аниқ бўламан" дейдиган даражада бу соҳани ҳали тўлиқ тушуниб улгурмадим. Мен бунга лойиқ бўлишим керак. Яхши футболчи автоматик равишда яхши мураббий бўлиб қолмайди. Буни биламан. Аммо бунга эришиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан".

Майкл ҳеч бўлмаганда, ўзини синаб кўришга арзийди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 21:30да "Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашувига старт берилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+2   
28 ноя 10:50:11
Sera_MyU
Kamida Zidanni yulini bersin sanga
   
28 ноя 13:47:13
Xaqiqiy Кazim
Sardor Haydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Chempionlar ligasini qatorasiga 3 marta yutsin . Angliya chempioni bo'sin . Kuboklani osin. Zidanni yurmagan sovrini yo'q manimcha
Зиданни юрмаган соврини йок Зидан совринда юрадими
   
28 ноя 11:49:13
Mirshod
M.Yu da shunaqa jon kuydiradigan pul uchunmas kubi uchun jon beradigan murabbiy kerak Sulsheram shunaqa borini berdi klubga tan olish kerak
   
28 ноя 11:20:24
England YNWA
Qaysi futbolchiligi esimdan chiqdi kerrik xaqida Maykl Kerrikdaqa yarim himoyachisi bulgan angilya termasi wu avlodi bilan Jaxon chempionatini yutmaganiga xayronman degandi
   
28 ноя 11:20:20
Sardor Haydarov
Xaqiqiy Кazim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Охирида Реалдан хайдалиб кетсинми тогрироги Ман юдан йо охирида Челсидан йеб чикиб кетсинми Зиданни йолини берса
Chempionlar ligasini qatorasiga 3 marta yutsin . Angliya chempioni bo'sin . Kuboklani osin. Zidanni yurmagan sovrini yo'q manimcha
   
28 ноя 11:19:29
FARXAD UNITED
Кэррик ўз вақтида “МЮ” таркибида ҳимоя билан ҳужумни боғловчи ярим ҳимоячи бўлган, жамоанинг “Мия”си нуқтасида ўйнаган мураббийдан ҳар хил “Сюрприз”, “Юриш”ларни кутиш мумкин.
-2   
28 ноя 10:56:34
Xaqiqiy Кazim
Sera_MyU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kamida Zidanni yulini bersin sanga
Охирида Реалдан хайдалиб кетсинми тогрироги Ман юдан йо охирида Челсидан йеб чикиб кетсинми Зиданни йолини берса
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика