UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Рома" Сердар Азмунга қизиқмоқда, "Байер" эса футболчи учун 18 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:02Почеттино ПСЖ билан шартномани узайтирганидан сўнг нималар деди?  0 08:41Пьянич "Барселона"дан кетишга яқин  2 08:20"Реал" юлдузлари машғулотларни бошлашди  1 07:52"Боруссия Д" янги либосини ўзгача тарзда тақдим этди  0 07:30Олимпиада. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки ва онлайн натижаларни кузатиб боринг  1 07:12"Челси" ва "Ювентус" МЮнинг собиқ дарвозабонига қизиқмоқда  6 02:41"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда?  3 01:49Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 01:28"Масхарабозлар!". "Барселона"нинг янги либослари кескин танқидга учрамоқда  20 01:10Фото биздан, изоҳ сиздан!  6 00:55Каземиро 5-рақамни танлади  7 00:35Назорат ўйини. "Атлетико" пенальтилар сериясида ғалабага эришди  0 00:19Россия Премьер-лигаси бошланди! Дастлабки ўйинда Карпиннинг "Ростов"и мағлуб бўлди  2 00:15Погба МЮнинг таклифига кўнмади  1

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.





"Яхши ўйин бўлди, биринчи таймни яхши бошладик. Биринчи тайм охирида гол ўтказиб юборганимиз ўйинмиз йўналишини бироз ўзгартириб юборди. Мағлубиятга учрадик, аммо ўйинчилар қўйилган вазифаларни бажаришди", - деди Секейра.

- "Локомотив" бу мавсум ўз майдонида сафардагидан камроқ очко олганини кўриш мумкин. Гап стадиондами?

- Уйдаги ўйинларда унча омадимиз келмаяпти. Яхши ўйнаяпмиз, аммо ғалабага эриша олмаяпмиз.

- "Локомотив" қишда кўплаб яхши даражадаги футболчилар олиб келинганди ва клуб олдига чемпионлик вазифаси қўйилганди. 10та тур ортда қолди ва натижа яхши эмас. Ёзда ҳам катта ўзгаришлар бўладими?

- Ҳозирдан бир нарса дейишим қийин. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Барчасини вақт кўрсатади. Мен футболчиларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпман.

- "Локомотив"да қайсидир позиция оқсагандек туюлмаяптими?

- Йўқ, бугун бундай нарса кўрмадим. Яхши ҳужумлар қилдик, менимча "Қўқон-1912" дарвозабони энг яхши бўлди. У икки марта ажойиб сейвлар намойиш этди.

- Ўзбекистон чемпионатида сафарда ўйнайдиган жамоалар кўпинча вақт чўзишади. Фаол ўйин вақтининг камлиги қанчалик таъсир қилади?

- Тўғри айтдингиз, бундай ҳолат футболда учраб туради. Иккинчи таймда бу нарса кўпроқ бўлмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда академиялар яратиш керак. Футбол шаҳарчаси яратиш керак ва ёш футболчиларни тарбиялаш керак.

- "Локомотив"нинг ўзида ҳам академия йўқ, бу борада раҳбарият қандайдир иш олиб бораяптими?

- Ҳа, лойиҳа тайёр. Тез орада қурилиши бошланиб қолса керак.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+2   
21 июн 02:04:02
Hoffen Motorol
Bebeto 81 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Академия деб жонга тегишди,Кани Сурия ва Ирокда академия борми?????
Корея ва Японияда бор.
+2   
21 июн 00:02:18
Jamshid Rakhmonov
Академия бўлмаса 1 тийин!
+1   
21 июн 01:55:34
Муродов
Barca&Liver&Yuve фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Башарасидан Шокосим акага ухшаркан. Португалияга ишлагани бориб исми шарифини узгартириб келган узбеклардан шекилли.
Мен нимагадир Азим Ахмедовга ухшатаман
+1   
20 июн 23:57:22
Haqiqat_2
Bebeto 81 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Академия деб жонга тегишди,Кани Сурия ва Ирокда академия борми?????
Уларда Ватан туйғуси бор!!!!!!!!!!
+1   
20 июн 23:34:05
Azamat Muhammadiyev
lokoni o'yini yoqdi, yevropacha o'ynashga harakat qildi, lek sifat yetishmadi.
+1   
20 июн 23:32:49
⚽️FANAT M-YU⚽️
Agar loko akademiya ochib o‘z tarbiyalanuvchilari bilan o‘ynab yahshi iqtidodlarni chiqarishni boshlasa men loko muhlisiga aylanaman va bironta o‘yinini qoldirmasdan ko‘raman stadiondan
   
21 июн 18:01:21
shoqosim
Barca&Liver&Yuve фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Башарасидан Шокосим акага ухшаркан. Португалияга ишлагани бориб исми шарифини узгартириб келган узбеклардан шекилли.
Qaysi Shoqosim akaga uxshaydi.
   
21 июн 09:52:22
Buyuk millat
⚽️FANAT M-YU⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar loko akademiya ochib o‘z tarbiyalanuvchilari bilan o‘ynab yahshi iqtidodlarni chiqarishni boshlasa men loko muhlisiga aylanaman va bironta o‘yinini qoldirmasdan ko‘raman stadiondan
Komil Yormatov
   
21 июн 05:23:50
Азим Исмаилов
Локомотив хам ойликларни элон килса,бунга хам жавоб бериб юборишади...
   
20 июн 23:56:49
Barca&Liver&Yuve
Башарасидан Шокосим акага ухшаркан. Португалияга ишлагани бориб исми шарифини узгартириб келган узбеклардан шекилли.
   
20 июн 23:36:31
S.Erkaboyev
Uzbekistonga puli yuq talant bollarni ham akademiyaga oletgan homiylar kerak
Seleksionerlar joylarda haqiqiy talant bollarni topib akademiyaga op kelish kerak buning uchun haqiqiy murabbiy bulish kerak bu bizda Uzbda yoooooq afsuski
   
20 июн 23:33:16
Mirshod buxara
Bu gapni sendan kattalar ham aytgan Sikeyra)))
-1   
20 июн 23:48:06
jahongir_6363
Академия очилган тақдирдаям фалончини ўғли писмадончини нававралари қабул қилинади..
-1   
20 июн 23:45:32
Aziz N
Akademiya ochganing bilan korrupsiya bosib yotsa bu akademiyadan nima foyda
-2   
20 июн 23:53:22
Bebeto 81
Академия деб жонга тегишди,Кани Сурия ва Ирокда академия борми?????
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика