UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09"Тоттенхэм" "Аталанта" ўйинчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 14:51Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" ўйини Яйпанда бўлиб ўтади  2 14:11"Тоттенхэм" ҳимоячиси Алдервейрелд Қатар клубига ўтишга яқин  0 13:47Гризманн "Ювентус"да Роналдунинг ўрнини эгаллаши мумкин  1 13:23"Манчестер Юнайтед"нинг энг қиммат харидлари (топ-10)  9 13:00"Аталанта" Демирал учун 25 миллион евро таклиф қилишга тайёр  0 12:37Пеллегрини "Рома" билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказмоқда  0 12:13Ла Лига клуби "Порту" ўйинчисини ижарага олди  0 11:48Патрик ван Анхолт "Галатасарой" билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди  0 11:25Пьянич "Ювентус"га қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  3 11:05Олимпиада. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки ва онлайн натижаларни кузатиб боринг  69 11:01Одриосола "Милан"нинг қизиқишига қарамай, "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  1 10:38Рибери фаолиятини "Сампдория"да давом эттириши мумкин  3 10:1637 ёшли Пандев яна бир мавсумни "Женоа"да ўтказади  9 09:51Валерий Карпин ва унинг штаби Россия терма жамоасида қанча маош олиши аниқ бўлди  22

Милан Митрович: "Сўғдиёна"нинг натижалари ва ўйини Улуғбек Бақоевнинг қандай мураббийлигини айтиб турибди" Янгиликлар

Милан Митрович: "Сўғдиёна"нинг натижалари ва ўйини Улуғбек Бақоевнинг қандай мураббийлигини айтиб турибди"

Бугун сайтимизда Суперлига 10-турнинг лауреатлари эълон қилинди.

"Сўғдиёна" "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашида меҳмонлар посбони Милан Митровичнинг хизмати катта бўлди, дея оламиз. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, Милан Митрович 10-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Биз эса бу борада сербиялик дарвозабоннинг фикрлари билан қизиқдик.

- Учрашувдан олдин "Пахтакор"нинг имкониятлари юқори баҳоланди. Чунки "Сўғдиёна" сўнгги йилларда Тошкентдан очкосиз қайтаётганди. Жамоа буни қандай қилиб уддасидан чиқа олди?

- "Пахтакор"га қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Уйдами ёки сафардами бунинг аҳамияти йўқ. Рақиб доим кучлилигича қолади. Терма жамоа ўйинлари сабаб юзага келган танаффус фойдали бўлди, дейишим мумкин. Агарда танаффус бўлмаганида билмадим, қандай натижа қайд этиларди. Асосий мақсадимиз ютқазмаслик эди. "Пахтакор" билан оддий эмас, марказий ўйин бўлди. Мағлубиятдан бошқа ҳар қандай натижа қониқтирарди. Шу орқали биз кучли учликдаги ўрнимизни сақлаб қолардик. 

- Сайтимиз орқали турнинг энг яхши дарвозабони, деб эътироф этилдингиз. Агар кузатган бўлсангиз бу турда яна қайси дарвозабонларнинг ҳаракатлари маъқул келди?

- Ҳа, буни кўрдим. Бундай эътирофдан ҳар қандай футболчи хурсанд бўлади ва борини бериб ўйнайди. Мен жамоадошларим сингари максимал даражада кучимни сарфладим. Ўзбекистонда яхши дарвозабонлар бор. Буни олдин ҳам айтганман. Лекин ҳозирда бирор дарвозабонни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Чунки ҳар бир кипер ўзига хос ҳусусиятга ва услубга эга, ўзининг устун томонлари бўлади. 

- Драган Черан ва Эрен Дердийокнинг майдонга тушмагани "Сўғдиёна"нинг ишини енгиллаштирдими?

- Албатта қайсидир маънода бироз осонроқ бўлди. Лекин яна қайтараман "Пахтакор" таркибида энг яхши ўйинчиси ёки тўпурари тушмаган тақдирда ҳам ҳурматга лойиқ жамоа бўлиб қолаверади. 

- Улуғбек Бақоевни матбуот анжуманларида кўп гапирмаслигига, иши билан барчасини исботлашига гувоҳ бўламиз. Ушбу мураббий жамоанинг ичида қандай? Принципиал ўйинлардан олдин қандай сўзларни топиб гапиради?

- Ўйин давомида белгиланган ҳудудда ўз кўрсатмаларини бериб туради. Мураббий сўзларни беҳуда сарфлашни истамайди. Улуғбек Бақоевнинг ҳаракатлари ва жамоанинг натижалари унинг қандай мураббий эканлигини кўрсатиб турибди. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+5   
21 июн 20:01:59
Кукон 1912-Челси
Боқоевни ёшлигида бизи Қўқонга 6 та уриб кетганидан бери яхши биламан.Ўшандан бери бирорта футболчи 6 та гол киритмаган назаримда.
+1   
21 июн 21:55:42
Neftchi va Vodiy jamoalari muxlisi
Shu bolani mahalliylashtirish kerak
+1   
21 июн 18:33:34
Ruslan
Кўп вақт чўзвоссан Милан.
   
21 июн 19:44:27
Абдугаффар Абдуллаев
Роса қўрқудиларинг ааа яхши ҳам Пахтакор ёшлари тушди.
-3   
21 июн 21:00:40
Ilhomjon
Menimcha gap baqoyevda emas suğdionani homisi qoganlarga nispatan yahshi
-3   
21 июн 20:13:51
Zorman
Zor murabiymas U Baqoyev
-3   
21 июн 18:48:30
Qunduz amaki 0717
Боқоевни қанақа мураббийлигини йилни охирида биламиз ҳали бахо беришга эрта ишларига омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика