UZ

Мбаппе ПСЖ билан шартномасини узайтирмоқчи эмас Янгиликлар

Мбаппе ПСЖ билан шартномасини узайтирмоқчи эмас

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе раҳбариятнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифига рад жавобини бермоқда.

"Telefoot" хабарига кўра, айни дамда футболчи келажаги борасида ўйламоқчи эмас ва бор эътиборини футболга қаратмоқчи. Бу пайтда эса ПСЖ форвард билан тезроқ шартнома имзолаб, уни "Реал"нинг эътиборидан олиб қочмоқчи.

Мбаппенинг айни дамдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 10 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
02 дек 19:53:20
Raul_Casillas
Yozgacham aylanadi bunaqa mavzula
   
02 дек 19:49:12
Fc.Neftchi Fergana
Самарқанднинг «Динамо» клубида испаниялик мураббий пайдо бўлиши мумкин. Бу борада Самарқанд вилоят ҳокимиятида музокара ўтказилган. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов испаниялик мутахассислар билан музокарадан сўнг клубга испаниялик мураббийлар иш бошлашига розилик билдирган.

БАА амири Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактумга тегишли «Al Maktoum» фонди Самарқандда футболни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирган. Фонд Мадриднинг «Реал» клуби билан ҳамкорликда Самарқанднинг «Динамо» клубига Испаниядан мураббий юбормоқчи. Қўшимчасига испаниялик мураббийнинг ярим маоши фонд томонидан тўлаб берилади.

«Al Maktoum» фонди вакиллари февраль ойида Самарқандга келишади. Улар ташриф чоғида «Динамо» бош жамоаси ва клуб академияси фаолияти билан танишади. Айнан мана шу ташриф вақтида қўшимча шартномалар имзоланиши мумкин. «Al Maktoum» фонди Самарқанднинг «Динамо» клубига титул ҳомий бўлиши ҳам истисно қилинмаяпти.
   
02 дек 19:47:37
REAL-barselona 11:1
Boshlandi qaysidir jurnalistni safsatasi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг