UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Одил Аҳмедов: "Шомуродовнинг келажакда "Реал" ва "Барселона"да ўйнаши мумкинлигига ишонаман"  8 16:04Карикатура: Таремининг "Челси" дарвозасига киритган тўпи ЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг чиройли гол деб топилди  3 15:56Эшитдик-да! Ихтиёр Тошпўлатов "Турон" сафига қўшилди  4 15:35"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..."  52 15:34Баҳодир Аҳмедов: "Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"  4 15:28Ҳакам Куйперс августда фаолиятини якунлайди. У Евро-2020 финалида ишлаганди  0 15:02Расмий хабар. Боян Матич "Пахтакор" билан шартнома тузди  38 15:00"Челси"нинг янги мавсум учун сафар либоси билан танишинг  5 14:35Лаутаро Мартинес "Арсенал"га ўтмайди, унинг мақсади фақатгина Ла Лига клублари  2 14:11"Манчестер Сити" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  6 13:47"У бўрига айланмоқда". Hamid Sahari Шомуродовнинг "Рома"га ўтишига атаб карикатура чизди  30 13:28Йович: "Мен тасодифан "Реал"га тушиб қолмадим"  0 13:11Футзал. Ўзбекистон Эронга бешта гол уриб мағлубиятга учради  37 13:09"Насаф" Баҳром Абдураҳимов ва сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бозоров билан шартнома узайтирилди  27 13:00"Реал" Карвахаль билан шартномани 2024 йилга қадар узайтирди  2

Суперлига. "Металлург" уч йиллик танаффусдан кейин ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди. Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" уч йиллик танаффусдан кейин ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди.

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Металлург" ва "Насаф" ўртасидаги қолдирилган учрашув якунланди.

Металлург

Зоҳид Абдуллаев - 45', Саламат Қутибоев - 87'

Суперлига. 9-тур

23/06/2021, 20:00

1
:
2
Тугади

Насаф

Шоҳмалик Комилов - 63'

45'
90'
45'  Зоҳид Абдуллаев
46'  Саламат Қутибоев
54'  Станислав Андреев (Одилбек Абдумажидов)
69'  Зоҳид Абдуллаев (Иван Нагаев)
71'  Аброр Тошқўзиев (Шаҳзодбек Нурматов)
87'  Саламат Қутибоев
53'  Шокир Йўлдошев
61'  Марко Станоевич (Муродбек Раҳматов)
61'  Шокир Йўлдошев (Сухроб Нуруллоев)
61'  Абубакр Ризо Турдалиев (Шоҳмалик Комилов)
63'  Шоҳмалик Комилов
81'  Шерзод Насруллаев (Ғолиб Ғайбуллаев)
81'  Ҳусайин Норчаев (Жўрабек Маннонов)
90'  Шоҳмалик Комилов


Coca-Cola Суперлига. 9-тур (қолдирилган ўйин)
23 июнь, чоршанба
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистент: Максим Нехочин
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шерзод Ражабов.


МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ 2:1 

Голлар: Зоҳид Абдуллаев 45+1', Саламат Қуттибоев 87' – Шоҳмалик Комилов 63'

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 8.Саламат Қуттибоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев (10.Шаҳзодбек Нурматов, 71), 15.Зоҳид Абдуллаев ( 11.Иван Нагаев, 69), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев (4. Одилбек Абдумажидов, 54), 48.Дилшод Раҳматуллаев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров.

Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 9.Маҳмуд Қудратиллаев, 25. Шахзоджон Неъматжонов, 36. Тўлқин Эргашев, 43. Даврон Анваров.

“Насаф”: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов, 14. Шокир Йўлдошев (20. Суҳроб Нуруллоев, 61), 19. Ҳусайн Норчаев (15. Жўрабек Маннонов, 81), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (5. Ғолиб Ғайбуллаев, 81), 70. Абубакр Ризо Турдалиев (50. Шоҳмалик Комилов, 61), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (6. Муродбек Раҳматов, 61), 92. Умарбек Эшмуродов.

Захира: 75. Шаҳзодбек Суюнов, 25. Муҳриддин Зоиров, 28. Сардор Саъдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Саламат Қуттибоев (46), Шокир Йўлдошев (53), Шоҳмалик Комилов (90+4).

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди!   "Металлург" уч йиллик танаффусдан кейин ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди.

90+4. Шоҳмалик Комилов тўпни қўли билан ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ГОООООООООООООООООООЛ!  Саламат Қуттибоев дарвозани ишғол қилиб, "Металлург"ни ҳисобда олдинша олиб чиқди – 2:1! 


84. Дамир Темировга тиббий ёрдам зарур бўлмоқда. 

81. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Насруллаев ўрнига Ғайбуллаев, Норчаев ўрнига Маннонов туширилди. 

77. Норчаев ўнг томондан марказ томон юрди, аммо Исматуллаевги тўпни олдирди. Шундан сўнг ўйин қоидасини ҳам бузди. 

76. Зарба!  "Насаф" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Нуруллоевнинг ажойиб узатмасидан кейин Норчаев аниқ зарба бера олмади. 

73. Тошпўлатовнинг узатмасидан сўнг Нагаев тўпни осмонга қараб тепди. 

72. Ҳакам ўйинни тўхтатиб турди. У ВАР билан алоқа ўрнатди. Давом этамиз.

71. "Металлург"да ўзгариш: Аброрбек Тошқўзиев ўрнига Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди. 

69. "Металлург"да алмаштириш: Зоҳид Абдуллаев ўрнига Иван Нагаев ўйинни давом эттиради. 

68. Норчаевнинг узатмасидан сўен Ойбек Бозоров марказда тўпни тўхтата олмади. 

66. "Насаф" яна олдинга бормоқда, жамоа кейинги тўпни киритишга жиддий киришди. 

63. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Бозоровнинг қулай пасини захирадан тушган Шоҳмалик Комилов голга айлантирди – 1:1! 


61. "Насаф"да 3 та ўзгариш: Марко Станоевич ўрнига Муродбек Раҳматов, Абубакр Ризо Турдалиев ўрнига Шоҳмалик Комилов, Шокил Йўлдошев ўрнига Суҳроб Нуруллоев тушди. 

58. Жамоалар навбатма-навбат ҳужум уюштиришмоқда. 

54. "Металлург"да ўзгариш: Станислав Андреев ўрнига Одилбек Абдумажидов туширилди. 

53. Андреевни тўхтатиб қолган Шокил Йўлдошев огоҳлантирилди. 

50. Кетма-кет зарбалар!  Бозоровнинг узатмасидан сўнг Норчаев бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Станоевич эга чиқиб, у ҳам бош билан зарба берди, бу гал сал ноаниқ.  

46. Қуттибоев Насруллаевга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+1. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Станоевичнинг хатосидан сўнг Зоҳид Абдуллаев ҳисобни очди – 1:0! 


45+1. Зарбаааа!  Саламат Қуттибоевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди. 

43. Зарба!  Шерзод Насруллаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

40. Тожиев ўйин қоидасини бузди, "Насаф"да стандарт вазият. 

36. Қуттибоевнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига тегди. ВАР жим...

34. Тошқўзиевнинг ичкарига паси, Абдувоҳид Неъматов тўпни мушти билан уриб юборди.  

31.  "Насаф"нинг кетма-кет ҳужумлари ҳозирча самара бермаяпти.  

28. "Насаф" ҳужум бошлади. Бозоровнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

24. Дилшод Раҳматуллаев ҳуштакдан сўнг тўпни тепиб юборгани боис ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

20. Ғофурбековнинг узатмасидан кейин Тошқўзиев зарба беришга улгурмади. 

17. Шокир Йўлдошев рақиб жарима майдони ичида фаоллик кўрсатди, хавф ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.

16. "Насаф" бурчак тўпини ўйинга киритди, ҳозирча бу муваффақият келтирмади. 

15. Биздаги маълумотларга қараганда, тўп "Насаф" аъзосининг қўл билан ўйнаган ёки ўйнамаганлиги текшириляпти экан. 

14. Яна ВАРга мурожаат қилинмоқда. Энг қизиғи, нима текширилаётганини ҳакамлардан бошқа ҳеч ким билмайди. 

12. Тўп ҳужум қилаётган томон вакили – Тошпўлатовнинг қўлига тегиб қолди. 

12. Зарба!  Димир Темировнинг зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи.

11. Ойбек Бозоров ҳимояда тўпни ўзида сақлаб тура олмади, "аут". 

9. Шаҳзодбек Ғофурбеков тушунарсиз узатмани амалга оширди. 

8. Абубакр Ризо Турдалиев марказ томон пас узатди, Лобанов баланд сакраб тўпга эга чиқди.

5. Андреевнинг жаримадан амалга оширган узатмасидан кейин ичкарида Абдуллаев ва Неъматов тўқнашиб кетишди. 

3. ВАРда ниманидир кўришди, бош ҳакам ўйинни тўхтатиб, кутиб турди. 

2. Зарба!  Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият!  Қуттибоевнинг бош билан берган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, бурчак тўпи. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+32   
23 июн 21:58:44
JOKER 10
Саудияни ютишга қодир жамоани Металлург ютдими )))
+23   
23 июн 21:55:18
JOKER 10
Металлург осмондаги болаларни ерга тушуриб қўйди !!!
+18   
23 июн 19:39:56
footballfanat123
Nasaf_Karshi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Axmogsan axmog butun Uzbekiston tan berivorepdiku Nasafim ga
Бутун Узбекистон номидан гапирманг!
+17   
23 июн 21:57:14
JOKER 10
Ортиқча оворагарчилик қилиб ўтрми ОФК кубогини Металлургга бервориш керекан )))
+17   
23 июн 21:55:23
Zorman
Metllurgni galaba bilan tabriklayman. Nasafga sabr.
+16   
23 июн 22:01:13
Бахтийор Ашуров
Насаф............. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу метал командамас .факат Пахтакор га агмкга очко бериб ,вилоят камандаларига Карши тиришиб уйнаб ....хуллас ушада
Ким насафни ютса айбдорда.Нима сизлар ҳам,навбаҳорчилардан ўргандиларингми?
+16   
23 июн 21:57:56
Это не имеет значения!!!!
Ия МТЖга номизод мураббий еб қўйибдику. Торироғи Пахтакор-2 насапи асновасини ютиб қўйибди. Металург молодци. ))))
+16   
23 июн 21:50:57
Arsenal $$$
Бердиевни номзоди термажамога курсатилгандан кегн Рузикул хаяжонланиб кетти шекилли)))
+16   
23 июн 20:52:31
Zorman
Насаф............. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу метал командамас .факат Пахтакор га агмкга очко бериб ,вилоят камандаларига Карши тиришиб уйнаб ....хуллас ушада
Nas komandami oyini sotadigan buxoroga
+13   
23 июн 21:05:13
Это не имеет значения!!!!
Насапи иккта чала юздузчалари КАЛЛА қўйибдику. )))))
+11   
23 июн 22:37:26
Paxtakor........uz
Buyam kam!
+9   
23 июн 22:54:48
SURXON FAQAT G'ALABA
Карл тога фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
91007 0000 тел кил кутаман. Гаплашиб оламиз
Жигар асабни асранг, бу ердагиларни аксарияти клавиатура полвонлар ёки эмчакдан энди чиккан тирраки болакайлар. Ёш болага нима дейсиз энди, огзига келганини валдирайдида
+9   
23 июн 22:07:52
Azamat Muhammadiyev
mettallurg muhlislarini tabriklaymiz. nasafni rosa o'rganishibdi, nasaf yoshlarini hurmat qilib o'ynashdi,. ikkala komandada ham evroklass kuzatildi. nasafga bu maglubiyat juda foydali, jamoa shunday kuchayadi, chempionatda manashunaqa raqobatni kuchaytirsak, korupsiyani yo'qotsak garantiya futbolimiz kuchayadi.
+7   
23 июн 22:04:24
Uchqunbek
Бугун намунча Насафга Каршилар бунча куп. Ичларинг корайиб кетибдику а. Бир Кун ютсак бир Кун ютказиш хам бор. Металлург молодец Халол ва тоза ютди. Табрикллаймиз кейинги уйинларинга хам ОМАД. Насаф чемпионат даги "Айрим" командага ухшамайди. Аллохга Шукур. Ичи коралар сизлар одам булмайсиз барибир
+7   
23 июн 21:24:14
el Nino
Lobanov bechara top bn kirib ketdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика