UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00А Серия. "Верона" - "Интер" 2:2  0 06:50АПЛ. "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" 0:3  0 06:45АПЛ. "Эвертон" - "Саутгемптон" 1:1  0 06:40АПЛ. "Борнмут" - "Тоттенхэм" 0:0  0 06:35Туркия Суперлигаси. "Бешикташ" - "Касимпаса" 3:2  0 05:14Olamsport: Боксчимизда янги шартнома, энг яхши боксчилари рейтинги ва бошқа хабарлар  0 02:54Испания. 26 зарба йўлланган ўйинда "Севилья" Бильбаода иродали ғалабага эришди  2 02:44Италия. "Интер" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  4 02:31Статистика: Фернандеш МЮнинг натижаларини қанчалик ўзгартирди?  6 02:17"Манчестер Юнайтед" - АПЛда кетма-кет тўрт ўйинда йирик ҳисобда ғалабага эришган илк жамоа  6 02:11Англия. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришди  29 00:48РПЛда "Рубин", А Серияда "Удинезе" ғалабага эришди  0 00:35АГМК жамоаларидан супер барқарорлик  3 00:29Испания. Тур марказий учрашуви асосий таркиблари маълум бўлди  0 00:13"Верона" - "Интер". Асосий таркиблар маълум  0

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак? Янгиликлар

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак?

Хабарингиз бор, "Паҳтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Турк нашри: Машарипов "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда, "Пахтакор" футболчи учун 2 миллион сўради

Ҳамюртимиз учун воқеалар   ривожининг кейинги босқичи ижобий кўриниш олса, унинг "Трабзонспор"даги фаолияти қандай кечиши мумкин? Машарипов турк чемпионати, Европа Чемпионлар Лигаси учун тайёрми?

Жалолиддин амплуа жиҳатидан чап қанот вингери ҳисобланади. Сўнгги йилларда Трабзон шаҳри жамоасининг ушбу позициясида Энтони Нвакаэме тўп тепиб келди. Турк матбуотида Машарипов ҳақида хабарлар тарқалгач, ҳамюртимиз айнан нигериялик футболчининг ўрнини эгаллаши ҳақида гапирила бошлади. Аммо клуб ўйинлари архивига назар солар экансиз, бу фикрларнинг мутлоқ хатолигига амин бўласиз.

Эътибор қилинг, Нвакаэме маҳсулдорлик бўйича жамоанинг иккинчи рақамли футболчиси ҳисобланади. Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 23 ўйин ўтказган 31 ёшли футболчи 10 гол, 6та самарали узатмага муаллифлик қилган. "Қора денгиз бўронлари" таркибида яна бир чап қанот ярим ҳимоячиси бор — нидерландиялик Билол Башачикоглу. Мазкур футболчи "Трабзонспор" сафига 2020 йилнинг 20 январида келиб қўшилди. Суперлига паузасига қадар 4та учрашувда, умумий ҳисобда 18 дақиқа майдонда ҳаракатланди, холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди ва турклар катта эҳтимол билан унинг ўрнига, Нвакаэме билан рақобат қилиши учун янги номзодларни излай бошлаган.

Демак, Машарипов "Трабзонспор" сафига бориб қўшилган тақдирда ҳам, нигериялик футболчи билан асосий таркиб учун жиддий тарзда рақобатлашишига тўғри келади. Клуб мутасаддиларининг мақсади ҳам шундан иборат — рақобатни ҳис қилмай қўйган Энтони учун яхши конкурент топиш. Зеро, рақобат бор жойдагина ўсиш бўлади.

Энтони Нвакаэме ким ўзи?

1989 йил Нигериянинг Лагос шаҳрида туғилган, бўйи 185 смли (чап қанотга ихтисослашган) ҳужумчи. Асосий зарбаларини ўнг оёғида йўллайди, жисмоний ҳолати яхши, техник ўйинчи, тезлиги ҳам ёмон эмас. Дания футболи тарбияланувчиси ҳисобланади, "Трабзонспор"га 2018 йилда 1,1 млн евро эвазига келиб қўшилган. Бунга қадар Руминия ва Исроил чемпионатларида тўп тепган. Турк клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Трансфермаркт" порталида 4 млн еврога баҳоланган. Қуйидаги лавҳада унинг майдондаги ҳаракатларига баҳо беришингиз мумкин.


Хуллас, осон бўлмаслиги аниқ. Аммо музокаралар муваффақиятли якунланса, бу Машарипов учун ҳам янги чақириқ бўлар эди. Сиз бу хусусда қандай фикрдасиз?

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+10   
01 июн 19:44:20
SURXON FAQAT G'ALABA
Нима дейиш мумкин, агар нигериялик уч марта хато килса, унга туртинчи имконият берилади, Жалол бир марта хато килса, захирага михланади, бу футболчига имконият бермаслик эмас, узбек футболчиларининг репутацияси хали мустахкам эмаслигида. Яна бир нарса, Жалол ракобатга урганмаган, яхшилаб уйлаб куриши керак, балки Россия варианти тузукрокдир, агар булса албатта
+8   
01 июн 21:12:09
KingLeo
Keling tan olaylik Nigeriyalik Jaloldan kuchli ekan
+7   
01 июн 19:42:43
Xorazm topchi
Машариповга осон болмас екан анча бакувват ва тезлиги юкори екан
+6   
01 июн 19:37:05
Trippier
Masharipov bilan bog'liq keyingi maqolada uning ehtimoliy yangi jamoasi tarkibidagi ehtimoliy raqiblariga qarshi ehtimoliy o'yinlardagi tayinlanishi kutilayotgan ehtimoliy hakamlar to'g'risida yozinglar
+5   
01 июн 23:38:42
Mamur94
Oldin bu transfer amalga oshsin keyin yozasan maqolangni. Axmoq.. Розиев
+4   
02 июн 01:41:08
Bebeto 81
Unutmaylik vatandoshlar Jaloliddin Xavini xam nazariga tushgan futbolchi,Xavini didiga xamma ham tugri kemidi
+4   
01 июн 23:30:21
ФАРРУХ-ШОМА
Trippier фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Masharipov bilan bog'liq keyingi maqolada uning ehtimoliy yangi jamoasi tarkibidagi ehtimoliy raqiblariga qarshi ehtimoliy o'yinlardagi tayinlanishi kutilayotgan ehtimoliy hakamlar to'g'risida yozinglar
Э ома синдирворибсиз фикрни койил
+4   
01 июн 22:33:48
Shakhzod Mamurov
Paxtakorda Jalolni õrniga Nasafdan kim kelarkin???
+4   
01 июн 20:34:31
London "CHELSEA"
Унчалик вау дийдиган футболист эмас. Спокойно ракобатлашса булади. Темболе Жалол ундан ёшрок.
Агар шу трансфер амалга ошса Узбек Футболи учун жуда фойдаси катта буларди
+3   
02 июн 05:11:03
DavrON€
Узини хурмат килган клуб таркибини факат кучайтириши керак. Пахтакор нимага эришди, факат узбекистон чемпиони, ургилдим. хеч булмаса осиёда бирор бир натижа курсатиши керак. У Бабани сиёсати эди сал куринган футболчини сотиш. Максад булмаса Арвеладзеларга миллион -миллион пул сарфлашга не хожат!
+3   
01 июн 23:31:27
WCW
Yuqoridagi videodan keyingi fikrim bizni Mashani bu qoravoy bilan raqobat qilishi qiyinoov
( Izox: fikr bildirishdan oldin videoni ko‘ringlar bu o‘yinchini driblingi ancha kuchli tezligi ham bizni oliy ligaga ham shunaqa o‘yinchilar kerak qayerdagi davri o‘tkan Derdiyokdan ham arzon aaancha foydali transfer)
+3   
01 июн 22:47:24
Mumin Mavlon
Avval o'tib olsin
+3   
01 июн 19:47:02
Red_Devil
koksal baba klubiga o'tadimi Masharipov
+2   
02 июн 01:41:00
Bebeto 81
Unutmaylik vatandoshlar Jaloliddin Xavini xam nazariga tushgan futbolchi,Xavini didiga xamma ham tugri kemidi
+2   
01 июн 20:51:25
Кахрамон Суюнов
Chempionat.asia sizlar ham shunday rolik tayyorlanglar huddi Ronaldu. Messi kabi zur uyinchidek kurinsiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг