UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан унинг истеъфосини талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  14 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  2 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  2 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  4 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  7 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  17 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  17

Марко Колакович: "Бухоро" учун уйдами ёки меҳмонда ўйнашнинг аҳамияти йўқ" Янгиликлар

Марко Колакович: "Бухоро" учун уйдами ёки меҳмонда ўйнашнинг аҳамияти йўқ"

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" ўтган мавсумда Суперлигада сўнгги ўринларни эгаллаб Про лигага равона бўлганди.

"Кўҳна шаҳар" жамоаси бу йил ўз олдига яна элитага қайтиш вазифасини қўйган. Про лиганинг 5 та туридан сўнг клуб 3 та дуранг ва 2 ғалаба билан 4-ўринда кетмоқда. Сўнгги турда Бакаев шогирдлари Тошкентда "Машъал" билан дурангга имзо чекишди. Ўйиндан сўнг жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Марко Колаковичнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Машъал" билан ўйин қанчалик мураккаб кечди?

- Бизни қийин учрашув кутиб турганини билгандик, чунки Про лигада осон рақиб йўқ. Фойдаланишимиз керак бўлган вазиятлада омадимиз келмади. Бу бизнинг кейинги учрашувларда тўғирлашимиз керак бўлган асосий муаммойимиз ҳисобланади. Олдимиздаги вазифани бажариш учун кўпроқ очко жамғаришимиз лозим. 

- Биринчи давра якунига қадар "Арал" ва "Олимпик Мобиуз" билан ўйинлар қолди. Бу учрашувлар нисбатан енгилроқ ўтадими?

- Ҳали бу жамоалар билан тўқнаш келганимиз йўқ. Умуман олганда ҳар бир рақибга ҳурмат билан қарашимиз керак. Ҳамма жамоа ўзига яраша кучли. Лекин "Қўқон-1912" ва "Машъал" ўзларининг кучли томонларини кўрсата олишяпти. Айтишим мумкинки, Ўзбекистонда ҳар бир лигадаги баҳслар қизиқарли курашларга бой тарзда ўтади. 

- Жамоа 2 та ғалабасини ҳам меҳмонда қўлга киритди...

- Натижалар барчасини кўрсатиб турибди. Уйга қараганда биз сафарда яхшироқ ўйин кўрсатмоқдамиз. Мураббийимиз ўйиндан кейин айтганларидек биз барча ўйинларни сафарда ўтказяпмиз. Шунинг учун бунинг аҳамияти йўқ. Жамоамиз янги тузилган. Ўтган йилги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган. Барча бир-бирига ўрганиши учун вақт керак. Хавотирли жойи йўқ. Мухлисларга бир нарсани ваъда қиламан. Қолган беллашувларда бор кучимизни ва маҳоратимизни ишга соламиз. Очко йўқотишимиз қимматга тушади. 

- Қишки трансферлар вақтида "Бухоро"га ўтишингизда мураббий фактори муҳим рол ўйнадими?

- Улуғбек Бакаев билан бирга тўртинчи мавсум бирга ишламоқдаман. Унинг қишда менга юборган таклифини рад қила олмасдим. Бакаев ҳам мураббий, ҳам инсон сифатида ҳурматга сазовор. Бирга ишлаш ёқимли. Бундан жуда хурсандман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 апр 03:35:02
Davron1192
Жураев6566 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёги, Сугдиёнада сотганмиди Колакович
Qata korgansan sotganini yo tepasida boganmsan balki uyingdegilayam sotvotgandur oqrasini bir qarab qoy
   
18 апр 02:02:55
Жураев6566
Davron1192 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sugdiyonada yana qaysi bolardi ozini jinniliga somagin
Ёги, Сугдиёнада сотганмиди Колакович
   
17 апр 18:18:42
Davron1192
Жураев6566 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мани камандам кайси экан
Sugdiyonada yana qaysi bolardi ozini jinniliga somagin
   
17 апр 01:58:24
Жураев6566
Davron1192 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oyini sani kamandeng sotadi
Мани камандам кайси экан
   
17 апр 00:43:38
Davron1192
Жураев6566 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иш килиб уйинди сотмибсилами
Oyini sani kamandeng sotadi
   
11 апр 08:04:08
Жураев6566
Иш килиб уйинди сотмибсилами
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика