UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6

“Металлург”: Назорат учрашувида “Бунёдкор” мағлубиятга учратилди Янгиликлар

“Металлург”: Назорат учрашувида “Бунёдкор” мағлубиятга учратилди

Жанубий Корея – Ўзбекистон терма жамоаларининг жаҳон чемпионати саралаш ўйини муносабати билан миллий чемпионатимизда юзага келган бўшлиқни тўлдириш мақсадида кеча Бекободнинг “Металлург” жамоаси пойтахтда “Бунёдкор”га қарши назорат учрашувини ўтказди.

“Бунёдкор” футбол академияси майдонида бўлиб ўтган мазкур учрашувда бекободликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ташаббусни ўз қўлига олган “Металлург” футболчилари биринчи таймнинг ўзида мезбонлар дарвозасига иккита гол киритишга муваффақ бўлишди. Даставвал, ўнг қанотда ўйин қоидаси бузилгач, жарима зарбасини Дилмурод Каримов амалга оширди. У тўпни дарвозанинг олис бурчаги яқинига етказиб берди ва ҳимоячилар таъқибисиз қолган Дониёр Одилов ҳисобни очди. Тайм тугашига яқинроқ эса Давронбек Каримқуловнинг чап қанотдан уюштирган дриблинги “Бунёдкор” ҳимоячилари учун кутилмаган ҳол бўлди. Икки ўйинчи орасидан бемалол ўтиб кетган Каримқулов Муроджон Зуҳуров билан яккама якка чиқди ва ҳисобни 2:0 ҳа етказди. Мезбонлар таркибидаги Шаҳзодбек Нурматов, Минори Сато, Баҳодир Насимовларнинг вазиятни ўнглашга бўлган уринишлари эса самара бермади.

Иккинчи таймда ҳар иккала жамоа мураббийлари таркибларни деярли тўлиқ алмаштиришди. Ўз навбатида мухлислар бу таймда ҳам дарвозаларга иккита тўп киритилишига шоҳид бўлишди. Аввалига мезбонлар ҳисобдаги фарқни қисқартиришган бўлишса, тайм ўрталарида Намозов – Абдуллаев – Шотурсунов комбинацияси Фаррухнинг бўш қолдирилган дарвозага гол киритиши билан якунланди – 3:1.

 

“Бунёдкор” – “Металлург” – 1:3 (0:2). 11.11.2016 йил. “Бунёдкор” академияси майдони.

Голлар:
0:1 – Дониёр Одилов (18), 0:2 – Давронбек Каримқулов (37), 1:3 – Фаррух Шотурсунов (75).

“Металлург”: Зафар Сафоев (Суҳробжон Султонов), Давронбек Каримқулов (Шерзод Жалилов), Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Мирғиёс Сулаймонов, Жаҳонгир Абдумўминов (Фарҳод Намозов), Муроджон Тошматов (Эргаш Исмоилов), Жавоҳир Эсонқулов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Аюбхон Нўъмонов (Улуғбек Худойбердиев), Дилмурод Каримов (Фаррух Шотурсунов), Зоҳид Абдуллаев (Жасур Аҳмедов).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика