Моуринью "Челси"нинг яна бир футболчисини жамоасига олиб келмоқчи
25 авг 2021 20:03
Янгиликлар
Моуринью "Челси"нинг яна бир футболчисини жамоасига олиб келмоқчи
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью римликларнинг марказий ярим ҳимоясини кучайтириш ниятида.
Португалиялик мутахассис "Челси" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чикни жамоасига олиб келмоқчи.

Рим клуби инглиз футболчисини 16 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олишга тайёр. "Рома" "Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничга ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг юқори маоши туфайли уни сотиб имкониятлари пастроқ.
Лофтус-Чик "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Футболчи ўтган мавсумни "Фулхэм"да ижарада ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, "бўрилар" яқинда "аристократлар" ҳужумчиси Тэмми Абрахамни сотиб олганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар