UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган"  6 19:07"Эйр Форс" ўз тарихида илк бор ўзбек клуби устидан иккинчи бор ғалаба қозонди  22 19:07Про лига. "Арал" "Ғиждувон"ни таслим қилди  1 18:55ОЧЛ. Келганига 24 соат бўлмаган ва машғулот ўтказмаган "Эйр Форс" Олмалиқда ОКМКни мағлуб этди  265 18:10ОЧЛ. Самвел Бабаян: "Мумбай"ни менсимаётганлар адашади"  35 17:34Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН  0 17:26"Барселона" Хаверц трансферига қизиқиб қолган  3 16:50Olamsport: WBA рейтингидаги ўзбек боксчилари, байдаркачиларимиздан медаллар ва бошқа хабарлар  0 16:39Клуб директори Боатенг “Бавария”га қайтиши мумкинлиги ва бунга нима сабаб бўлганини тушунтирди  0 16:00А Серия. Бугун "Кальяри" сафарда "Фиорентина" билан куч синашади  3 15:09"Ливерпуль" Александер-Арнольд билан янги шартнома бўйича келишиб олди  0 14:38"Барселона" сардори мавсум охирида жамоани тарк этади  4 14:15ОЧЛ. Мане ва Отавио "Истиқлол"га қарши ўйнамайди  3 13:54Неймар "Озоди" стадионидаги ҳолатни мазах қилди  15 13:53"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди?  19

Муҳсин Низомиддинов: "Динамо" ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Динамо" ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти"

Про-лига 9-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳамма кўрди, мухлислар ҳам гувоҳ бўлди, ўйин дуранг натижа билан якунланди. Мен ранжиган жиҳат, 500-600 километр масофа босиб келган жамоамиз мухлислари учун ачинарли ўйин бўлди. Менда "Динамо"га ҳеч қандай хусумат йўқ. Бироқ, бугунги ўйин кўрсатиб турибди, Самарқанд жамоаси ҳакамлар ёрдамида Про-лига ўйинларини ютаяпти. Улар бежизга 2-ўринда боришаётгани йўқ. Бунақада ўзбек футболи ривожланмайди. Ҳакамлар голни бекор қилади ёки пенальти қўймайди. Уларнинг ишини кўриб чиқишларини сўрайман. Ортда қолган ўйинларда ҳакамлар ҳақида биронта сўз айтмадим. Мен бугунги ўйинда кўрдим, жамоа мухлисларида ҳам маданият йўқ. Керак бўлса, Қўқонга бориб мухлислик маданиятини ўрганишсин. Биронта голимизда қоидабузарлик кўрмадим. Андишани отини қўрқоқ қўйманглар. Бунақанги ҳакамлик билан кучли томон юта олмайди.

- Асосий айбловингиз шу ўйин бўйичами? Ёки "Динамо"ни аввалги ўйинларда ҳам шу каби холатлар сабаб пешқадамлар сафида бораяпти деб ўйлаяпсизми?

- Мен "Динамо"нинг аввалги ўйинларини ҳам кўрдим. Масалан, "Хоразм" ёки "Юниред" билан ўйинларда "Динамо" ғалабага ҳақли эмасди. Мутахассис сифатида айтаман, бу ўйин менда шубҳа туғдирди. Аллоҳ барчасини кўриб турибди. Биз ҳам ўша жамоалар каби холатни бошимиздан ўтказдик. 

- Жамоангизнинг битта голи ҳисобга олинмади. Айбловингиз ўша вазият бўйичами ёки бошқа холатлар ҳам борми?

- Ҳақиқий голни бекор қилишди. Ўша учинчи голимиз ҳақида айтаяпман. Бу ерда VAR тизими қани? Марказий ўйин бўлса? Қаердан топиб бекор қилишди? Менда видеоси бор.

- Нега Про-лигада VAR тизими ишламайди? Бу борада сизнинг фикрингиз қанақа?

- VAR тизими Про-лиганинг марказий ўйинларида бўлиши керак. Иккита Суперлига йўлланмасини мақсад қилган жамоа ўйнаяпти, бўлиши керак. Шунинг негизида норозилик кайфияти келиб чиқаяпти. Кулгули холат, дастлаб майдон марказини кўрсатишди, кейин бекор қилишди. Вазиятни қайси VAR орқали кўришди?

- "Қўқон-1912"да ўзгаришлар жиддий бўлибди. Даврон Файзиевнинг кетиши билан боғлиқми бу?

- Мен клубда техник директор сифатида ишладим. Биз кўп гол ўтказиб юбораётгандик. Натижада жамоамиз вакилларининг ҳаммасининг ҳиссаси бор.

- Клубда мақсад қандай?

- Биз Суперлигани мақсад қилганмиз. Бу борада ишлаймиз ва давом этамиз.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика