UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Павлюченко: “Кейн ноль эди”  1 21:42"Бунёдкор"нинг икки асосий футболчиси жароҳат олган. Улар икки кундан буён машғулотларда қатнашишмаяпти  2 21:25Роналду тез югуриш учун янги усулни синаб кўрмоқда  6 21:05Ибрагимович 13 июнь куни “Ювентус”га қарши жавоб ўйинида қатнашадими?  0 20:50“Боруссия Д” спорт директори: “Тан олиш керак, энди уларга етиб бўлмайди”  1 20:35Касильяс “Олтин тўп”га лойиқ бўлган ҳамюртларини санади  3 20:20Фернандеш: “МЮга ўтишимни билганимдан кейин йиғлаганман”  6 20:07Роналду ва Месси мавзусидан зерикканлар учун: Магуайр vs ван Дейк "жанги"!  13 20:04BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи  21 20:00Бэйлнинг агенти: “У “Реал”дан кетишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман”  1 19:50АПЛ тарихидаги энг тезкор гол муаллифи жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 19:40Беларусь чемпионати. Эртага бошланадиган 12-тур тақвими билан танишинг (+жадвал)  3 19:30Жамоавий машғулотларга яқинда қўшилган Игуаин жароҳатланди  1 18:58Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди  0 18:47АПЛда ҳам 5та ўзгариш қилишга рухсат берилди  0

"Манчестер Юнайтед"га ўтганимда барча менинг устимдан кулганди" - Златан Ибрагимович Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед"га ўтганимда барча менинг устимдан кулганди" - Златан Ибрагимович

Англияда ўйнаб кета олишимга доим ҳам ишонмаганман. Бироқ ўша қарорни қабул қилишдан олдин кўп ўйладим ва фақатгина шу жамоада ўйнашим шарт!

"Манчестер Юнайтед"

Бу жамоада мен нур сочишни истайман. Бу жамоа менга мос келади.

Албатта, "Юнайтед"ни доимо кузатиб келаман. "Манчестер Юнайтед" деган сўзни эшитмаган одам футболни тушунмаслигини билса бўлади. Футболдаги барча одамлар "Юнайтед"ни яхши билади. Уларнинг ўйинларини қандай кузатганимни ўзим яхши биламан. Ажойиб якун! 1999 йилги Европа чемпионлар лигаси финали қандай тугагани эсимда. Тедди Шерингем майдонга тушди ва гол урди, Сульшер тушди ва гол урди. Икки дақиқада "Бавария" совринни қўлдан бой берди. Албатта, биз энди бундан-да яхши натижага эриша оламиз.

Миямда "Юнайтед" ҳақида фақатгина ажойиб таассуротлар бор. Фергюсон жамоа билан Премьер-лигада гегемон бўлганлигини ҳеч ким ёддан чиқармайди.

Ва асосийси - улар доимо қизил либосдалар...

Миямдан ажойиб ҳиссиётлар ўтарди: Бу либосни мен кия оламан, бу мен учун оғирлик қилмайди...

"Юнайтед"га қадар кўплаб катта клубларда ўйнаганман, у ерда доимо босим бўлган. Сиз қаерга борсангиз ҳам доимо натижага эришишингиз керак. Акс ҳолда сизнинг ишингизни бошқалар қилади.

Бу менга ёқмайди. Бундай ҳолатларда ўзимни яхши ҳис қиламан. Ҳар доим юқориликка ташнаман, ҳар доим юқори сифатли ўйин кўрсатишга ва унга тайёргарлик билан юриб, барчасига тайёр бўлишдан лаззат оламан.

Сиз елкангиздаги барча оғирлик ҳақида ўйлашингиз керак. Агарда биттасини ўйласангиз, қолганини бошқалар илиб кетади. Агарда сиз биттасини ўйласангиз, омадни қўлдан бой берасиз ва бошқасига топшириб қўясиз: елкамдаги оғирлик эса мени осмонларга олиб чиқмоқда. Буни ҳис қиляпман. Бундай ҳолатда сиз ўзингизни ажойиб ҳис қиласиз.

"Юнайтед"га ўтишнинг ўзи катта масъулият, мен жуда катта эътиборга эга клубга ўтдим. Кўпчилик бу ерга юқори куч ва ташналик билан келса, мен кабилар катта ишонч ва босим билан ташриф буюришади.

Бундай ҳолатлар менга ёқади ва доимо бунга тайёрман.

"Манчестер Юнайтед"даги илк ўйинимни эслайман.

Швецияда "Галатасарой"га қарши ўйнаганмиз.

Ўз давлатим, ажойиб!

"Юнайтед" таркибида майдонга тушдим ва 3 дақиқадаёқ гол урдим.

Ҳа, бу ўртоқлик ўйини, аммо гол уриш керак доимо. Сиз клубга, жамоага доимо мос бўлишингиз керак. Бундай катта клубга келганингиздан кейин сизнинг мослашишингиз ва бунга узоқ сабр қилишингиз керак. Мен ҳам шундай қилдим. Ўз ишимни бажардим, жамоага яқин бўлишга интилдим, мураббийнинг фалсафасига яқин бўлишга интилдим, клубга мос бўлишга интилдим, шу боисдан менда майда муаммолар бўлмади, чунки профессионалман. Меҳнат қилиш ёқади. Шунчаки қўлланмани оламан, нимани қилиш керак бўлса қиламан, чунки бу менда доимо ўхшашини биламан ва қўлдан келганча жамоага ёрдам бераман.

Одамларнинг айтишича, мен ҳамма нарсани билар эканман.

Айрим аҳмоқлар (аслида бу сўзни у сўкиб айтган, биз эса маъносига яқин сўз билан етказяпмиз) ўтган бир неча йиллар давомида менинг Англияга мос эмаслигимни айтишганди. Менинг вазифам - ўшаларнинг овозини ўчириш эди.

Мени мана шундай ишларга давъат қилиш доимо ёқади. Бу менга доимо адреналин беради. 3 ой ўтиб, улар ўзларининг гапларига пушаймон бўлишади. Мухлисим қилиб олишим учун менга янги душманлар керак! Бу менинг ҳар доимги вазифам.

Оҳ, "Манчестер Юнайтед" мухлислари! Сизлар ажойибсизлар! Ушбу жамоа таркибида ўйнаганим учун бу гапни гапирмаяпман. Ушбу стадионда ўйнаб, уларнинг жамоага бераётган ёрдамини ҳис қилдим. Акс ҳолда кетимни кўрсатиб, бу ердан кетган бўлардим. Бироқ мухлисларга гап йўқ, дахшат! АПЛдаги илк ўйиним "Борнмут"га қарши бўлганди. Гол урганимдан кейин 45 дақиқа мобайнида мен ҳақимда қўшиқ куйлашганди. Ўйин бошлаганидан 20 дақиқа ўтиб йигитларга: Болалар, шошилманг, ҳозир юқори савияда эмасман. Бироз кутинг, - деб айтгандим.

Ичимда эса: "ҳозир буларни дабдаласини чиқараман (бу ерда ҳам сўкиш сўзи ишлатилганди), бу фантастика!

Улар менга ишонишди ва мен уларга катта раҳмат айтаман. Бу футболчи доимий қувват олиб турадиган асосий кредит, уларнинг барча мақтовларини олиб, натижа билан қайтариш керак. Улар ғалабанинг катта қисми сабабчилари. Бўм-бўш трибунада ўйнамайман. "Олд Траффорд" эса доимо мухлислар билан тўлган. Доимо. Сафар ўйинларимизда ҳам секторни тўлдириб турган мухлисларимизни кўриб, хурсанд бўламан.

Шундай қўллаб-қувватловни қабул қилгандан кейин, улар учун ўйнаш керак бўлади. Уларнинг олдида қарзимиз кўпгина. Мавсум давомида бу менга доимо катта куч ва ишонч берган. Совринлар учун ҳаракат қилардик. Шу орқали қарзимизни узишимиз керак эди.

Лига Кубоги финалида "Уэмбли"га қизил майдонга тушганим эсимда. Майдонга чиқишимиз билан шовқинннн... Ваууу, бундай ҳолат менга ҳам насиб қилди.

Айтганимдек, бу сени тўлқинлантириб юборади ва ўйнашга мажбур қилади.

"Юнайтед"га қадар қаерда ўйнаган бўлсам-да, ғалабага эришганман ва бу Англияда ҳам содир бўлгани ёқимли бўлган. Менинг ДНКмда ғолиблик бор, ғалабага эришишим керак, бу менинг менталитетим. Мағлуб бўлишни жуда ёмон кўраман. Шунақани омадсизманки, ютқазиш мени ёмон кўради. Соврин ютамиз деб ваъда бердим ва иккита совринга эга чиқдим. Йил бошидагиси эса ҳисоб эмас. Бу ҳам нималарнидир сўзлайди.

Менимча "Юнайтед"даги илк мавсумимни фантастик ўтказа олдим. Барчасидан лаззат олдим, роҳатландим. Бу менга ёқди. Оилам ҳам бахтли эди, барча бахтли эди, клуб мен ҳақимда қайғурди ва уларга муносиб жавоб қайтардим. Менга шунчаки, майдон, кийимлар ва тўп керак ҳолос. Қолганини ўзим биламан.

Болалигимда келажагимда нималарни исташимни кўз олдимга келтирганман. Ҳаётингизда нималар бўлишини ҳеч қачон била олмайсиз, аммо ўшанда мен мақсад қилган куч кутганимдек отилиб чиқди. Агарда сиз истасангизгина, ичингиздаги куч ташқарига чиқади. Мақсадларингизга эришасиз. Барчаси ўзингизга боғлиқ. Ўз устингизда ишламайсизми? Ҳеч нимага эришмайсиз. Менга доимий босим қилишлари ёқади. Чунки олдин берган ваъдаларимни доимо бажариб келганман ва доимо ўзимга ишонганман. МЕН БАРЧАСИГА ҚОДИРМАН!

"Юнайтед"га келганимда Англияни забт этаман деб айтгандим. Одамлар ўшанда менинг устимдан кулишганди.

Ўшанда хазиллашмаган эдим.

Златан Ибрагимович. 20 февраль, 2019 йил

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

   
23 мар 12:54:44
Sisen
МЮ да зур уйнаган. Вообщето хамма жойда зур уйнагану))
   
23 мар 10:08:34
Qahramon Suyunov 1994.17.03
Sen odam podammassan gap yoʻq IBRAHIMOVICH 38 yoshingda ham gollar uraverasan. Fulbolchilarimizga sen haqingda kino qoʻyib berish kerak. afsona deb oʻylashadi.
   
23 мар 07:15:23
Doktor Haus
Ibra sukunatni buzib turgin shunday futbolsiz qiyin bo'lyapti hammaga
   
23 мар 01:23:19
Xurshid Alkarov
Айрим су&алар))
-2   
23 мар 01:19:22
Ҳақиқат
Златан ОТни олмаган бўлсада, Роналду ва Мессини шахс сифатида ортда қолдиради. У майдонда ҳам бу икки футболчидан устунроқ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг