UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  112 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан Янгиликлар

"Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га қарши майдонга чиқади.

Мазкур баҳс Самарқанддаги  "Динамо" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан икки жамоада ҳам жиддий йўқотишлар борлигини биласиз. "Насаф"нинг етакчиси Марко Станоевич бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Биз бу борада финалдан олдин сербиялик ярим ҳимоячининг фикрларини тингладик. 


- Марко бугун жамоангиз учун жуда муҳим кун. Икки жамоа деярли бир хил ҳолатда. Шундай экан финалдан қандай ўйин кутяпсиз? Эхтиёткорлик асосий планда бўладими?

- Бугун қайсидир маънода футбол байрами, десам тўғри бўлади. Финаллар доим мухлислар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Кеча эса ишқибозлар учун ҳақиқий тантанали жараёнлар бўлиб ўтди. Бугун эса унинг давомини кўрамиз. Умид қиламанки, икки жамоа чиройли футбол кўрсатади. Натижа қандай бўлишини якунда кўрамиз.

-  "Пахтакор"да Драган Черан, "Насаф"да эса сиз иштирок эта олмайсиз. Икки дўст финални бирга томоша қиладими?

- Бундай масъулиятли паллада жамоанга ёрдам бера олмаслик жуда қийин. Майдон ташқарисида кузатиш ундан ҳам мураккаб. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўйинга рухсат беришига умид қилгандик. Чунки мавсумнинг сўнгги ўйини қолди. Лекин бундай бўлмади. Кўрамиз, Черан мендан узоқлашиб кетмаса, финални бирга томоша қиламиз (кулади).

-  "Насаф" учун мавсум ҳали тугамади. Шундай бўлсада, узоқ йўлни босиб ўтди. Суперлига, ОФК кубогидан қандай хулосалар юзага келди?

- Мавсум жуда қийин ўтди. Ўзимиз иштирок этган мусобақада ғолиб чиқиб мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Бугун бизда соврин ютиш учун охирги имконият қолган. 

- "Насаф" билан шартномангиз йил охирида тугайди. Кейинги режалаштирингиздан нималар ўрин олган?

- Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман. Жамоада қолишдан хурсанд  бўлардим. Бошқа таклифлар келиб тушмади.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика