UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Интер" Суарес билан шартнома имзолаши мумкин  2 13:20Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади"  0 13:16Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз ЖЧ чорак финалида рингга кўтарилади, хоккей бўйича ЖЧ натижалари ва бошқа хабарлар  0 12:55ПСЖ Мбаппенинг ўрнини Бундеслигадаги форвард билан тўлдириши мумкин  1 12:50Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор"   0 12:34"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади  5 12:31АПЛ клуби скаути: "Холандни 70 минг еврога харид қилишимиз мумкин эди"  3 12:10Про Лига. Тўртта гол урилган "Янгиер" - "Хоразм" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:50Ислом Тўхтахўжаев: "Қизилқум"га келиб ўйин сотилиши ҳақида эшитдим" (Интервью)  6 11:46Про Лига. "Зомин" ва "Арал Самали" ўртасидаги жанговар дурангдан ГАЛЕРЕЯ  6 11:31“Сўғдиёна” охирги дақиқаларда пенальти тепиши керак эди. Россиялик ҳакам - Суперлига 8-турининг баҳсли вазиятлари ҳақида  28 11:27"Барселона" яна "Вулверхэмптон" ўйинчисига жиддий тарзда қизиқмоқда  1 11:16Диёр Мирзабоев: "Раҳбарият яратиб бераётган шароитлар учун ҳам ютмасак бўлмасди"  0 11:02Келаси мавсум Испания Суперкубогида қайси жамоалар ўйнаши маълум бўлди  6 10:41Гасперини "Милан"нинг Италия чемпионлигига лойиқ эканлигини айтди  1

Месси ФИФА талқини бўйича ҳам энг яхши футболчи деб топилиши керак(ми?) Янгиликлар

Месси ФИФА талқини бўйича ҳам энг яхши футболчи деб топилиши керак(ми?)

Душанба куни Цюрихда тантанали маросим бўлиб ўтади, унда ФИФА бир неча номинациялар бўйича йил мукофотларини топширади. Энг ҳаяжонлиси йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот саналади.

Мукофотга ким лойиқ?

ФИФАнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатига уч футболчи - Лионель Месси, Роберт Левандовски ва Муҳаммад Салоҳ киритилди. Асосий кураш аргентиналик ва польшалик ҳужумчилар ўртасида кечиши шубҳасиз. Кузда улар France Football журнали томонидан ўтказилган "Олтин тўп" мукофоти учун кураш олиб боришди. Журналистларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Месси биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Аргентиналик футболчига фаолиятидаги еттинчи "Олтин тўп"нинг тақдим этилиши мутахассислар ва мухлислар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Кўпчилик Левандовски мукофотга кўпроқ лойиқ эканлигига ишонган ва ФИФА томонидан ўтказиладиган маросимда унинг бош мукофотга лойиқ кўрилишига ишонишда давом этмоқда, аммо...


Мезонлар ва қоидалар қандай?

Муаммони тўлиқ англаш учун ФИФА расмий веб-сайтига кирамиз ва овоз бериш мезонлари ҳақида танишамиз. Муҳим жиҳати шундаки, мукофот 2021 йил доирасида эмас, балки мавсум доирасида – 2020 йил 8-октабрдан 2021 йил 7 августгача эришилган ютуқлар учун берилади. Аввалроқ ФИФА Европа мавсумининг анъанавий вақтини – июлдан июлгача қўллаган эди, бироқ пандемия бошланиши билан мавсум вақти вақтинча ўзгарди ва вазият ҳам бошқача кўриниш олди. Бир йил олдин Роберт Левандовски ишончли тарзда совринни қўлга киритган мавсумда (The Best FIFA Football Awards) ФИФА 2019 йилнинг июлидан 2020 йилнинг октябригача бўлган давр учун мукофотни тақдим этганди. Ҳозир ФИФА яна мавсум вақтига чирмашиб олди.

Бу эса шуни англатадики, Лионель Мессининг "ПСЖ"даги натижалари умуман инобатга олинмайди.

Янада аниқроқ тушунча берамиз. Мукофот нима учун тақдим этилади? ФИФА сайтига мурожаат қиламиз ва гувоҳи бўламиз: "Мукофот ўйинчининг натижалари ва унинг майдондаги ва ундан ташқаридаги умумий хатти-ҳаракатлари асосида берилади".

Давом этамиз. Овоз беришда кимлар иштирок этади? Овоз берувчилар тўрт гуруҳдан иборат: терма жамоаларнинг амалдаги мураббийлари, терма жамоаларнинг амалдаги сардорлари, журналист-экспертлар ҳамда ФИФА сайтидаги мухлислар. Тўртта ҳакамлар ҳайъати гуруҳининг ҳар бири бир хил овоз бериш имкониятига эга эканлиги кўрсатилган. Овоз беришда фақат битта чеклов мавжуд - жамоа сардорлари ўзлари учун овоз бера олмайдилар. Яъни, Роберт Левандовски ва Лионель Месси ўзларини кучли учликка кирита олмайди (ҳар бир ҳакамлар ҳайъати аъзоси ўйинчиларни учинчи ўриндан биринчи ўрингача тартибда овоз беради).


Совринни ким қўлга киритади?

Келинг, энг яхши уч финалчининг 2020 йил 8 октябрдан 2021 йил 7 августгача бўлган кўрсаткичларига назар солайлик.

Муҳаммад Салоҳ: "Ливерпуль" таркибида 51 ўйинда 31 гол ва 6 голли узатма, Миср термаси сафида 2 ўйинда 2 гол урган. Ушбу давр мобайнида 53 та ўйинда 0 та сариқ ва 0 та қизил карточка олган.

Роберт Левандовски: "Бавария" таркибида 40 ўйинда 48 гол ва 9 голли узатма, Бундеслига тўпурари, Польша сафида 10 ўйинда 8 гол ва 2 голли пас муаллифи, 50 ўйинда 5 сариқ ва 0 қизил карточка олган.

"Бавария" таркибида Германия чемпионлигини қўлга киритди, Польша терма жамоаси билан эса Евро-2020 гуруҳ босқичидан ўта олмади.

Лионель Месси: "Барселона" сафида 47 ўйинда 38 гол ва 14 голли узатма, Ла Лиганинг энг яхши тўпурари, Аргентина сафида 13 ўйинда 6 гол ва 5 голли узатма, Америка кубогининг энг яхши футболчиси (турнирнинг энг яхши тўпурарларидан бири), ушбу даврда 60 та ўйинда 6 та сариқ ва 1 та тўғридан-тўғри қизил карточка олган.

"Барселона" сафида Испания кубогини, Аргентина билан Америка кубогини қўлга киритди.

Кўриб турганингиздек, объектив равишда соврин Лионель Мессига берилиши керак. Асосий аргумент Америка кубоги бўлиб, ҳужумчи финалда ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Бироқ шуни унутмаслигимиз керакки, совринни ким қўлга киритишида овоз берувчиларнинг ўрни ҳам беқиёс. Келинг, натижа қандай бўлишини кузатамиз, бунинг учун сабр қилиш керак.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика