UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Икарди можароси давом этади. Мауро "Интер" қайдномасига киритилмади  2 12:05"Челси", "Ливерпуль" ва "Ювентус" Тюрам ўғлига қизиқиб қолди  1 11:44Тебас: "Месси - ЛаЛига рамзи"  19 11:29Осиё футболи. Уммон терма жамоасига янги мураббий тайинланди  4 11:10Облак: "Атлетико" учун ҳали вазифа бажарилгани йўқ"  21 10:50Гвардиола: "Мен - VARнинг ишқибозиман"  23 10:42Флорентино Перес ва Сантьяго Солари икки соат дилдан суҳбат қуришди  19 10:30“Бухоро” яна Тошкентда йиғилди  7 10:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 09:53Olamsport: Истомин АҚШдаги турнирда иккинчи давра ўйинини ўтказди, ўзбек дербисида Ҳумоюн ғолиб ва бошқа хабарлар  0 09:40Карикатура: “Ювентус”да яна ўхшамаяпти   26 09:25Кьеллини: “Туринда боримизни берамиз”   33 09:20“Бухоро” Раҳматулло Бердимуродов билан хайрлашди  11 09:12Криштиану Роналду: “Менда Чемпионлар лигасининг бешта соврини бор, “Атлетико”да эса ноль”   63 09:05“Ювентус” 0:2 ҳисобида ютқазган вақтида ҳеч қачон еврокубокларнинг кейинги босқичига чиқа олмаган   24

Миржалол Қосимов: "Аввалига ўзимизга ўзимиз муаммо яратдик ва.." Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Аввалига ўзимизга ўзимиз муаммо яратдик ва.."

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

Миржалол Қосимов: - Тўғрисини айтсам, жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Русларда бир гап борку: "Аввал ўзимизга муаммо яратамиз ва кейин уни қаҳрамонларча тўғрилаймиз". Бугун ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Футболчилардан миннатдорман. Улар барча кўрсатмаларни яхши бажаришди ва учрашув боришида турли хил ҳолатларда ўзларини йўқотиб қўйишмади. Рақиб ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириш мумкин. Бу жамоа мунтазам ОФК кубогида ўйнайди ва футболчиларида халқаро тажриба етарлича. Бизда эса Дубайдаги йиғинда ҳам ҳали тўлиқ бир жамоа тўпланмаганди. Шунга қарамай футболчилар қисқа вақт ичида бир жамоага айланиб, дастлабки ўйинда яхши ҳаракат қилишди.

Ўйинга бурилиш ясаган захира? Очиғи, ҳисоб 2:1га ўзгаргач иккита ҳужумчи орқали вазиятни яхшилашга қарор қилдим. Нима дедим?  Бу орқали рақиб ҳимоясига босимни кучайтириб, уларни издан чиқаришни кўзлагандик. Майдонга тушган футболчилар кўрсатмаларни аъло даражада уддалашди. Кўпроқ ҳужумга ўтиш ва иккинчи қаватда имкониятни излашни таъкидлагандим. Юқори босим натижасида ўйланган натижага эришганимиздан хурсандман.

Келаси учрашувгача вақт кам. Аммо эртага мазкур ўйинни чуқур таҳлил қилиб, қаерда нималарда хато қилганимизни муҳокама қиламиз ва шундан сўнг хулоса чиқарамиз.

Февраль ойи бўлгани туфайли ҳеч бир футболчининг жисмоний ҳолати 100% бўлмайди. Футболчилар ўйиндан-ўйинга ўз формаларини тиклаб боришади.

Ўтказиб юборилган голларда ким айбдор? Тўғриси, ҳимоя ёки дарвозабон гарданига оғдармаган бўлардим. Бу ерда бутун жамоа консентрацияни йўқотгани қимматга тушди. Бундай баҳсларда тезкор гол ўтказиб юбориш ярамайди. Аммо шунга қарамасдан жамоа ўзида куч топа олди.

Легионерлар? Костич балки келаси учрашувда майдонга тушиши мумкин. Аммо бу ҳали номаълум. Марко Зочевич эса жароҳат олган ва у ўйинни ўтказиб юборади. Санъат Шиховни жароҳат безовта қилгани учун алмаштирдик. Энди унинг ҳолати билан танишамиз.

Жасур Ҳасанов кўплаб халқаро мусобақаларда ўйнаган ва бу борада етарлича тажрибага эга. Бугун у майдонда ҳақиқий етакчига айланди ва жамоани ўз ортидан эргаштира олди. АГМКдаги кўплаб футболчилар учун мазкур ўйин илк халқаро учрашувга айланди. Лекин улар қийин паллада тактик жиҳатдан ниҳоятда ақлли ўйнашди.


Голни бош ёки оёқ билан уришнинг фарқи йўқ. Муҳими, гол уриш. Мухлислар ҳам стадионга гол кўриш учун келишади. Уни оёқ билан урадими ёки бош билан аҳамияти йўқ. Менга ҳам шундай. Менга оёқ билан гол урмаганимиздан кўра, кўп голларни урганимиз ёқди. Бош билан гол уриш ҳам бир санъат аслида.

Келаси баҳсда ҳам асосий урғуни тактик ўйинга қаратамиз. Бошқа иложи йўқ. Ўйинга қадар жуда оз вақт қолган. Ва жамоа эндигина йиғилди. Ҳозирча фақат тактик ўйин орқали натижага эришиш мумкин. Футболчилар эса айнан тактик кўрсатмаларни тўлиқ бажара олишларини бугун исботлашди. 

Ғалаба билан барча ўзбек футболи мухлисларини табриклайман.

Рейтинг: +94   

Фикрлар

+10   
12 фев 18:51:56
Bahodirhon
ГАЛАБА МУБОРАК БУЛСИН НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИ НОМИДАН

+8   
12 фев 18:54:35
Hayotiy hikoyalar
Mirjalol Qosimov. "Mirjamol bolam o'ynab bo"ldinmi.endi ke o'rninga haqiqiy futbolchi tushaq qolsin8".
+6   
12 фев 19:16:14
FC OLMALIQ
Qosimovga va AGMK futbolchilariga rahmat! AGMK tarixida 1 ta matchda faqat O‘zbekistonliklarlar o‘ynamgan edi. Bugun esa o‘zimizning qora ko‘zlar natija ko‘rsatishdi. Olg‘a Olmaliq OKMK konchilar!!!!
+6   
12 фев 19:10:28
Абдуллох
Ҳали бу АГМК Миржалол билан суппер лигада анча мунча жамоаларни мазасини қочиради.Кейинги ўйинларда омад.
+6   
12 фев 18:58:42
Ҳақиқат
Жасур Ҳасанов Машъал, Бунёдкор, Локомотив, Насаф таркибларида ОЧЛнинг гуруҳ ўйинларида майдонга тушган, ҳатто, ҳозирги мураббийи Қосимов билан бирга майдонда тўп сурган. Энди АГМК билан ҳам гуруҳ ўйинларида ўйнасин шу йигит!
+6   
12 фев 18:53:51
Ulugbekk1
Кейнги сафар углизни заменга куйин асосий таркибда тортмайди у бола
Замен килдиз уйин очилди да
+6   
12 фев 18:52:21
Chelsea N1
Paxtakor va AGMK jamolariga g'alaba muborak Jasur Hasanovga alohida tabrik
+5   
12 фев 19:11:29
VamosReal
Jasur Xasanov bir paytlar Navbaxordagi uyinini eslab yubordi ! Molodets
+5   
12 фев 19:05:05
Real-Yuve-chelsea
Qosimovga qoyil tarkib kuchli emas
+5   
12 фев 18:57:18
Ibroximov Ibroxim
Tojikiston jamoasiyam yomon kamanda emas ekan yaxwi oynadi sal qoldi yutib qoyiwiga
+4   
12 фев 20:16:37
Охун Хофиз
Қосимов қисқа вақт ичида ўз тактикасини жамоага сингдира олибди ўйин давомида бу куринди АГМК кейинги баҳсларда омад ёр булсин,
"НАСАФ" мухлиси.
+4   
12 фев 19:06:47
Hayotiy hikoyalar
Ulugbekk1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хазл булса хам Хакикатни ёзибсиз лекин
Nabarot. Haqiqatni hazl qilib yozdim(((
+4   
12 фев 19:00:11
SHUKUR UZB
Dostonbek surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu tarkibingiz bn uzoqga borolmaysiz janob qosimov
Sharoitga qarab oyinchilani yegdi
+4   
12 фев 18:56:00
Маьруф Абдуллаев
Уйингох тула булса уйинчиларда хам шижоат гайрат ортади доим уйингохларимиз мухлислар бн тулиб тошсин агмк га хам пахтакорга хам келгуси уйинларда омад тилайман биз члда купрок уринга лойикмиз жамоаларимиз чл да узокрокка боришини тилаб коламиз олга узбегим жамоалари!!!!!!!
+4   
12 фев 18:55:26
18-Сектор АНД
Рахмат Миржалол Қосимов рост гапни айтибсиз Русларда бир гап борку: "Аввал ўзимизга муаммо яратамиз ва кейин уни қаҳрамонларча тўғрилаймиз". Бугун ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг