

Championat.asia сайти маълумотига кўра, афсуски Жалолиддин Машарипов жароҳат туфайли Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Катта эҳтимол билан унинг ўрнига Русланбек Жиянов қайдномадан ўрин олади.
Маълумот учун, Машарипов январь ойида операция қилинган ва май ойи бошида машғулотларга қайтганди.




