UZ

Сўнгги янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Погбанинг нархини белгилади Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Погбанинг нархини белгилади

МЮ франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погбани 170 миллион евродан камига сотмайди.

Жаҳон чемпионига бош давогар Мадриднинг "Реал" клуби бўлиб турибди. Бундан ташқари, "Ювентус" ва ПСЖ клублари ҳам ўйинчига қизиқмоқда.

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Погбани трансфер қилиш учун Кристиан Эриксендан воз кечди. Погбанинг ўзи эса "Ювентус"га ўтишга розилик билдирган.

Франция терма жамоаси футболчиси "Манчестер Юнайтед"га 2016 йил ёзда "Ювентус"дан ўтган эди. Футболчининг трансфери 105 миллион еврони ташкил этган. Футболчининг МЮ билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил ёзда ўз якунига етади.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 61та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 10та ассистга эришган.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг