UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  2 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  8 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  17 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19

Миржалол Қосимов: “Дубайдаги йиғин кўнгилдагидек ўтди” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Дубайдаги йиғин кўнгилдагидек ўтди”

Деярли 2 ҳафта давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида йиғин ўтказган “Бунёдкор” клуби февралнинг илк куни Тошкентга қайтиб келди.
Футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди. 4 февраль куни жамоа навбатдаги йиғинни ташкил этиш учун Туркияга жўнаб кетади. Фурсатдан фойдаланиб биз бош мураббий Миржалол Қосимов билан учрашиб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Дубайдаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими, белгиланган режаларнинг ҳаммаси амалга ошдими?

- БАА январь ойида йиғин ўтказиш учун жуда қулай жой ҳисобланади. Европа ва Осиёнинг аксарият клублари қишки йиғин ўтказиш учун айнан шу ерни макон қилишади. Биз танлаган жой эса йиғин ўтказиш учун энг қулайи эди десам муболаға бўлмайди. Илк мартта 2009 йил Дубайдаги “Жебел Али” меҳмонхонасини танлаган эдик ва мана 6 йилдан бери бу жойни ўзимизга маскан қилиб олганмиз. Бунинг сабаби одий - бу ердаги шароитларнинг бизга мақбул келгани. Биринчидан шаҳарнинг маркази эмас, чеккасида. Яъни машғулотларга қатнаш учун Дубайдаги тирбандликларга дуч келинмайди. Иккинчидан йиғин ўтказиш учун барча зарур воситалар меҳмонхонанинг ўзида ва атрофида мавжуд: аъло сифатли майдонлар, қумли соҳил, тренажёр заллари, бассейн. Россиянинг “Зенит” ва “Локомотив”, Украинанинг “Металлист” клублари БААга ташриф буюришганда айнан “Жебел Али”ни танлашлари ҳам бежиз эмас. Бу сафар эса Даниянинг “Брондбю”, Москванинг “Динамо”, Екатерингбургнинг “Урал”, Қозоғистоннинг “Астана” клублари қўшниларимиз бўлишди.

Режаларга келсак, асосий мақсад жисмоний ҳолатни меъёрга келтириш ва жамоавий ўйинни шакллантириш эди. Маълумки ўтган мавсум якунланиши билан асосий таркибнинг деярли ярми клубни тарк этди. Шу боис ҳам биз янги таклиф этилган футболчилар билан жамоанинг янги ўзагини ташкил этишимиз талаб қилинарди. Жисмоний машғулотлар кўнгилдагидек ўтди. Кунига 2 маҳалдан шуғулландик, тренажёрлар ёрдамида мушакларга куч бердик, соҳилдаги қумликда сакраш машқларини ўтказдик, бассейн эса организм тикланишига ёрдам берди. Жамоавий ўйинга келсак, бу борада хали яна ишлашимиз керак. Дубайда барча футболчиларга бир хилда имкон бердик. Навбатдаги йиғинда эса асосий таркибни шакллантиришга урғу берамиз.

- Ўтказилган ўртоқлик учрашувларига қисқача таъриф бериб ўтсангиз...

- Аввало шуни таъкидлаш керак, бу ўйинлар учун алоҳида тайёргарлик кўрмадик. Яъни ўйин кунлари ҳам машғулотларни тўхтатмадик, эрталаб тайёргарлик ўтказган ҳолда тушдан кейин ўйин учун майдонга тушдик. Жисмоний юклама остида футболчилар ҳолатини текшириш биз учун муҳим эди, шунга амал қилдик. Рақиблар орасида кучсизи йўқ эди, уларнинг уччови ҳам Россия премьер лигаси вакиллари ҳисобланишади. Шунга қарамай йигитлар улар билан муносиб баҳс олиб боришди. Юқорида айтганимдек, бу учрашувларда барча футболчиларга имкон бердик, хатто академиямиздан энди сафимизга қўшилган Жавлон Мирабдуллаев, Миржамол Қосимов ва Забихилло Ўринбоевга ҳам. “Спартак” билан бўлган сўнгги ўйинмизда пенальтини айнан Забихилло ишлади.

- Украиналик марказий ҳимоячи Сергей Симоненко қандай таассурот қолдирди?
- Яхши. Лекин легионер футболчилар билан шартнома тузишга шошилмаймиз. Уларни хар тарафлама ўрганишимиз лозим. Симоненкони Туркия йиғинида ҳам обдон ўрганамиз, у ерда ҳам ўзини кўрсатса, кейин шартнома музокарасини бошлаймиз.

- Туркия йиғини доирасидаги ўйинларда рақиблар аниқми?
- Ҳа. Жами 6та назорат ўйини ўтказамиз. Футболчилар майдонда кўпроқ харакат қилишлари учун 2 таркиб билан кунига 2 тадан ўйин ўтказишни ҳам режалаштирганмиз. Рақибларга келсак, уларнинг бештаси Европа клублари: 6 февраль куни Польшанинг “Ягеллония”, 9-да Болгариянинг 2 клуби “Банско” ва “Локомотив”, 13-да Белоруссиянинг “Торпедо” ва Украинанинг “Ильичевец” жамоалари билан майдонга тушамиз. Ниҳоят, йиғинни қўшниларимиз – Қарағанданинг “Шахтёр” клубига қарши ўйин билан якунлаймиз.

- Туркия йиғинига ҳам Дубайдаги таркиб борадими ёки ўзгаришлар бўладими?
- Ўзгаришлар бўлади. Жароҳати туфайли БАА йиғинига бора олмаган Сардор Собирхўжаев сафимизга қўшилади. Шунингдек ёшлар таркибидан яна 2 ҳимоячи – Хасан Асқаров ва Камронбей Кападзени синаб кўришни режалаштирганмиз. Жаҳонгир Жиянмуродов, Ориф Мамажонов ва Алишер Шоғуломов бу сафар Тошкентда қолишади.

- Туркиядан кейинги режалар қандай бўлади?
- 17 февраль куни Тошкентга қайтамиз ва футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. Биз эса мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда ОЧЛ учун якуний рўйҳатни ОФК қароргоҳига жўнатамиз. 22 февраль куни эса жорий йилги илк расмий учрашувимизни ўтказиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетамиз.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика