UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик"  0 14:36ПСЖ ҳимоячисини "Бавария"га сотишдан бош тортди  0 14:14"Ювентус" "Наполи" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:50"Астон Вилла" Луисни 110 млн фунтга сотишга тайёр  0 13:27Olamsport: Нурсултон Рўзибоев Дана Уайтга мурожаат қилди, америкалик спортчини Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ва бошқа хабарлар  0 13:02"Ювентус" Мюллер эркин агентга айланганида уни сафига қўшиб олмоқчи  0 12:39"Барселона" вингери жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда  2 12:18Расман: Санжар Қодирқулов "Нефтчи" футболчисига айланди  10 11:59"Бухоро" икки футболчига қизиқмоқда  1 11:37Санжар Қодирқулов "Нефтчи"га ўтмоқда  8 11:18"Милан" "Бетис" ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 10:55"Бавария" ҳимоячи изламоқда  2 10:32Анри АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  0 10:08Пеп Гвардиола: "Агар "Манчестер Сити" бу мавсумда требл қилса, фаолиятимни якунлайман"  13 09:48Пирло 2006 йил ҳақида: "Реал" билан шартнома имзолаб бўлгандим, аммо..."  2

Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни Янгиликлар

Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни

Миллатлар лигаси якунланди — олдинда тўртлик финали.

Куннинг бош воқеалари ва якуний жадваллар.


Португалияликлар ўйиннинг сўнггида тўртлик финалини бой беришди — Мората Испанияни қутқарди


Испанлар асосий ўйинда Португалияни мағлуб этишди ва тўртлик финалига чиқишди. Карвахаль 88-дақиқада қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди: Нико Уильямс Моратага тўпни қолдирди ва "Атлетико" ҳужумчиси совуққонлик билан тўпни дарвоза тўрига жойлади. Шундай қилиб португалияликлар тўртлик финалисиз қолишди — уларга маъқул бўлган 0:0 ҳисобини ушлай олишмади.


ВИДЕО  Миллатлар лигаси. Португалия – Испания 0:1



Интрига гуруҳнинг қуйи қисмида авж олди. Швейцария чехларни (2:1) мағлубиятга учратди ва юқори дивизионга чиқди. Фройлер ва Эмболо икки дақиқа ичида гол уришди, рақиб эса Патрик Шикнинг голи билан жавоб берди. Чехия фақатгина сўнгги турдаги ғалаба эвазига учинчи ўринни олиши мумкин эди — бу эса рўй бермади, шу сабаб қуйига тушиб кетишди.


Сербия A Лигага чиқади — Митровичга раҳмат. Шведлар эса учинчи дивизионга равона бўлишди


Серблар A Лигага чиқишмоқда. Норвегия ҳал қилувчи ўйин (жамоаларда 10тадан очко бор эди)да Александр Митрович ва Душан Влаховичнинг голи эвазига Сербияга мағлуб бўлди. Митрович сўнгги икки ўйинда 4та гол урди. Серблар ҳатто Холандни ҳам тўхтатишди: у ўйинда иккита аниқ зарба ва еттита аниқ пас ижро этди (деярли ярми рақибга). Ушбу ўйинда Миллатлар лигасининг иккита асосий тўпурари учрашди: Холанд ва Митрович гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп гол уришди (6тадан тўп).



Шведлар узоқ вақт давомида Словенияни мағлуб этишга ҳаракат қилишди (тўпга эгалик қилиш — 70%га 30%), аммо барибир ғалаба қозона олишмади. Ўйинда фақат "РБ" йигитлари гол уришди: дастлаб 19 ёшли ҳужумчи Беньямин Шешко ("Зальцбург"нинг янги истеъдоди), сўнгра "Лейпциг"нинг тажрибали хавбеки Эмиль Форсберг ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Словенлар якунда сабр қилишди ва барибир B Лигада қолишди, Швеция эса учинчи дивизионга тушиб кетди.


Украинлар A Лигага чиқишмади. Арманлар 0:2дан қайтишди, аммо барибир мағлуб бўлишди


Шотландия биринчи ўринни сақлаб қолди: иккинчи ўринни эгаллаган украиналиклар (0:0)дан тўп ўтказишмади.



C Лигага сўнгги турда ҳақиқий триллерни совға қилган арманлар боради. Ирландия билан ўйинда икки дақиқа ичида ҳисобни 0:2дан 2:2га ўзгартиришди.


Арманистонликлар ғалабага умид қилишаётганди (ва гуруҳда учинчи ўринга), аммо якунда барчаси барбод бўлди. Улар 89-дақиқадан сўнг пенальти ва иккита четлатиш олишди — "Престон" ўйинчиси Робби Брэйди эса ирландларга 3 очко тақдим этди. Арманлар 5та кетма-кет ўйинда 3:17 тўплар нисбати билан ютқазган ҳолда, пастга тушиб кетишди.


Россия "ҳайдаб юборилган" гуруҳда қандай ўйинлар бўлиб ўтди


Бу гуруҳда барча биттадан кам ўйин ўтказди ва йўлланма муддатидан олдин Исроилга кетди. Сўнгги турда деярли ҳеч нарса ҳал этилмади, аммо ўйин барибир чиройли ўтди. Исландия 96-дақиқада иккинчи ўринга кўтарилди — улар албанлар (1:1) билан дуранг ўйнашди, гарчи улар 10-дақиқада Арон Гуннарссоннинг четлатишидан сўнг бир киши кам қолишган бўлса ҳам. Россия эса C Лигага йўл олади.



Гуруҳ босқичи якуни


Мана барча гуруҳ ва дивизионларнинг жадваллари. Асосий натижа: Миллатлар лигаси плей-оффида Испания, Италия, Нидерландия ва Хорватия ўйнайди. Ушбу термалардан бири мини-мусобақанинг мезббонига айланади.


Ярим финаллар 14 ва 15 июнда, финал ва учинчи ўрин учун баҳс эса 18 июнда ўтказилади.



Миллатлар лигаси қандай қилиб Евро-2024 йил саралашига таъсир кўрсатади?


Уч терма жамоа Миллатлар лигаси орқали Евро-2024га чиқади. Улар 2024 йилнинг мартида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси-2022/23нинг ўтиш ўйинлар орқали аниқланади.


Ўтиш ўйинларида жами 12та жамоа қатнашади — A, B ва C лигалар ғолиблари. Агар улардан қайсидири асосий саралаш билан Евро-2024га чиқса, уларни ўша гуруҳларнинг кейинги жамоалари алмаштиради.


Агар қайсидир гуруҳда асосий саралаш орқали Еврога чиқа олмаган жамоалар кам бўлса, D лигадан жамоалар олиниши мумкин.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика