UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  0 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  0 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  29 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  100 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16

"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди Янгиликлар

"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди

"Машъал" иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа таркибини кучайтириш мақсадида бир йўла тўрт нафар янги футболчини қўшиб олди.

Жамоанинг бош мураббийи Асрор Алиқулов, бу қарорни жамоанинг мавжуд имкониятларини кенгайтириш ва иккинчи даврага тайёргарликни янада мукаммаллаштириш учун қабул қилганини билдирди. Янги қўшилган футболчилар қуйидагилар:

"Металлург" жамоасидан Эргаш Исмоилов

Исмоилов  тажрибали  ҳимоячи бўлиб, у жамоанинг мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

"Навбаҳор" жамоасидан Нурмуҳаммад Тошпўлатов 

Тошпўлатов ярим ҳимоячи сифатида майдоннинг ўрта чизиғида катта тажриба ва иқтидорга эга. У жамоанинг ўйин қурилишини бошқаришда муҳим роль ўйнайди.

"Бухоро" жамоасидан Ислом Рашидхонов

Рашидхоновнинг ярим ҳимоядаги тезкорлиги ва ғолибликка бўлган интилиши жамоага кўплаб голлар ва муҳими, ғалабалар келтиради.


Янги футболчиларнинг барчаси билан шартнома расмийлаштирилган ва улар аллақачон жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда.

"Жамоа сардори Ҳумоюн Муртозаев янги қўшилган футболчиларни яхши кутиб олиб, уларга жамоага тез мослашишда ёрдам беришини билдирди.

Шунингдек, клуб Достон Тўхтабоевни ортга қайтарди. У илгари муборакликлар таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, мухлислар ишончини оқлаган эди.

"Унинг қайтиши жамоа мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради ва рақибларга қарши ўйинларда ишончли дарвозабонлик қилишини таъминлайди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика