UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Нани: "Рақамлар алдамайди. Улар Роналду энг яхши эканидан дарак бермоқда"  1 00:42Бентеке жанубий Лондон клубини тарк этиши мумкин  0 00:36ФИФА трансфер ойнасининг муддатини ўзгартиради  0 00:21Гаттузо "Наполи"да қолади  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:00"Арсенал"га Папастатопулос керак эмас  1 23:46Хавьер Тебас: "Мессининг кетиши фожиа эмас"  13 23:23Қатар АҚШ прократурасининг хулосасига қарши  1 23:08Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 22:54Роналду "Реал" раҳбариятини қизиқтирмайди  10 22:40"Қизиқарли факт". Арсен Венгерни жароҳатлашига оз қолган Ҳабиб Коло Туре ҳақида  5 22:22"Биз ҳамиша биргамиз". Хитойдаги Одил Аҳмедовдан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами  28 22:10Кассано: “Унданда чиройлироқ эдим”  0 21:55Клуб мураббийлари ўз мамлакати термасини бошқарса  11 21:35Беларусь чемпионатини Sky Sports таҳлил қилмоқда, Тожикистон юқори лигасини эса …  13

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим" Янгиликлар

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим"

Муборакнинг “Машъал” жамоаси янги мавсум олдидан икки нафар африка қитъаси вакиллари билан шартнома имзолади.

Камерунлик Элла Кен Арманд ва нигериялик Ифеани Ифеани. Нигерия фуқароси бўлган Ифеани биринчи турда “Суғдиёна”га қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва чакки таассурот қолдирмади. Яқинда ушбу футболчи билан боғланиб клуб ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Машъал” ажойиб клуб. Менга бу жамоа қизиқарли туюлди. Шунинг учун ҳозирда ижобий фикр билдиришим мумкин. Жамоа раҳбарлари, мураббийлари ва футболчилар ўртасидаги алоқа самимий эканлигини кўрдим. Аҳиллик ва ишонч борй жойда ўсиш кузатилади. Ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишимнинг асосий сабаби клуб директори мени жамоасида кўришни истади. Агентларим Ўзбекистондан қизиқиш борлигини айтишди. Молиявий томонини ўйлаганим йўқ. Агарда пулни ўйлаганимда бу ерга келмасдим.



Ўзбекистонга келгунимга қадар чемпионат даражаси ва савияси паст деб ўйлардим. Лекин, кўриб вазият ва ҳолат буткул бошқача эканлигига гувоҳ бўлдим. Очиғи, жамоаларнинг ўзаро кураш олиб бориши, стадионларга кўплаб мухлисларни ташриф буюриши ҳайрон қолдирди.

Хориждаги аксарият учрашувлар бўш стадионларда ўтади. Чемпионатнинг очилиш ўйинида мураббий менга ишонч билдирди. Ҳаяжон ва босимни енгиб майдонга тушдим. Дебют ўйин мен учун муваффақиятли ўтди. “Бунёдкор” билан баҳсга тайёргарлик кўриш жараёнида жароҳат олдим, шу сабабли қолган ўйинларда иштирок этмадим. Ҳозир яхшиман”, - дейди Ифеани.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
26 мар 15:15:00
SNAYPER 10
Ўзбекистонга келгунимга қадар чемпионат даражаси ва савияси паст деб ўйлардим.
Шу гапидан билса булади бу кучли чемпионатларга таййор эмас.
+1   
26 мар 14:06:13
Javohir Siddikov
Mehmondostligimizni uylagan
   
26 мар 18:49:59
SFC muxlisi
Bizning futbolchilardan yaxshiroq bulsa kerak. Mashal 1-turdan keyin boshqa yutolmadi buning joyi bilingan
-1   
26 мар 14:17:05
aral2019
нима булсаям газини бос металургни пахтакорни яншиб тошла
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг