UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Туркия. "Ризеспор" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ҳусниддин Алиқулов узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди!  1 00:07Кевин де Брюйне ёзда Саудия Арабистони клубларининг асосий нишонига айланади  0 23:46"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"  1 23:03Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  4 22:30Хаби Алонсо ўзини "Мюнхендаги тартибсизлик" ичига ташламоқчи эмас  3 22:09Клаудио Раньери Шомуродовнинг ҳолати бўйича маълумот берди  4 21:45Ўзбекистон аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2026 мусобақаси мезбонлиги учун курашдан чиқди. Турнирни ким қабул қилиши аниқ  0 21:24ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!  72 20:53"Реал Мадрид" футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди  1 20:31Қозоғистонлик футболчи ўзига "Реал" томонидан қизиқиш ҳақида гапирди  3 20:1019 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария"да "Ойнинг энг яхши футболчиси" деб топилди  0 19:50Ла Лиганинг бошқа бир клуби Кепани Испанияда олиб қолмоқчи  2 19:35МЮ ёзда "катта тозалаш" қилади  5 19:15Кубо Мбаппе ҳақида бир қизиқ фактни ошкор қилди  6 19:09МЮ мухлислари учун ёмон хабар. Хойлунд жароҳат олди  3

Муҳсин Низомиддинов: "Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида

- Мухлисларбоп ўйин бўлди. Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилгани учун йигитларда босим кузатилди. Оғир ўйин бўлишини кутгандик. Айрим футболчиларда шамоллаш бор эди, лекин шунга қарамай, футболчилар борларини бериб ўйнашди. Ҳаёт давом этади. "Қизилқум" жамоасини Суперлигада қолгани билан табриклаймиз. Мухлислардан узр сўраймиз. Улар қандай об-ҳаво кузатилмасин, бир йил давомида бизни қўллаб-қувватлаб туришди. 

- "Қўқон-1912" ниманинг ҳисобига мағлубиятга учради деб ўйлайсиз? Тажрибами ё чарчоқми? 

- Битта ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мағлубият сабаби озгина диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Бошида диққат-эътиборни йўқотиб, кичик хатоларга йўл қўйдик.

- Санъат Шиховни нега асосий таркибда туширмадингиз? Жароҳати бормиди?

- Йўқ. Бир ойда 2 та ўйинда қатнашдик холос. Ўртоқлик ўйинлари ҳам бўлди, аммо бу расмий эмас. Жамоамизда вирус тарқалиши рўй берди. Санъат Шихов ҳам шамоллаб қолди. Асосий таркибда ўйнашга кучи етмайди деб, захирадан ўйинни кучайтиришга туширишни истагандим. 

- Анвар Ҳожимирзаевга бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Кўрамиз. Йигитлар билан шартномамиз бор. Анвар Ҳожимирзаев бошқа жамоада бундан ҳам яхши ўйнай олади, аммо "Қўқон-1912"нинг уни қўйиб юбориш нияти йўқ.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

+1   
05 дек 18:26:49
Фк Тулуза
Шу хам мураббийми, биронта лицензиями йук, мактабда физрук булса булади.
+1   
05 дек 18:06:29
Мелиев Жамшид
Максад супер лига булганда....мухсин низомидиновни кукон танламасди...Энг арзон вариант эди...тажриба малака Кам мураббийда ...кискаси Бир йил цирк томоша килдик......про лигада юравер кукон.....
   
06 дек 06:57:01
fcKOKAND1912
Ket Muxsin oldin sal boʻsayam obroʻyin boridi Qoʻqonda yoʻq ildin boriniyam
   
05 дек 18:39:42
Kushon77
Кукон республикада тадбиркор савдогарлар буйича анча олдинда хаката клубга этибор бериш керак шунда зур булар эди стадион база академия ва бошкалар.
   
05 дек 17:50:40
Марко ван Бастен
Суперлигага чиқмаганимиз бир томондан яхши бўлди. Қўқонга яхши стадион керак республикада энг хунук стадион бизда. Яхши бақувват хомий керак хуллас камчилик жуда кўп
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика