"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?
23 ноя 2024 17:42
Янгиликлар
"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?
Баҳс эфири пайтида "Зенит" ўрнига "Спартак" логотипи қўйилган, тур тақвими намойиш этилганда эса "қизил-оқлар" логоси 4 марта, "Динамо"ники эса 5 марта ишлатилган.
“Ҳурматли томошабинлар! Бугун РПЛ 16-турининг очилиш ўйини олдидан пудратчи ташкилот – трансляцияни лойиҳалаш бўйича ҳамкорнинг график станциясида дастурий носозлик юз берди. Шу сабабли, баъзи клуб эмблемалари эфирда нотўғри кўрсатилган.
Носозлик сабаби маълумотлар базасидан бир вақтнинг ўзида бир нечта архив файлларини очиш эди. Мазкур эпизод натижасида график оператори пудратчи томонидан эфирдаги ишдан четлаштирилди ва мутахассисларимиз кейинги кўрсатувларда тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Бўлиб ўтган вазият учун сиздан узр сўрайман”, — деб ёзди Матч ТВ бош продюсери Александр Ташчин ўзининг телеграм-каналида.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар