UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  4 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  27 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  3 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  21 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2

Моуринью: “Декабрда “Рома”дан кетмоқчи эдим” Янгиликлар

Моуринью: “Декабрда “Рома”дан кетмоқчи эдим”

А Серия 21-тури доирасида “Эмполи” устидан қўлга киритилган ғалаба (2:0)дан кейин “Рома” устози Жозе Моуринью ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Натижадан қониқдим. Қўлимиздан келганини амалга оширмоқдамиз, аммо қилишимиз керак бўлган ишни бажаряпмиз. Қийин рақиб билан ўйинда уч очко қўлга киритдик ва буни Паоло Занеттига айтдим. “Эмполи” ҳозирда ажойиб формада, эҳтимол энг яхши ҳолатидадир ва ўйлашимча, кучли рақибга қарши баҳсда муҳим ғалабага эришдик.

Буни стадионда бўлганларнинг ҳаммаси ҳам тушунмайди, матбуотда ҳам шундайлар топилади: агар “Кремонезе”га қарши баҳсда бугунгидек жамоа чиққанида, Италия Кубогида ярим финалга йўл олган бўлардик. Бу реаллик. Қўлимиздан келганини қилмоқдамиз, жиддий ишламоқдамиз.

Декабрда кетмоқчи эдим, аммо қолишга қарор қилдим. Бу менинг ҳаётим, ҳар доим ўйин ичида. Баъзида эса “Рома”да муаммо юзага келгандек туюлиши мумкин, лекин жуда кучли жамоалар билан тенгма-тенг кетмоқдамиз”, дейди португалиялик мутахассис.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика