UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Вилли Саньол Эрон терма жамоасини бошқариши мумкинми?  0 16:10Месси "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборадими?  2 15:51Тачмурод Агамуродов — "Қизилқум" бош мураббийи  12 15:40Футболдаги қизиқарли фактлар. Қандай қилиб сариқ ва қизил карточкалар пайдо бўлган?  0 15:17"Севилья" "Барселона"да ўйнаётган собиқ футболчисини ортга қайтаришга уриниб кўради  0 14:58U-19 Осиё чемпионати туфайли Суперлиганинг 4та учрашуви жойи ўзгаради  5 14:50Ажойиб! "Порту" футболчилари шифокорларга миннатдорчилик билдириш мақсадида махсус либосларда майдонга чиқишди  0 14:48Бу йилги Про-лига ва Ўзбекистон кубоги формати ўзгаради  2 14:30Футболдаги қизиқарли фактлар. "Оле-Оле-Оле" қичқириғи "Аллоҳ" сўзи туфайли келиб чиққан  3 14:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:02ЦСКА Аргентина терма жамоаси форвардини нишонга олди  0 13:44Olamsport: UFC ESPN on 9 учун гонорарлар, Фергюсон мураббийининг залини ёқиб юборишди ва бошқа хабарлар  0 13:30Агуэро: "Месси "Барселона" рамзи ва афсонасига айланиб бўлди"  10 13:20U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар билан бир саватчада  11 13:16"Қалдирғочлар" қувноқ кайфиятда машғулотни давом эттиришмоқда  0

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим" Янгиликлар

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим"

Муборакнинг “Машъал” жамоаси янги мавсум олдидан икки нафар африка қитъаси вакиллари билан шартнома имзолади.

Камерунлик Элла Кен Арманд ва нигериялик Ифеани Ифеани. Нигерия фуқароси бўлган Ифеани биринчи турда “Суғдиёна”га қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва чакки таассурот қолдирмади. Яқинда ушбу футболчи билан боғланиб клуб ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Машъал” ажойиб клуб. Менга бу жамоа қизиқарли туюлди. Шунинг учун ҳозирда ижобий фикр билдиришим мумкин. Жамоа раҳбарлари, мураббийлари ва футболчилар ўртасидаги алоқа самимий эканлигини кўрдим. Аҳиллик ва ишонч борй жойда ўсиш кузатилади. Ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишимнинг асосий сабаби клуб директори мени жамоасида кўришни истади. Агентларим Ўзбекистондан қизиқиш борлигини айтишди. Молиявий томонини ўйлаганим йўқ. Агарда пулни ўйлаганимда бу ерга келмасдим.



Ўзбекистонга келгунимга қадар чемпионат даражаси ва савияси паст деб ўйлардим. Лекин, кўриб вазият ва ҳолат буткул бошқача эканлигига гувоҳ бўлдим. Очиғи, жамоаларнинг ўзаро кураш олиб бориши, стадионларга кўплаб мухлисларни ташриф буюриши ҳайрон қолдирди.

Хориждаги аксарият учрашувлар бўш стадионларда ўтади. Чемпионатнинг очилиш ўйинида мураббий менга ишонч билдирди. Ҳаяжон ва босимни енгиб майдонга тушдим. Дебют ўйин мен учун муваффақиятли ўтди. “Бунёдкор” билан баҳсга тайёргарлик кўриш жараёнида жароҳат олдим, шу сабабли қолган ўйинларда иштирок этмадим. Ҳозир яхшиман”, - дейди Ифеани.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
26 мар 15:15:00
SNAYPER 10
Ўзбекистонга келгунимга қадар чемпионат даражаси ва савияси паст деб ўйлардим.
Шу гапидан билса булади бу кучли чемпионатларга таййор эмас.
+1   
26 мар 14:06:13
Javohir Siddikov
Mehmondostligimizni uylagan
   
26 мар 18:49:59
SFC muxlisi
Bizning futbolchilardan yaxshiroq bulsa kerak. Mashal 1-turdan keyin boshqa yutolmadi buning joyi bilingan
-1   
26 мар 14:17:05
aral2019
нима булсаям газини бос металургни пахтакорни яншиб тошла
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг