UZ

"Марсель" Одил Рами билан шартномани бекор қилди Янгиликлар

"Марсель" Одил Рами билан шартномани бекор қилди

"Марсель" ҳимоячи Одил Рами билан тузилган шартномани бекор қилди.

Бунга ўйинчининг шартнома шартларини бузганлиги сабаб бўлган.

Ўтган мавсум охирида Рами машғулотлар ўрнига оилавий сабабларга кўра "Форт Боярд" телекўрсатувига кетиб қолган.

Қайд этиш керакки, "Марсель" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ҳам раҳбариятнинг қарорини қўллаб-қувватлаган.

33 ёшли Рами "Марсель"дан ташқари "Этуаль", "Лилль", "Валенсия", "Милан" ва "Севилья" клубларида ўйнаган.

Ҳимоячи 2018 йил Франция билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва чемпионат якунланганидан сўнг терма жамоадаги фаолияти якунланганини эълон қилди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг