UZ

Сўнгги янгиликлар

Маттеус "Бавария"нинг асосий хатоси нима эканлигини айтди Янгиликлар

Маттеус "Бавария"нинг асосий хатоси нима эканлигини айтди

Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лотар Маттеус "Бавария"даги муаммолар ҳақида фикр билдирди.

"Замон ўзгаряпти, футбол янада тезлашди ва янги авлод асосий ролларни эгалламоқда. "Бавария"нинг жорий мавсумдан олдин йўл қўйган асосий хато - улар ҳеч нарсани ўзгартиришмади. Ковач сўнгги бир неча йилда ҳамма совринни ютганларни шуғуллантириши керак. Уларда ҳеч қандай мотивация йўқ. Кетма-кет 6 марта чемпион бўлганларни қандай қилиб рухлантириш мумкин? Гап уларда эмас, ҳаммаси психологияга боғлиқ.

Ковач хато қарорлар қабул қилгани бўлиши мумкин, аммо у тўғри хулоса чиқаради деб ўйлайман. У ўз футболчиларини кучлироқ қилиш учун тинимсиз ишлайдиган мураббийлардан бири. Клуб ва мухлислар қўллаб-қувватласа, Ковач "Бавария" билан яхши натижаларга эриша олади" - дейди Маттеус.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг