Мессининг "Ал Ҳилол"нинг 400 млнлик таклифига рози бўлиш эҳтимоллиги ортиб бормоқда (ESPN)
05 апр 2023 23:38
Янгиликлар
Мессининг "Ал Ҳилол"нинг 400 млнлик таклифига рози бўлиш эҳтимоллиги ортиб бормоқда (ESPN)
Ҳозирда Лео ушбу таклиф ҳақида ўйлаб кўрмоқда.
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби таклиф қилган йилига 400 млн евролик шартномасини қабул қилиш эҳтимоллиги ортиб бормоқда.
ESPN маълумотларига кўра, Месси ҳозирда ушбу таклиф ҳақида ўйламоқда. Лео бу таклифни ўтган ҳафтада қабул қилганига қарамасдан, дастлабки музокаралар ўтган йилнинг охиридаёқ бошланган. Ўша пайтда "Ал Ҳилол" вакиллари бу келишувнинг амалда иложи йўқлигини ҳис қилишган. Бироқ, вақт ўтиши билан бу келишувнинг амалга ошиш эҳтимоллиги ортиб борди ва ҳозирда 50/50 ни ташкил қилади.
Фикрлар