UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  2 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  3 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   21 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  45 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   43 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0

Мутолаа учун. Гвардиола "Манчестер Сити"ни тарк этса, унинг ўрнини ким эгаллайди? Янгиликлар

Мутолаа учун. Гвардиола "Манчестер Сити"ни тарк этса, унинг ўрнини ким эгаллайди?

Каталониялик мутахассис амалдаги Премьер-лига чемпионини тарк этиши вақти келган кўринади.

Аммо унинг ўрнига "Этихад Стэдиум"га ким келади?

"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига томонидан 100 дан ортиқ молиявий қоидаларни бузганликда айбланаётгани ҳали бу ишнинг эндигина бошланғич қисми. Бироқ, эҳтимол, "Этихад"да қарор қабул қилувчилар учун энг долзарб ва айни пайтдаги ташвиш Пеп Гвардиоланинг клуб билан келажагида бу нималарни ўзгартиради.

Аввалроқ уларнинг узоқ йиллик мураббийи агар клуб бирор бир нотўғри ишда айбдор деб топилса, клубдан кетишини аниқ айтган эди. "Шаҳарликлар" ўз номини оқлайдиган жиддий далилларга эга эканлигини даъво қилаётган бўлса-да, Гвардиола клуб билан 2025 йилда якун топадиган шантномасининг қолган муддатини ишлаб бера олмайди.

Шундай қилиб, ақл бовар қилмайдиган нарса ҳақиқатга айланиши мумкин. Аниқроғи, "Манчестер Сити" Гвардиоласиз қолади, яъни клуб 2016 йилда бошқарувни қўлга олганидан бери деярли ҳар мавсум жамоани чемпионлик сари етаклаётган инсондан айрилади. Биз эса испанияликнинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлигига эътибор қаратамиз.


Микель Артета

"Арсенал" мухлислари телефонингизни хона деворига улоқтиришга шошилманг, биз буни реал эҳтимоллик деб айтмаяпмиз.

Айтганча, агар "Сити" ҳеч бўлмаганда Артетанинг узоқ вақт давомида Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган клубга қайтариши мумкинлиги ҳақида айтмаса, бу аҳмоқлик бўлади.

Артета шимолий Лондонда жуда ўзига хос нарса барпо этмоқда ва у 2023/24 йилги мавсумда илк бор Чемпионлар Лигасида ўз жамоасини бошқаришга тайёр.

У чиндан ҳам каттароқ трансфер бюджети учун шундай имкониятдан воз кечадими? Албатта, йўқ.


Анге Постекўғли

Бу жуда кутилмаган танлов бўлиб туюлиши мумкин, бироқ бунга юзаки баҳо беришга шошилмаслик керак. "Сити"нинг Постекўғлини бош мураббий этиб тайинлаши унчалик ҳам бемаънилик эмас.

Унинг ушбу рўйхатга киритилишининг асосий сабаби мураббийнинг CFG ("City Football Group") клублар тармоғида ишлаган тажрибасидир. 2021 йилда "Селтик"ка ўтишдан олдин Постекўғли CFG'нинг Япониядаги етакчи жамоаси "Йокогама Ф. Маринос" билан уч йил самарали ҳамкорлик қилди ав уларни 2019 йилда мамлакат J1 лигаси чемпионлигига ектаклади.

Глазгога келганилан сўнг Постекўғлининг обрўси сезиларли даражада ошди. Австралиялик мутахассис жамоага Шотландияда устунликни "Рейнжерс"дан қайтариб олишга ёрдам берди. У бу мавсумда қаторасига иккинчи мавсум чемпионликни тақдим қилмоқчи, унинг жозибали ўйин услуби, шунингдек, унинг қанот ҳимоячиларини ярим ҳимояда тўпга ўйнатишга мойиллиги уни Гвардиоланинг мантиқий давомчисига айлантиради.

Бу ерда энг катта муаммо Постекўғлининг ўзи ишлаётганидан анча юқори даражадаги ўйинчиларни ўз ичига олган кийиниш хонасини бошқара олишида бўлади. Унинг Европадаги натижалари ниҳоятда яхши ҳолатда.

Унинг "Селтик"дек жамоани катта босим остида бўлса ҳам бошқара олгани, у ушбу вазифани ҳам бажара олишини билдиради.


Патрик Виейра

CFG тажрибасига эга бўлган "Нью Йорк Сити" собиқ мураббийи Патрик Виейра сўнгги мавсумларда "Кристал Пэлас"даги иши учун мухлисларига эга бўлди.

У 2021 йилда жамоани қабул қилиб олганида "бургутлар"нинг қуйи лигага тушиб кетиши эҳтимоли жуда юқори эди. Бироқ франциялик мутахассис жамоани ажойиб тарзда олдинга чорлай олди, у Рой Хожсондан қолган кишанларни бўшатди ва "Пэлас"ни Премьер-лиганинг хавфсиз ўрта поғоналарига олиб чиқди ҳамда Англия Кубоги ярим финалига қадар етиб боришини таъминлади.

Ушбу мавсумда ишлар янада қийинлашмоқда, аммо Виейра ҳали ҳам кутилганидан юқорироқ натижа кўрсатмоқда ва агар у ҳозиргидек ишлашда давом этса, унга каттароқ иш таклиф қилиниши мумкин.

У "Нью Йорк Сити"ни бошқаришдан олдина соҳадаги дастлабки тажрибасини "Сити"нинг ёшлар жамоаларида мураббий бўлиб фаолият юритиш орқали тўплади, шу туфайли у клуб эгаларини қандай қилиб хурсанд қилишни яхши билади.

Виейранинг "Ман Сити"ни бошқариши ҳозир даргумондек туюлиши мумкин, лекин вақт ўтгач, унга шу мақсадда қўнғироқ қилишлари мумкин.


Томас Тухель

"Челси" томонидан мунозарали тарзда ишдан бўшатилганидан сўнг Тухель Ҳиндистондаги соғломлаштириш марказида бироз ҳордиқ чиқарди. У ерда унга клублардан бир қанча қўнғироқлар бўлди. Унинг нега бунчалик талабчан эканлигини тушуниш қийин эмас.

Грэм Поттер қўл остидаги "кўклар"нинг кўрсатаётган натижалари шуни билдирадики, немис мутахассиси учун истеъфони қабул қилиш жуда қийин бўлган. У Европа футболидаги исталган ўрин учун асосий даъвогар бўла олади.

Эҳтимолий муаммо шундаки, "шаҳарликлар" охир-оқибат ўзининг бўш қолган жамоанинг бошқарув лавозимини тўлдириш учну изланаётган пайтда Тухель ушбу танловлар орасида бўлмаслиги мумкин. Агар Антонио Конте амалдаги шартномаси тугаганидан кейин кетишга қарор қилса, у "Тоттенхэм" бошқарувига киришиши мумкин. Шу билан бир қаторда "Реал", "Ювентус" ва "Бавария"да яқин орада бўш иш жойлари пайдо бўлиш эҳтимоли бор.

Бундан ташқари, унинг шафқатсиз жанговар шахсияти "Ман Сити"ни унга мурожаат қилишдан қайтариши мумкин.


Юлиан Нагельсманн

"Бавария" жамоаси Нагельсманнинг усулларини қўллаб-қувватламаётгани ҳақида борган сари гаплар кўпаймоқда. 

Мюнхенликлар ҳалигача жорий мавсумда Роберт Левандовскининг кетиши ва унинг ўрнига олинган Садио Маненинг жароҳат олиши жамоанинг Бундеслигадаги ўйинига таъсир қилганини тан олишдан йироқ.

Майдон ташқарисида ҳам муаммолар бор, жамоа сардори Мануэль Нойер клубни қаттиқ танқид қилди ва Серж Гнабри Париж мода ҳафталигида қатнашиб шов-шувларга сабабчисига айланди.

Бу муаммолар Нагельсманнинг назорати остида бўлмаса-да, Чемпионлар Лигасидаги яна бир ёмон ўйин унинг "Бавария"даги фаолиятини жуда эрта тугатишга мажбур қилиши мумкин. Шу туфайли агар "Сити" лойиҳа менежерини излайдиган бўлса, немис мураббийи тез орада тайёр бўлади.

Нагельсманн замонавийликни ҳис қилади, унинг ёндашуви клубнинг янги, қийин даврида жамоани етаклаш учун идеал номзодга айлантиради.


Зинедин Зидан

Зидан анча муддат бошқарув ишларидан узоқда бўлди. Унга таклифлар бўлди, айниқса, АҚШ терма жамоасидан, шу билан бирга унинг Францияда ишлаши борасида баҳс мунозаралар мавжуд эди, аммо ҳозирча у энг қизғин эркин агентлардан бири бўлиб қолмоқда.

Бир жиҳат жуда ғалати туюлади, у "Реал"ни икки мавсум бошқариб, уч марта Чемпионлар Лигасида чемпион бўлганига қарамай, Зидан тактик маънода сайёрадаги энг яхши мураббийлар ҳақида гап кетганда кам тилга олинади.

Бу, эҳтимол, унинг ёндашувида ҳаддан ташқари кенг тарқалган фалсафани аниқлаш қийинлиги билан боғлиқ. Унинг "Сантьяго Бернабеу"да жамоани танлашда изчиллик бор эди ва у кийиниш хонасини моҳирлик билан бошқарди. Лекин у Гвардиола каби шакл ва ёндашувга берилиб кетган эмас. Кейин яна ким?

Шу сабабли Зиданни ишга ёллаш "Манчестер Сити"нинг йўналиши сезиларли даражада ўзгаришини англатади, аммо унинг шу пайтга қадар эришган ютуқлари билан баҳслашиш мумкин эмас. Агар "шаҳарликлар" ҳозиргидек кучли таркибни сақлаб қола олса, Зидан улардан ўзига керакли жамоани шакллантира олади ва клубнинг бутун дунёда бўйлаб обрўсини ошира олади. Бу ҳеч қачон ҳозиргидек муҳим бўлмаган.


Венсан Компани

"Андерлехт" билан бошқарувдаги биринчи қадамидан сўнг Компани 2022/23 йилги мавсум бошида "Бёрнли"га келганидан бери Англиянинг энг истиқболли ёш мураббийларидан бири сифатида обрў қозонди. 

Харажатлар устуни ортиб борган бир пайтда бельгиялик мутахассис жамоанинг ўйин услубини ўзгартириб юборди, шу билан бирга у ажойиб натижалар қайд этди. Улар Премьер-лигага кўтарилиш учун яхши жойлашиб олган кўринади. Агар буни уддалашса, улар бу ишни ўн йил давомида клубга хос Шон Дайчнинг эскирган тактикасидан фарқли таниб бўлмайдиган футбол услубидан фойдаланган ҳолда қўлга киритишади. 

Буларнинг бараси жуда руҳлантиради, унинг "Манчестер Сити" афсонаси экани унинг ишига ёрдам беради.

Хулоса қилиб айтганда, эҳтимол, агар клубнинг қуйи лигага тушиб кетиши тасдиқланса, Компани собиқ жамоаси унга мурожаат қиладиган асосий номзодга айланади. У Чемпионшипда қандай муваффақият қозонишни билади ва айбловлар биринчи марта юзага чиққанда у клубни омма олдида ҳимоя қилиб чиқди.


Маурисио Почеттино

Ўтган йилнинг июль ойида "Пари Сен-Жермен" томонидан истеъфога чиқарилганидан сўнг Почеттино ўз ишига қайтиши кутилганидан кўпроқ вақт олди.

Антонио Конте ҳар сафар қийин ўйинларни ўтказганида унинг "Тоттенхэм"га "романтик" қайтиши тилга олинади. "Эвертон" ва "Лидс"га ўтиш мураббийнинг фаолиятида ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаса-да эслаб ўтилади.

Балки аргентиналикнинг сабри ўзини оқлар.

Рўйхатда Гвардиоланинг ишини давом эттириш учун яхши мураббийлар камдек туюлади. Айниқса, агар "Сити" қуйи лигага тушириб юборилса ёки энг яхши юлдузларини йўқотса, янги мураббий зиммасига жамоани қайта қуриш тутиши мумкин.

Услубдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, икки мураббий тактикасида ўхшашликлар бор. Почеттино, шунингдек, ПСЖдаги юқори босимли ўйинларда ўзини яхши тута олди, гарчи ўтган мавсумда жамоа Чемпионлар Лигасида "Реал"дан устун кела олмаган бўлса ҳам.

Унинг "Сити"га келиши "Тоттенхэм" мухлисларининг қалбини парчаларса ҳам, уларнинг севимлиси Парижда вақтида уни қийнаган эгоистлардан узоқда, ўзининг идеал касбида ишлаш имкониятига эга бўлади.


Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика